1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Гўдак йиғиси каби йиғлаган хурмо

18:05 / 13.11.2018 5439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тафаккур, зикр, Аллоҳдан қўрқув туфайли, хато, гуноҳ ва исёнлар учун тўкилган бир томчи кўз ёшининг инсон қалбига нақадар муҳаббат, ҳаяжон ва нурли бир ғалаён бериши фақат қалб аҳлигагина маълум...

Булбулдан сўранг гулнинг ишқини... Бу савдо ва бу ишқ бўлмаса, нозли булбул бутун вужуди билан куйлай олармиди?!

Инсон булбул мисоли ишқли ва савдолидир. Аллоҳга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, валий, олим ва шаҳидларга муҳаббати бор. Аллоҳнинг раҳматини умид қилиб, азобидан қўрқади. Нафс ва шайтон каби адашган ва шафқатсиз душманлар ҳар он уни залолат ва оташ томон тортадилар.

Инсон ожизлигини ва Раббига сиғинишини кўз ёшлари билан ифода қилади. Кўз ёши ожизликка ишорадир. Ожизлик эса бандаликдир. Яъни, Раббининг азамати қаршисида ожизлигини эътироф этиши, кибр ва ғурурдан халос бўлиши демакдир.

Кўз ёши қўрқув ва тафаккурдан келса, инсонга олийлик ва маънавий юксаклик бахш этади.

"Кўзёш тўкиш гўзал экан, ёш тўкайлик", деб ҳар ерда ва ҳар замон йиғлаш тўғрими? Ҳар турли ибодатнинг ичига фасод солган нафс ва шайтон йиғига ҳам аралашса-чи?... Йиғига риё ва сумъа аралашса-чи?

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўз ёш тўкканлар. Фақат бутун манбалар тафтишидан сўнг билиндики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яширин йиғлаганлар. Яширин йиғлашни тавсия этганлар. Чунки, ошкора йиғига кишининг нафси аралашиши мумкин.

Шу сабабли, Аллоҳнинг дўстлари ўз асарларида ошкора йиғини ман қилганлар. Фақат кечанинг ярмида танҳолик ҳолатида истиснодир.

Бошқа махлуқотлар ҳам йиғлайди

Кўзёш тўкиш фақат инсонга хос эмас. Бошқа махлуқотлар, жумладан, жинлар ҳам, бўлак жонли ва жонсизлар ҳам йиғлайди. Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам илк паллаларда хурмо ёғочига суяниб хутба ўқир эдилар. Кейинчалик минбар тайёрланди. У зот минбарга чиқиб хутба ўқийдиган бўлдилар. Қуриган хурмо оғочи эса бу айрилиққа чидолмади, гўдак йиғиси каби овоз билан йиғлади. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан тушдилар, келиб, гўдакни қучоқлагандек дарахтни қучоқладилар... Шундан сўнг оғоч тинчланиб, йиғини тўхтатди.

Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Агар мен уни қучоқламаганимда, албатта қиёматга қадар йиғлаган бўлар эди” (“Руҳул баён” тафсири, II-жилд, 104-саҳифа).


“Пайғамбаримизни йиғлатган ҳодисалар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
536. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳожат хутбасини таълим бердилар .Аллоҳга ҳамд бўлсин давоми...

3105 17:00 / 09.07.2021
Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми Ким орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч қандай зарар давоми...

4120 19:03 / 28.04.2017
413. Зайнаб бинт Абу Саламадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдига кирдим. Ўшанда унинг отаси Абу Суфён давоми...

2833 13:02 / 18.09.2020
Имом Бухорий ва Имом Муслимлар .Саҳиҳ,ларида келтирган ривоятда Оиша розияллоҳу анҳо .У зотнинг ухлайдиган тўшаклари ичига хурмо барги солиниб, ошланган теридан давоми...

6483 16:44 / 23.05.2018