1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: «Исломга бағишланган умр» китоби турк тилида

15:30 / 04 март 1192 pdf Ўқиш режими + -

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўлларига бағишланган, ҳазратнинг инилари Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф томонидан ёзилган «Исломга бағишланган умр» китоби «Duruş» нашриёти томонидан чоп қилинди.

Ушбу китоб шайх ҳазратларининг болалик даврларидан бошлаб то вафотларигача бўлган даврни ҳикоя қилади.

Шайх ҳазратлари бошқа одамлар каби мактабда, мадрасада, олийгоҳда ўқиганлар, аммо қандай қилиб бундай улуғ даражага етганлар, деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Китоб орқали ушбу саволга ҳам жавоб олиш мумкин.

Шунингдек, китобдан шайх ҳазратларининг ота-оналари, оилалари, фарзандлари ҳақида, ҳаётларининг оғир синовларидан қандай ўтганлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Исломга бағишланган умр» китобидан олдин шайх ҳазратларининг қаламларига мансуб «Иймон» номли китоблари ҳам турк тилига таржима қилиниб, нашр бўлган эди. Шунингдек, ҳазратнинг бир қатор китоблари русқорақалпоқ, қирғиз, инглиз тилларига таржима қилинган ва ҳозирда ҳам бу жараён давом этмоқда.

«Исломга бағишланган умр» китобининг турк тилидаги нашрига «Duruş» нашриётининг расмий саҳифасидан буюртма беришингиз мумкин.

Аллоҳ таоло бу янгиликни барчамиз учун, хоссатан, қардош турк халқи учун муборак ва манфаатли қилсин!

Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Бу йил қироллик маъмурлари фақат 60 мингга яқин зиёратчиларни Маккага қабул қиладилар. Бу сафар Ҳаж ибодатини адо этмаганларга имтиёз берилади, дея хабар беради давоми...

2142 10:30 / 19.06.2021
Тошкент ислом институти .Қуръон илмлари, кафедраси ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобулов Имом Ҳафснинг Имом Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали давоми...

1533 19:02 / 25.11.2024
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили июнда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилишига рамзий тамал тоши қўйган эди. Ўтган вақт давомида бу ерда кенг давоми...

2344 15:20 / 25.06.2019
Маълумки мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин тартиблари жорий этилган. Шунга кўра таълим муассасаларида давоми...

2425 11:30 / 15.05.2020
Аудиолар

211410 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130671 14:35 / 11.08.2021