1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Ғошия
Махмуд Халил Хусорий - Ғошия
00:00
/
00:00

Ғошия сураси

Маккада нозил бўлган. 26 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидаги сўздан олинган. «Ғошия» – «ўраб, босиб олувчи» деган маънони англатади. Қиёмат куни шу ном билан ҳам номланади. Чунки у Кун ўз даҳшати ила ҳамма нарсани ўраб, босиб олади.

Ғошия сураси маккий суралардан бўлиб, унинг муолажа қилган мавзуси асосан иккига бўлинади. Суранинг биринчи бўлаги қиёмат куни, унинг аҳволлари ва даҳшатларини, у кунда кофирга бўладиган азоб-уқубатларни ва мўминга бўладиган иззат-икромларни баён қилади.

Ғошия сурасининг иккинчи ярми эса Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти ва чексиз қудратига турли далиллар келтириб, туяга, осмонга, тоғларга ва ерга ибрат кўзи билан назар солишга чақиради.

Бу сура Исломнинг аввалида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам оммавий даъватни бошлаб, Макка мушриклари буни инкор қилган пайтларда нозил бўлган.

Аввал бошда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларни ягона Аллоҳга ва у дунёда ҳам ҳаёт борлигига ишонтиришга уриндилар. Қиёмат куни халойиқ иккига бўлинади, бир гуруҳ аҳли жаннат, иккинчиси эса аҳли дўзах. Агар кимдир бунга ишонмаса, ўзига ҳар куни учраб турадиган баъзи нарсаларга назар солсин. Мисол учун, туяга, унинг махсус тузилишига, чидамлилигига, осмонга, ерга, тоғларга назар солсин. Буларнинг ҳаммаси ўз-ўзидан бўлиб қолганига ишонмайди-ю, осмону ер, тоғу денгизларнинг Яратувчиси ҳақида нега фикр юритмайди? Ҳа, бу нарсаларнинг ва бутун дунёнинг Яратувчиси бор, у ҳам бўлса, қудратли Аллоҳ таолодир. Мана шу нарсаларни яратган Аллоҳ таоло қиёмат куни уларни қайтадан йиғиб олишга қодирдир.

«Эй Пайғамбар, – дейди Аллоҳ, – душманлар ишонмаса, сен уларни мажбур қилмайсан, сенинг вазифанг етказиб қўйиш, холос. Ҳисоб-китобни Мен Ўзим вақти келганда қилиб оламан».

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
1. Батаҳқиқ, сенга Ғошиянинг хабари келди.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
2. Ўшал Кунда бир чеҳралар қўрқувчидир…
ﭭ ﭮ ﭯ
3. Ишловчидир, чарчовчидир.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
4. Ўта қизиган ўтга кириб, куядир.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
5. Қайнаб турган булоқдан суғориладилар.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
6. Уларга тикандан бошқа таом йўқдир.
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
7. На семиртирмас ва на очликни кетказмас.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ
8. Ўшал Кунда бир чеҳралар неъматланувчидир.
ﮋ ﮌ ﮍ
9. Саъй-ҳаракатларидан розидирлар.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
10. Олий даражали жаннатдадирлар.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
11. Унда бекорчи гапларни эшитмаслар.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
12. Унда оқиб турган булоқлар (бордир)
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
13. Унда баланд-баланд сўрилар…
ﮟ ﮠ ﮡ
14. ва тайёрлаб қўйилган қадаҳлар…
ﮢ ﮣ ﮤ
15. ва саф-саф қилиб тизилган ёстиқлар…
ﮥ ﮦ ﮧ
16. ва ҳамма ёққа тўшалган гиламлар (бордир).
ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
17. Назар солмасмилар туянинг қандай яратилганига…
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
18. ва осмоннинг қандай кўтарилганига…
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ
19. ва тоғларнинг қандай ўрнаштирилганига…
ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
20. ва ернинг қандай текислаб қўйилганига?
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
21. Бас, эслатгин, сен, албатта, эслатувчидирсан, холос.
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
22. Сен уларнинг устидан ҳукм ўтказувчи эмассан.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
23. Ким юз ўгирса ва кофир бўлса,
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
24. бас, уни Аллоҳ катта азоб билан азоблайдир.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
25. Албатта, уларнинг қайтиши Бизгадир.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
26. Сўнгра, албатта, уларнинг ҳисоб-китоби ҳам Бизда бўладир.