1447 йил 18 жумадис сони | 2025 йил 09 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Умр сен яшаб турган ондир

17:00 / 03.06.2022 2597 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амалларимизнинг энг афзали вақтимизни қадрига етиб, уни асрашимиздир.

Айни дамда биз яшаб турган вақтимиз бизнинг умримиз ҳисобланади. Инсон ким бўлишидан қатъи назар, у эга бўлган сармоянинг энг қадрлиси унинг умридир. Ҳар қандай сармояни ўрнига ўрин тўлдирса бўлади. Аммо умрни ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди. Бу сармоя бир марта келади. Банданинг энг афзал иши вақтини муҳофаза этишидир. Яъни умрингни беҳуда нарсалардан сақла, Аллоҳ таоло сендан талаб қилган ишда камчиликга йўл қўйма. Ҳатто сенга йўналтирилган Аллоҳ азза ва жалланинг тавсия кўринишидаги буйруқларини ҳам зое қилиб қўйма. Ақлингни ишлат ва Аллоҳнинг кўрсатмаларига қулоқ сол. Уларни ёдда тут ва амалга ошир. Сенга шарт (яъни фарз) кўринишида йўналтирилган Аллоҳ азза ва жалланинг буйруқларини ҳам, тавсия кўринишида айтилган буйруқларни ҳам зое қилма. Агар зое қилмасанг, вақтингни асраган бўласан. Пешинни, асрни, хуллас, беш вақт намозни вақтида ўқи, Рамазонни рўза билан ўтказ, закот вақти етиб сенга вожиб бўлса, уни адо эт. Сен учун ўтаётган ҳар бир лаҳза ўзида бирор буйруқни жамлаган. Ҳар вақтнинг адо этилиши керак бўлган буйруғи бор.

Роббимиз азза ва жалла айтади:

«Роббингни эртаю кеч ичингда тазарру-ла, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма» (Аъроф сураси, 205-оят).

Демак, сендан бирор лаҳза Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ғофил бўлмаслигинг талаб этилади. Аҳлинг, фарзандларинг ёки сен томондан Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини уйғотадиган ёки сени Аллоҳдан узоқлаштириб, машғул қиладиган нарсалар билан вақтингни зое қилма.

Сен бу ҳолатда зикр ва илм мажлисларида ўтириш билан ҳамда Расулуллоҳга салавоту салом айтиладиган йиғинларда иштирок этиш билан ўзингни қўлга ўргатиб қалбингни боғу бўстонга айлантир. Шунда қалбинг Аллоҳни зикри билан жонланиб ҳаракатга келади. Агар қалб Аллоҳнинг зикри вақтида унинг зикри билан жонланса, қайерда бўлишингдан қатъи назар сен Аллоҳ субханаҳу ва таолони зикр қилувчи зокирлардан бўласан.

Имом Рамазон Бутий раҳмаҳуллоҳ

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

«Ҳилол» журналининг 4(37) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . , .. Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай дедилар .Мендан кейин давоми...

2298 12:42 / 22.04.2024
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиАлбатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва давоми...

36314 15:00 / 19.07.2021
Тасаввур қилингЯқин кишингиз вафот этди. Ўша киши сизнинг акангиз, укангиз, амакингиз, тоғангиз, қўшнингиз, дўстингиз ёки қариндош бўлмаган диндошингиз. Ҳамма давоми...

5443 18:30 / 22.03.2021
Ҳозирги кунда баъзи ёшларнинг бу калимани айта олмасликлари жуда афсусланарли бир ҳолдир. Буни айниқса, никоҳ ўқиладиган вақтда яна бир бор кўзга ташланиб давоми...

2697 09:00 / 12.12.2023