Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (28-дарс)

21:10 / 12.04.2019 4961 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманларига ва мухолифларига муомалалари

 (давоми)

168. Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳ таборака ва таоло Зайд ибн Саънанинг ҳидоятини ирода қилганда Зайд ибн Саъна шундай деди: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга назар солганимда, у зотнинг юзларидан мен билган нубувват аломатларидан бирор нарса қолмай, ҳаммасини билдим. Фақат икки нарсани синаб кўрмадим: ҳилми жаҳлидан ўзиб кетишини ва жаҳлнинг шиддати унда ҳилмдан бошқани зиёда қилмаслигини». У кишига аралашиб, ҳилми ва жаҳлини билишга пайт пойлар эдим. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужраларидан чиқдилар. У зот билан Алий ибн Абу Толиб ҳам бирга эди. Бир одам бадавийга ўхшаб улови устида келди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, Бану Фулон қишлоғи мусулмон бўлди ва Исломга кирди. Агар мусулмон бўлишса, улар учун сероб ризқ келишининг хабарини берган эдим. Уларга қийинчилик ва қаҳатчилик мусибати етди. Эй Аллоҳнинг Расули, мен улар Исломга тамаъ қилиб кирганлари каби ундан тамаъ қилиб чиқмасалар эди, деб қўрқаман. Агар лозим кўрсангиз, уларга ёрдам юборсангиз, яхши бўларди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнбошларидаги одамга – менимча, Умар эди шекилли – назар солган эдилар, у: «Ҳеч нарса қолмади, эй Аллоҳнинг Расули» деди.

Зайд ибн Саъна айтади: «Мен у зотга яқинлашдим ва «Эй Муҳаммад! Бану Фулоннинг боғидан маълум (вазндаги) хурмони менга мана бу муддатга сотасанми?» дедим. Шунда у зот: «Йўқ, эй яҳудий, лекин маълум хурмони сенга мана бу муддатга сотаман. Аммо Бану Фулон боғидан демайман», дедилар. «Хўп», дедим. У зот мен билан савдо қилдилар. Ҳамёнимни ечиб, у зотга маълум хурмо учун бу муддатга саксон мисқол олтин бердим. У зот уни ҳалиги одамга бердилар ва: «Уларнинг олдига тезда бор ва ёрдам бер!» дедилар. Белгиланган муддатга икки ёки уч кун қолганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бир кишининг жанозасига чиқдилар. У зот билан бирга Абу Бакр, Умар, Усмон ва бир неча саҳобалари бор эди. Жаноза намозини ўқиб бўлганларидан кейин деворга яқин бориб, унга суяниб ўтирдилар. Шунда мен бориб, у зотнинг кўйлаклари ёқасидан олдим, важоҳат билан назар солдим ва: «Эй Муҳаммад! Қарзингни тўлайсанми ёки йўқми?! Аллоҳга қасамки, сиз Бану Абдулмуттолибнинг қарзни бермай, чўзиб юришингизни билмасдим. Лекин сизнинг муомалангиз ҳақида билардим», дедим. Умар ибн Хаттобга назар солсам, юзида кўзлари фалак каби айланмоқда. Сўнг менга ўқрайиб қаради-да: «Ҳой Аллоҳнинг душмани, Расулуллоҳга мен эшитаётган нарсани айтяпсанми ва мен кўраётган нарсани қиляпсанми?! У зотни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, агар у зотга тегиб кетишидан қўрқмаганимда, мана бу қиличим билан бўйнингга солардим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, Умарга сокинлик ва осойишталик билан назар солиб турдилар-да, кейин: «Эй Умар, биз сендан бундан кўра бошқа нарсага муҳтож эдик. Менга (қарзни) гўзал тарзда адо этишни амр қилишингни ва унга қисташни гўзал қилишни амр этишингни (хоҳлаган эдик). Бор, эй Умар! Унинг ҳаққини адо эт! Уни қўрқитганинг эвазига ол-дингидан йигирма соъ зиёда қилиб бер»,  дедилар.

Зайд ибн Саъна айтади: «Умар бориб, менинг ҳаққимни берди ва менга йигирма соъ хурмони кўпайтириб берди. Шунда мен унга: «Бу ортиғи нима учун?» дедим. «Сени қўрқитганим учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга кўпайтириб беришни амр қилдилар», деди. «Мени танийсанми, эй Умар?» дедим. «Йўқ. Сен кимсан?» деди. «Зайд ибн Саънаман», дедим. «Ҳабр(диний олим)ми?» деди. «Ҳа, ҳабр», дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган гапларингни айтишга ва қилганларингни қилишга сени нима ундади?» деди. «Эй Умар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга назар солганимда, мен билган нубувват аломатларидан бирор нарса қолмай ҳаммасини билдим. Фақат икки нарсани синаб кўрмадим: ҳилми жаҳлидан ўзиб кетишини ва жаҳлнинг шиддати унда ҳилмдан бошқани зиёда қилмаслигини. Энди ўша иккисини ҳам синаб кўрдим. Эй Умар, сени гувоҳ қилиб айтаманки, Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Набий деб, рози бўлдим. Эй Умар, сени гувоҳ қилиб айтаманки, молимнинг ярми – мен шаҳарнинг энг моли кўп одамиман – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига садақа бўлсин!» дедим. «Балки баъзиларидир? Сен уларнинг барчасига етказа ол-майсан», деди Умар. «Балки баъзиларига», дедим».

Умар ва Зайд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қайтиб боришди. Шунда Зайд: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу соллаллоҳу алайҳи васаллам», деб у зотга иймон келтирди ва тасдиқлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўп воқеаларда ҳозир бўлди. Сўнгра Табук ғазотида олдинга интилган ва ортга қочмаган ҳолида вафот қилди».

Ибн Абу Осим, Ибн Ҳиббон, Табароний, Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
873. Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Ислом миллатидан бошқа нарса билан ёлғон қасам ичса, у ўзи давоми...

2896 19:00 / 31.03.2023
Йигирма биринчи суннатАбу Самҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қиз боланинг пешоби теккан нарса ювилади. Ўғил боланинг давоми...

3962 16:00 / 28.06.2019
.Хушуъ, деб, аъзоларнинг сукунатда ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишига айтилади.Намозни гўзал қилиб адо этиш эса фарз, вожиб, суннат каби одобларини ўрнига давоми...

2744 13:00 / 15.11.2020
Мусулмонлар бирбирларига акаукадир220. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Каъба бино қилинганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Аббос давоми...

4266 16:00 / 19.07.2019