1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қиёматнинг аввалги белгиси

09:02 / 20.01.2025 8826 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Саломга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага келганлари хабари етди. Шунда у деди: «Мен сендан уч нарса ҳақида сўрайман. Уларни набийдан бошқа билмайди. Қиёматнинг аввалги белгиси нима? Жаннат аҳли аввал ейдиган таом нима? Нима сабабидан бола отасига ўхшайди? Нимадан бола тоғаларига ўхшайди?» Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳозиргина Жаброил менга уларнинг хабарини берди», дедилар. «Ўша фаришталарнинг яҳудийларга душманидир», деди Абдуллоҳ. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёматнинг аввалги белгиси олов одамларни машриқдан мағрибга тўплаши. Жаннат аҳли ейдиган аввалги таом балиқ жигарининг парчаси. Боланинг отасига ўхшаши: эркак аёлга яқинлик қилганда унинг суви ўзиб кетса, бола унга ўхшаш бўлади. Қачон аёлнинг суви ўзиб кетса, унга ўхшаш бўлади», дедилар. «Албатта, сиз Аллоҳнинг Расулисиз, деб гувоҳлик бераман!» деди. Кейин у: «Эй Аллоҳнинг Расули, яҳудийлар бўҳтончи қавм. Агар улардан сўрашингиздан олдин менинг Ислом(га кирган)им ҳақида билишса, ҳузурингизда менга бўҳтон қилишади», деди.

Яҳудийлар келишди. Абдуллоҳ бир хонага кирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абдуллоҳ ибн Салом ичингизда қандай одам?» дедилар. «У энг илмлигимиздир, энг илмлигимизнинг ўғлидир! У энг яхшимиздир, энг яхшимизнинг ўғлидир!» дейишди. «Айтинглар-чи, агар Абдуллоҳ мусулмон бўлса-чи?» дедилар. «Аллоҳ уни бундан сақласин!» дейишди. Абдуллоҳ уларнинг олдига чиқди ва: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ!» деди. Шунда улар: «У ёмонимиз, ёмонимизнинг ўғлидир!» дейишди ва унинг ҳақида ёмон сўзлар айтишди».

Бухорий ривоят қилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча асирлар ҳузурига бордилар. Улар орасида бир асир хотин бор эди. давоми...

4079 09:00 / 24.05.2018
Мадина аҳлидан бўлган бир кишидан ривоят қилинади.Муовия мўминларнинг онаси Оишага мактуб ёзиб .Менга бир мактуб ёзиб, насиҳат қилгин. Чўзиб юборма,, деди. Шунда давоми...

3312 17:36 / 06.09.2023
Абу Маъбад Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга.Айтингчи, агар бирор кофирлардан бўлган бир кимсага давоми...

3808 13:05 / 10.04.2018
. ,. .22. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ислом ғариб ҳолатда бошланди ва қандай бошланган бўлса, ўшандай давоми...

2658 07:08 / 11.04.2019
Аудиолар

230224 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148801 14:35 / 11.08.2021