1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума намози

10:57 / 24 май 9121 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жума намозининг ҳукми

Жума намози қуйидаги етти шартни жам қилган бўлиб, ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир. Фарз бўлишининг шартлари:

1. Эркак бўлиши;

2. Озод бўлиши;

3. Шаҳарда ёки шаҳар яқинида истиқомат қилиши;

4. Соғлом бўлиши;

5. Золимнинг ҳамласидан омон бўлиши;

6. Икки кўзи кўр бўлмаслиги;

7. Икки оёғининг бирданига оқсоқ ёки шол бўлмаслиги.

 

Дуруст бўлишининг шартлари

1. Жума намози пешин намозининг вақтида ўқилиши зарур. Пешин намозининг вақти кирмасдан жума ўқилиши дуруст эмас. Жума ўқилаётганида вақт чиқса, у бекор бўлади.

2. Вақтида (фарз намозидан аввал) жума хутбаси нияти билан, жума намозига жамоат бўла оладиган кишилар ҳузурида имом хутба ўқиши керак.

3. Барчанинг масжидга кириб, бемалол намоз ўқиши мумкин бўлиши зарур.

Ҳанафий мазҳабига кўра, жума фарзи учун етарли жамоат қул, мусофир ва беморлардан иборат бўлса ҳам, имомдан бошқа уч эркак кишидир. Мазкур жамоат билан жума намози ўқиш мумкинлигининг шарти бу кишиларнинг биринчи саждага боргунча имом билан бирга қолишларидир. Илк саждани қилгач, (намозни бузиб) тарқайдиган бўлишса, имом намозни ёлғиз ўзи жума намози сифатида тамомлайди Аммо имом биринчи саждага бормасидан, жамоат тарқаладиган бўлса, намоз бузилади. Уч кишилик жамоатнинг бири аёл ёки ёш бола бўлса, намоз саҳиҳ бўлмайди. Қул, мусофир ва беморнинг жума намозида имом бўлиши жоиздир.

 

Жума намозининг хутба ва суннатлари

Жума хутбасида тасбеҳ ёки таҳмид билан кифояланиш, кароҳат билан жоиздир.

Жума хутбасининг ўн саккиз суннати бор:

1. Хутба ўқийдиган кишининг нажосат ва жанобатдан пок бўлиши.

2. Аврат жойларини беркитиши.

3. Хутбани бошлашдан аввал минбарда ўтириши.

4. Имом-хатибнинг олдида азон айтилиши.

5. Имом-хатибнинг жамоатга юзланган ҳолда хутба ўқиши.

6. Хутбани Аллоҳга ҳамду сано билан бошлаши.

7. Калимаи шаҳодатни ўқиши.

8. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиши.

9. Жамоатга ваъз-насиҳат қилиши.

10. Жамоатга Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган сабабларни эслатиши.

11. Қуръондан бирор бир оят ўқиши.

12. Хутбани иккига бўлиши.

13. Икки хутба орасида ўтириши.

14. Иккинчи хутбани ҳам яна Аллоҳ таолога ҳамду сано ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот билан бошлаши.

15. Иккинчи хутбада барча мўминларга дуо ва мағфират тилаши.

16. Жамоатнинг хутбани эшитиши.

17. Ҳар икки хутбани «тиволи муфассал», яъни Қуръони Каримнинг Ҳужурот сурасидан Буруж сурасигача бўлган қисми узунлиги миқдорида қилиши. Бундан чўзиш ва суннатлардан бирини тарк қилиш макруҳдир.

 

Жума намозига оид турли масалалар

1. Жума куни биринчи азон айтилгач, мусулмонларнинг савдо-сотиқ (каби дунё) ишларини тўхтатиб, жума намозига боришлари фарздир.

2. Имом минбарга чиққанида хутба ва жума фарзи тамом бўлгунича, жамоатдагиларнинг гапириши ва нафл намози ўқиш жоиз эмас.

3. Хутба эшитаётганларнинг еб-ичишлари, кераксиз нарсалар билан шуғулланишлари, у ёқ-бу ёққа қарашлари, саломга алик олишлари ҳамда аксирганга «ярҳамукаллоҳ» деб жавоб қайтаришлари макруҳдир.

4. Имом-хатиб минбарга чиққач, жамоатга салом бермайди.

5. Азон айтилгач, жума намозини ўқимасдан сафарга отланиш (таҳриман) макруҳдир.

6. Бемор, мусофир ва аёлларга ўхшаш жума намозини ўқиши фарз бўлмаган кишилар, агар жума намозини ўқисалар, пешин намозининг ўрнига ўтади ва пешин намози улардан соқит бўлади.

7. Бемор, мусофир ҳамда қулга ўхшаш узрли кишиларнинг жума намози ўқилган жойда пешинни жамоат билан ўқишлари макруҳдир.

8. Жума намозига ташаҳҳудда ёки саҳв саждасида қўшилган киши жума намозига улгурган ҳисобланади.

«Ҳилол» журнали 12(57) сон

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жамоат ила жума намози ўқиш ҳар бир мусулмон учун давоми...

4207 09:00 / 20 декабрь
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ,. . . ,. .Биз дунёда охиргилармиз, қиёмат куни пешқадамлармиз. Фақат уларга биздан давоми...

5430 04:00 / 05 июль
. ,. . Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилаётган эдилар. Бирдан Ҳасан ва давоми...

2288 05:09 / 08 ноябрь
Солиҳлардан бири .Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади,, деган экан.Солиҳлардан бири деди .Жума куни аср билан шом орасида дуо давоми...

2219 08:50 / 17.12.2021