Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (140-дарс). Куфрнинг турлари

17:00 / 12.06.2021 6936 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куфр тўрт хил бўлади:

1. Инкор куфри.

Бу хилдаги куфр эгаси ҳам қалби, ҳам тили билан куфр келтирган бўлади ва тавҳиддан ҳеч нарсани билмайди.

Бундай кишилар ҳақида Қуръони Каримнинг Бақара сурасида марҳамат қилади:

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ أَأَنذَرْتَهُمْ أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لاَ يُؤْمِنُونَ

«Албатта, куфр келтирганлар, уларни огоҳлантирсанг ҳам ёки огоҳлантирмасанг ҳам, уларга барибир, иймон келтирмаслар», дейилган (6-оят).

Яъни қўрқитсанг ҳам, қўрқитмасанг ҳам, кофирларга фойдаси йўқ, улар барибир иймон келтирмайдилар. Булар Аллоҳнинг тавҳидини инкор қилганлардир.

2. Жуҳуд (билиб туриб инкор қилиш) куфри.

Бу хилдаги куфрда қалби ила идрок қилса ҳам, тили билан иқрор бўлиб тан олмайди. Бундай куфрнинг мисоли шайтон ва Умайя ибн Солтга ўхшаганларнинг куфридир.

Бундай кишилар ҳақида Қуръони Каримнинг Бақара сурасида марҳамат қилади:

وَلَمَّا جَاءهُمْ كِتَابٌ مِّنْ عِندِ اللّهِ مُصَدِّقٌ لِّمَا مَعَهُمْ وَكَانُواْ مِن قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُواْ فَلَمَّا جَاءهُم مَّا عَرَفُواْ كَفَرُواْ بِهِ فَلَعْنَةُ اللَّه عَلَى الْكَافِرِينَ

«Бас, уларга ўзлари билган нарса келганда, унга куфр келтирдилар», дейилган (89-оят).

3. Саркашлик куфри.

Бу хилдаги куфрда қалби ила идрок қилади, тили билан иқрор бўлади ва қабул қилишдан бош тортади.

Бундай куфрга Расули Акрам алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толибнинг куфри мисол бўлади. У бошқаларнинг маломатидан қўрқиб, мусулмонликни қабул қилмаган.

4. Нифоқ куфри.

Бу куфр эгасининг дилида иймони йўқ бўлса-да, тилида иймонни даъво қилади.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобаи киромларининг буюк ҳаётларига диққат билан назар соладиган бўлсак, тазкиятуннафс, ихлос ва ахлоқнинг давоми...

6011 11:05 / 14.11.2018
Тааммулнинг фойдаларидан 1. Тааммул бандага бу дунё ва охиратда манфаат беради. 2. Тааммул ила банда яхшилик ва ёмонликларни ажратади. 3. Тааммул тақводор бўлишга давоми...

1210 19:00 / 30.08.2025
. ,. . Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб .Аллоҳга тақво давоми...

3777 19:00 / 10.12.2023
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Инсон доимо Аллоҳ таолонинг неъматига бурканиб яшайди. Шундай экан у ҳамиша неъматларга шукр қилишга муҳтож. Сонсаноқсиз неъматлар давоми...

27883 05:00 / 01.03.2017
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021