1446 йил 9 жумадул аввал | 2024 йил 11 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Воқиъа
Махмуд Халил Хусорий - Воқиъа
00:00
/
00:00

Воқиъа сураси

Маккада нозил бўлган. 96 оятдан иборат.

«Воқиъа» қиёматнинг номларидан бири бўлиб, бу сўз ушбу суранинг биринчи оятида тилга олинган ва унга исм бўлиб қолган. Сураи карима асосан қиёмат манзаралари, жаннат ва дўзах ҳамда уларнинг аҳллари ҳақида сўз юритади.

Сурада қиёмат манзаралари ҳақида батафсил баёнотлар ҳам келади. Ўша кунда одамлар уч тоифага бўлинадилар: ўнг тараф эгалари, чап тараф эгалари ва пешқадамлар.

Сурада ҳар бир тоифанинг оқибати ҳақида сўз юритилиб, уларга Аллоҳ таоло томонидан тайёрлаб қўйилган жазо ва мукофотлар ҳақида хабар берилади.

Воқиъа сурасида Аллоҳнинг борлиги, ягоналиги ва қудратининг баркамоллиги; Унинг инсонни яратишдаги, набототни ўстиришдаги, ёмғир ёғдиришдаги ва бошқа ишлардаги ажойиб тадбирлари ҳақида сўз кетади.

Умуман, сурада Ар-Роҳман сурасининг мавзуси ва услуби давом этади, десак, хато қилмаган бўламиз.

