1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Фарзандларни намозга чорлаш услублари

14:00 / 12.03.2022 3169 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оталардан бири айтади: «Бир куни ўғлим намозга дангасалик қилди. Уни урмоқчи бўлдим. У ўзидан ўзи менга қараб: «Эй ота! Ҳали мен ўн ёшга тўлмаган бўлсам ҳам мени урасизми?» деб айтди. Ўғлим намоз ҳақидаги ҳадисни ўқиган экан, буни билганидан хурсанд бўлдим. Мен шу вазиятда урушдан бошқа услуб қўллашга мажбур бўлдим. Шундан сўнг ўзимга «Ота-оналар фарзандини 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган вақтида урмасдан намозга чорлаши, улар учун машқ вақти ҳисобланишини» хулоса қилдим. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бу бўлган ҳодисадан кейин фарзандимни урмасдан, намозга чақириш учун бошқа йўлларини излаб топдим. Бундай услублар турли хил экан. Яна бир ажабланарли ҳолати шуки, мен бу услубларни ўн ёшидан ошгандан кейин ҳам фарзандимга қўлладим. Ўн ёшга тўлгандан кейин ҳам уни урмадим. Унга шундай услубларни ўзи кифоя қилди. Аллоҳга ҳамд бўлсин, натижа жуда чиройли бўлди».

Эй тарбия берувчи, сенга бир нечта услубларни тақдим қиламиз. Бу услублар орқали фарзандинг хоҳ ўғил бўлсин, хоҳ қиз бўлсин намозини ўқимаса, уни урушмасдан жазолай оласан.

Йигитлардан бири айтади: «Онам бу услубни намозимни ўз вақтида ўқишлигим учун одат қилиб олган эдилар. Агар мен намозимни ўқимасам, ўша куни менинг гапларим инобатга олинмас, асло эшитмас эди. Мен ўша куни онамдан ҳеч нарса талаб қила олмас эдим. Онамга гапирадиган бўлсам, улар менга қараб: «Сен Аллоҳнинг талабини бажармадингми, мен ҳам сени талабингни бажармайман» дер эдилар. Аксинча, намозларимни ўз вақтида ўқийдиган бўлсам, онам ўзлари учун маъқул бўлган барча талабларимни бажарар эдилар. Мени талабларимни бажараётганларида: «Эй кўзимнинг нури! Сен намозинга қоим бўлаётганинг учун, шу талабингни бажаряпман» дер эдилар».

Йигитлардан бири айтади: «Кечга яқин отам уйга ишдан толиқиб қайтар эдилар. Мени олдиларига чақириб, намозимни ўқиганлигим ҳақида сўрар эдилар. Кўз олдиларида бугун нечта намоз қазо қилган бўлсам уни ўқишга буюрар эдилар. Ҳаттоки, беш маҳал намозни ўқимаган бўлсам, уни ҳам кўз олдиларида ўқир эдим. Бу иш ҳақиқатдан ҳам ўта оғир бўлар эди. Отамни бундай услублари, мени намозларимни ўз вақтида ўқишга ундади. Негаки, намозни ўз вақтида ўқишлигим отамни олдиларида ўқиганимдан кўра енгилроқ эди».

Йигитлардан бири айтади: «Мен отамни жуда қаттиқ яхши кўрар эдим. Бир куни улар мен билан урушиб қолиб, гаплашмадилар. Кун бўйи мен билан гаплашмасдан, жаҳл қилган кайфиятда бўлдилар. Мен онамни олдиларига бориб, буни сабабини сўрадим. Отамни мен билан гаплашмаётганларини сабаби мен намозимни ўқимаганим учун экан. Шундан сўнг, мен намозга мунтазам бўлдим. Негаки, яхши кўрган отам билан бундай ҳолатда юра олмас эдим. Отамни хафа қилмаслик учун намозларимни ўз вақтида ўқидим».

Оталардан бири айтади: «Бир куни ўғлим шом намозига узурсиз кечга қолди. Мен ўғлимга: «Мен сендан хафаман. Негаки, шайтон сенинг устингдан кулди. Сен хуфтон намозига келмагунинга қадар сен билан аразлашаман ва сен билан гаплашишни тўхтатаман» дедим ва ўзим масжидга чиқиб кетдим. Албатта, ўғлим бу ҳолатдан хафа бўлди. Негаки, мен билан ўғлимни орасида ўта кучли муҳаббат бор эди. У мени жуда яхши кўради ва қаттиқ суянади. Шом билан хуфтон намозини орасидаги вақтда, яъни хуфтон намози яқинлашгунига қадар ўғлим соатга тинмай қарашни бошлади. Сабри етмаганидан: «Хуфтон бугун жуда кечга қолдими? Муаззин азон айтишни ёдидан кўтардими? Ёки одамлар хуфтон намозини ўқишни ёдидан кўтаришдими?» деб тез-тез соатга қарайверди. Узоқ кутишлар натижасида азон айтилди ва у мени олдимга югуриб келди. Шунда мен уни қаттиқ қучоқлаб, суҳбатимизни хуфтон намозидан кейин давом эттиришимизни айтдим. Масжиддан чиқганимиздан сўнг, ундан жуда хурсанд бўлдим ва унга музқаймоқ олиб бердим».

Ҳабибуллоҳ Ахмаднинг «Намоз» китоби асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фарзандимиздан .Намоз ўқидингми, деб сўрагандан кўра, бошқа услуб билан сўраш ўзгача бўлади. Жумладан, намозни нуқталар орқали белгилаш ва қанча нуқта йиғганига давоми...

1979 17:00 / 13.08.2022
. . Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши бавосил касалига чалинган эдилар .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан давоми...

1068 09:11 / 11 май
Жуҳайналик бир кишидан ривоят қилинади .У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бомдод намозида .Иза зулзилатил Арзу, сурасини икки ракатда ҳам ўқиганларини давоми...

4470 05:00 / 09.01.2017
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Намознинг нимаси афзал, деб сўралди. У зот .Қунутнинг узуни,, дедилар,. Муслим, давоми...

3860 05:00 / 09.01.2017