Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ислом ғариблик билан бошланди ва ғарибликка қайтади | Сийрат дарслари (297-дарс)

19:00 / 06.09.2024 2663 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

488. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, иймон Мадинага худди илон инига киргандек киради», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

489. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар гал сафардан келиб, Мадинага назарлари тушса, уловларини тезлатар ва агар бирор ҳайвон минган бўлсалар, унга (Мадинага) бўлган муҳаббатларидан ҳайвонни қистар эдилар».

Бухорий ривоят қилган.

490. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унда икки ракат намоз ўқиш учун Қубога пиёда ва уловда келар эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

491. Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ушбу масжидга – Қубо масжидига келиб, унда намоз ўқиса, худди умра кабидир», дедилар».

Насоий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

492. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудга назар солдилар ва: «Албатта, Уҳуд бизни севадиган ва биз ҳам уни севадиган тоғдир. Аллоҳим! Албатта, Иброҳим Маккани ҳарам қилди ва мен ҳам унинг икки ҳарраси орасини ҳарам қилдим», дедилар».

Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

493. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом ғариблик билан бошланди ва яна бошлангандаги каби ғарибликка қайтади. У икки масжид орасидан худди илон инига киргандек киради», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтон намозини кечанинг ярмигача суриб, кейин ўқидилар. Сўнгра.Батаҳқиқ, одамлар давоми...

5911 13:02 / 24.05.2020
Роббимизни рози қиладиган нарсадан бошқани айтмаймиз200. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғлик чоғларида .Ҳеч бир давоми...

5939 21:00 / 24.06.2019
379. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким кечаси уйғонганда .Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа давоми...

3269 19:00 / 01.03.2024
456. Нубайша Ҳузалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ташриқ кунлари ебичиш ва Аллоҳнинг зикри кунларидир,, давоми...

2479 19:00 / 12.07.2024