Сура қиёматдаги даҳшатли воқеалар – тоғларнинг учиши, ернинг қаттиқ ларзага келиши, умуман, ердаги вазият остин-устун бўлиб кетиши, яхшилар обрў топиб, ёмонлар ер билан яксон бўлишлари ҳақидаги тасвирлар билан бошланади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
1. Воқиъа воқеъ бўлганда…
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
2. унинг воқеъ бўлишини ёлғонга чиқарувчи йўқдир.
ﮕ ﮖ ﮗ
3. У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
4. Қачонки ер қаттиқ ларзага келтирилганда…
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
5. ва тоғлар майдаланиб, титилганда…
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
6. бас, тарқалган чанг-тўзонга айланганда…
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
7. ва сиз уч тоифа бўлганингизда…
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
8. ўнг тараф соҳиблари – ўнг тараф соҳиблари недир?! –
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
9. ва чап тараф соҳиблари – чап тараф соҳиблари недир?! –
ﯖ ﯗ ﯘ
10. ва пешқадамлар, пешқадамлар –
ﯙ ﯚ ﯛ
11. Улар муқаррабдирлар –
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
12. неъматланиш жаннатларидадирлар.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
13. Аввалгилардан кўпчилик…
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
14. ва охиргилардан озчилик…
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
15. тўқима сўрилардалар.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
16. Уларнинг устида ёнбошлаган, юзма юз ҳолдалар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
17. Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар...
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
18. оқар чашма майи тўлатилган қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
19. Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
20. Ва хоҳлаган меваларини олиб…
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
21. иштаҳалари тусаган қуш гўштини олиб (айланиб юрарлар).
ﭫ ﭬ ﭭ
22. Яна шаҳлокўз ҳурлар бор…
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
23. мисоли яширилган дур каби.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
24. Қилиб юрган амаллари мукофотидир.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
25. Улар унда беҳуда, гуноҳ(сўз)ларни эшитмаслар.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
26. «Салом! Салом!» деган сўз мустасно.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
27. Ўнг тараф соҳиблари... Ўнг тараф соҳиблари недир?!
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
28. Улар тикансиз сидрзорлардадирлар.
ﮍ ﮎ ﮏ
29. Сермева бананзорлардадирлар.
ﮐ ﮑ ﮒ
30. Ва ёйилган соялардадирлар.
ﮓ ﮔ ﮕ
31. Ва оқар сувлардадирлар.
ﮖ ﮗ ﮘ
32. Ва сероб мевалардадирлар…
ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
33. тугамайдиган ва ман қилинмайдиган.
ﮞ ﮟ ﮠ
34. Кўтарилган кўрпачалардадирлар.
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
35. Албатта, Биз у(ҳур)ларни дафъатан, махсус яратдик.
ﮥ ﮦ ﮧ
36. Бас, уларни бокиралар қилиб қўйдик –
ﮨ ﮩ ﮪ
37. бир хилдаги тенгдош маҳбубалар.
ﮫ ﮬ ﮭ
38. Ўнг тараф соҳиблари учун.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
39. Аввалгилардан кўп жамоатлар.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
40. Кейингилардан кўп жамоатлар.
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
41. Ва чап тараф соҳиблари... Чап тараф соҳиблари недир?!
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
42. Самум ва қайноқ сувдадирлар.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
43. Қоп-қора тутун соясидадирлар...
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ
44. На салқин эмас ва на фойдали.
ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
45. Албатта, улар бундан олдин маишатпараст эдилар.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
46. Ва катта гуноҳда қатъий эдилар.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
47. Ва дер эдилар: «Биз ўлиб, тупроқ ва суяк бўлсак ҳам, қайта тирилтириламизми?
ﰀ ﰁ ﰂ
48. Аввал ўтган оталаримиз ҳам-а?!»
ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
49. Айтгин: «Албатта, аввалгилар ва охиргилар...
ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ
50. маълум куни, белгиланган вақтда, албатта, тўпланувчидирлар».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ
51. Сўнгра сиз, эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар!
ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
52. Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар.
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
53. Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
54. Бас, устидан ўта қайноқ сувдан ичувчисизлар.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
55. Бас, ташна туянинг ичишидек ичувчисизлар.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
56. Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу!!!
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
57. Биз сизларни яратганмиз, ишонсаларинг-чи!
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
58. Ўзингиз чиқарадиган манийни ўйлаб кўринг-а!
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
59. Уни сизлар яратасизми ёки Биз яратувчимизми?!
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
60. Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз…
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
61. сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
62. Ва дарҳақиқат, аввалги яратилишни билдингиз-ку, эсласаларингиз-чи!
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
63. Ўзингиз экадиган нарсани ўйлаб кўринг-а!
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
64. Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми?
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
65. Агар хоҳласак, уни қуруқ чўпга айлантириб қўяр эдик. Сизлар эса надоматда ажабланиб:
ﮨ ﮩ ﮪ
66. «Албатта, биз зиён кўрганлармиз.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
67. Балки маҳрум бўлганлармиз», (дейсизлар).
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
68. Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а!
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
69. Уни ёмғирли булутлардан сиз туширдингизми ёки туширувчи Бизми?
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
70. Агар хоҳласак, уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи!
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
71. Ўзингиз ёқадиган ўтни ўйлаб кўринг-а!
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
72. Унинг дарахтини сиз яратганмисиз ёки Биз яратувчимизми?
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
73. Биз у(олов)ни эслатма ва йўловчилар учун манфаат қилиб қўйдик.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
74. Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт!
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ
75. Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман.
ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
76. Албатта, агар билсангиз, бу буюк қасамдир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ
77. Албатта, у Қуръони Каримдир.
ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
78. У Сақланган китобдадир.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
79. Уни фақат покланганларгина ушлайдир.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
80. У оламларнинг Роббидан нозил қилингандир.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
81. Бас, сизлар мана шу сўзга бепарволик қиласизларми?
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
82. Ва ёлғонга чиқаришни ризқ қилиб оласизларми?
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
83. Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи?
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
84. Ҳолбуки, ўша вақтда ўзингиз қараб турган бўласизлар.
ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
85. Биз эса унга сиздан кўра яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар.
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
86. Агар сиз ҳисоб бермайдиган бўлсангиз,..
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
87. у(жон)ни ўрнига қайтаринг-чи, агар ростгўй бўлсангиз.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
88. Агар муқарраблардан бўлса,..
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ
89. роҳатда, фароғатда ва неъматланиш жаннатидадир.
ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
90. Агар ўнг тараф соҳибларидан бўлса,..
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
91. бас, «Сенга ўнг тараф соҳибларидан Салом бўлсин», (дейилур).
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ
92. Ва агар ёлғонга чиқарувчи адашганлардан бўлса,..
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
93. бас, ўта қайноқ сувдан зиёфат…
ﮬ ﮭ ﮮ
94. ва оловга кириб, куйишдир.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
95. Албатта, бу, мана шу аниқ ҳақиқатдир.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
96. Бас, буюк Роббинг исмини поклаб ёд эт!