1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Тошкентдаги зиёратгоҳларга ташриф буюришди

19:30 / 11.06.2022 1908 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, диёримизнинг машҳур шайхлари, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратларининг юртимиз бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Бугун меҳмонлар Тошкент шаҳрига ташриф буюриб, зиёратларини Қорасарой кўчасининг Ҳасти Имом (Ҳазрати Имом) мажмуасидан бошладилар ва у ердаги музей-кутубхонада сақланаётган Усмон Мусҳафини кўздан кечирдилар.

Уламоларнинг кейинги ташрифлари Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти бўлди. Шайх Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратларининг ташрифлари ўқув юрти мударрислари ва талабаларни хушнуд этиб, улар билан илмий-маърифий суҳбатлар ўтказдилар. Суҳбатда илм-толибларига талаби илм борасида қимматли маслаҳатлар ҳамда кўрсатмалар берилди. Учрашув сўнгида барча устоз ва талабалар ҳақига хайрли дуолар қилинди.

Сўнгра уламолар «Hilol-Nashr» нашриётининг босмахонасига ташриф буюриб, у ердаги ишлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Хабарингиз бор, бугун, 2022 йил, 11 июнь куни Мусҳафнинг навбатдаги нашри сотувга чиқарилди. Шу муносабат билан азиз меҳмонларимиз нашриётнинг бош дўконига келдилар. Улар нашриёт дўконида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий мерослари билан танишиб, Мусҳафнинг янги нашри халқимизга хайрли ва баракотли бўлишини тилаб дуолар қилдилар.

Сўнгра уламолар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида пешин намозини адо этиб, Қуръони Карим тиловатидан сўнг, жамоат билан бирга муборак дуолар қилдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бирбирига қучоқ очиб турган икки ўғлонга қараб, чуқур ўйга толдим...Кўз ўнгимда гўзал хотиралар жонланди. Кўнгил ажиб ҳисларга чулғанди.Икки буюк инсоннинг давоми...

21345 09:50 / 20.10.2017
Бугун Ҳомиджон домла Ишматбеков Яшнобод туманидаги Ислом отаrdquo, Муҳаммадайюбхон домла Ҳомидов алҲудайбияrdquo, Иброҳимжон домла Иномов Пул емас отаrdquo, давоми...

1540 18:00 / 30.06.2021
Мустақилликнинг 34 йиллиги арафасида Президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ шахсларга нисбатан афв тўғрисида фармон имзолади. Бу ҳақда давоми...

1012 16:34 / 28.08.2025
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ кечаларидан изланглар, давоми...

2270 16:28 / 20.03.2025