1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Хулқлари Қуръон эди...

19:04 / 28.04.2017 3799 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг гўзали, одамларнинг энг сахийи, одамларнинг энг шижоатлиси эдилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). 

Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг чиройлиси ва хулқи энг гўзали эдилар» (Имом Бухорий ривояти, «Жомеъус-саҳиҳ»).

Алқамадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Ҳазрати Оишадан: «Пайғамбаримизнинг намозлари қандай эди?» деб сўрадик. Оиша онамиз бундай жавоб бердилар: «Сизларнинг қай бирингиз Пайғамбар (алайҳиссалом) қодир бўлган нарсага қодир бўла олар эди?! У зотнинг амаллари давомий эди» (Имом Бухорий, Муслим, Аҳмад ривояти).

Абу Абдуллоҳ Жадалийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Ҳазрати Оишадан: «Пайғамбар алайҳиссаломнинг оиладаги хулқлари қандай эди?» деб сўрадим. Оиша онамиз бундай дедилар: «Инсонларнинг энг гўзал хулқлиси эдилар: фаҳш сўзларни гапирувчи ва фаҳш ишларни қилувчи эмас эдилар, бозорларда бақириб юрувчи эмасдилар, ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармасдилар, лекин гуноҳидан ўтиб, кечирар эдилар» (Имом Термизий, Аҳмад ривояти).

Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (алайҳиссалом) қул чақирса ҳам жавоб қилар, касални бориб кўрар ва эшак миниб юрар эдилар» (Абу Наъим ривояти). 

Абдуллоҳ ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот этганларида ортларидан на бир динор ё дирҳам пул, на бир қул, на бир чўри қолдирмай, балки совутларини бир яҳудийга ўттиз соъ таомга гаровда қолдириб дунёдан ўтдилар» (Имом Аҳмад ривояти).

Ҳасан ибн Али айтадилар: «Пайғамбар алайҳиссаломга таом келтирилса, уни ерга қўйишни буюрар ва: «Мен бир бандаман, банда егани каби ейман ва банда ўтиргани каби ўтираман», дер эдилар» (Абдуллоҳ ибн Муборак ривояти).

Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида хизматчилари йўқ эди. Абу Толҳа қўлимдан тутиб Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб кирди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, Анас ҳушёр ва ақлли бола, сизга хизмат қилсин», деди. У зот Мадинага келганларидан бошлаб вафотларигача сафарда ҳам, ҳазарда ҳам хизмат қилдим. Бирор қилган ишим учун «Нимага уни бундай қилдинг?» демадилар. Шунингдек, қилмаган нарсам учун «Нимага буни қилмадинг?» демадилар» (Имом Бухорий ривояти).

 Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир нарса келтирилса, «Буни фалон аёлга олиб бориб беринглар, у Хадичанинг дугонаси эди, буни фалон аёлга олиб бориб беринглар, у Хадичани яхши кўрар эди», дер эдилар» (Имом Бухорий ривояти).

Жарир ибн Абдуллоҳдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Мен мусулмон бўлганимдан кейин қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрган бўлсам, албатта юзимга табассум билан қараганлар» (Имом Бухорий ривояти). 

Мўминлар онаси ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оғизларини катта очиб, ичи кўринадиган ҳолда кулганларини кўрмаганман. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам доимо табассум қилар эдилар. Бир булут ёки шамол кўтарилганини кўрсалар, юзларидан ташвишланаётганлари билинар эди. «Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар булут кўришса, ёмғир ёғади, деб хурсанд бўлишади, сиз эса булут кўрсангиз, юзингизда ташвиш аломати пайдо бўлади», дедим. «Эй Оиша, унда азоб йўқлигига ким менга кафолат бера олади? Бир қавм шамол билан азобланган, бир қавм азоб кўрганда келаётган бу булут бизга ёмғир ёғдиради, деган», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Мўминлар онаси ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ишдан бирини танлаш ихтиёрида бўлсалар, агар гуноҳ бўлмаса албатта енгилини-осонини танлар эдилар. Бирор гуноҳ иш бўлса ўша гуноҳ ишдан одамларнинг энг узоғи бўлар эдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзлари учун қасос олмаганлар, фақат Аллоҳ таолонинг ҳурмати поймол этилса, Аллоҳ азза ва жалла учунгина қасос олганлар» (Имом Бухорий ривояти).

Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жуда раҳмдил киши эдилар. Олдиларига ким келса, ваъда берардилар, сўнг ҳузурларида ўша нарса бўлса уни бермасдан қўймас эдилар. Намозга иқома айтилди. Бир аъробий келиб, у кишининг кийимларидан ушлаб тўхтатди ва: «Менинг озгина ҳожатим бор, эсимдан чиқиб қолмай туриб эшитинг», деди. У зот ҳожатини айтиб бўлгунича бирга турдилар ва сўнг бориб намозни ўқидилар» (Имом Бухорий ривояти).

Жобир ибн Абдуллоҳдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нима нарса сўралмасин, «йўқ» демаганлар» (Имом Бухорий ривояти).

Мўминлар онаси ҳазрати Умму Саламадан (розийаллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом бундай деганлар: «Мен ҳам бир одамман, холос. Талашиб-тортишганлар ҳузуримга келишганида баъзилари бошқаларидан ҳужжатни яхшироқ кўрсатиши, мен эса унинг фойдасига ҳукм қилишим мумкин. Кимга бир мусулмоннинг ҳақидан ҳукм қилиб берсам, у дўзах ўтидан бир бўлакдир. Хоҳласа олиб, хоҳласа қолдириб кетсин» (Имом Бухорий ривояти).

Рофеъ ибн Хадиждан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадинага келганларида шаҳар аҳли хурмоларни (серҳосил бўлиши учун) чанглатишар эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Нима қиляпсизлар?» дедилар. Улар: «Биз шундай қиламиз», дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Балки бундай қилмасаларингиз ҳам яхши бўлар», дедилар. Улар (чанглатишни) тарк қилишди. Шунда (хурмо мевалари) камҳосил бўлди. Рофеъ айтади: «Улар буни Расулуллоҳга айтишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Албатта мен ҳам инсонман, агар сизларга дин ишларингиздан бир нарсани буюрсам,  уни олинглар. Агар сизларга ўз фикримдан келиб чиқиб, (динга боғлиқ бўлмаган) бир ишни буюрсам,  ўзларинг биласизлар, мен ҳам бир инсонман», дедилар. (Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сурмадонлари бор эди, кечаси уйқуга ётиш олдидан икки кўзларига уч мартадан сурма тортар эдилар" (Имом Термизий, Ибн Можа ривояти).

Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади:  «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хушбўй нарсаларни рад этмас эдилар» (Имом Бухорий ривояти). 

Мўминлар онаси ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хулқлари Қуръон эди» (Имом Муслим ривояти).

Ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони ҳар он, ҳар дам, ҳар лаҳзада зикр қилар эдилар" (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ чиройли овозли Набийнинг овоз чиқариб Қуръонни оҳангли қилиб ўқиганига қулоқ солганчалик ҳеч бир нарсага қулоқ солмаган», дедилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мен карамли ахлоқларни комил қилиш учун юборилганман», дедилар» (Имом Аҳмад, Бухорий ва Ҳоким ривоят қилишган).

Абу Абдуллоҳ Жадалийдан ривоят қилинади: «Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ҳақида сўрадим. Шунда у: «У зот фаҳш сўзловчи ҳам, фаҳш қилувчи ҳам ва бозорларда шовқин солувчи ҳам эмасдилар. У зот ёмонликни ёмонлик билан қайтармас, лекин афв қилиб, кечирар эдилар», деди» (Имом Термизий ривоят қилган).

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чачвонидаги мастура қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Қачон бир нарсани ёқтирмасалар, юзларидан билар эдик» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин мўминага ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасини ёқтиради», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Ким икки қизни балоғатга етгунча боқиб катта қилса, мен билан бирга», дедилар ва бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар» (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингизнинг ходими таомини олдингизга олиб келса, унга бир-икки луқма ёки бир-икки ошам едириб қўйсин, чунки у шу таомни тайёрлаган», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ чиройли овозли Набийнинг овоз чиқариб Қуръонни оҳангли қилиб ўқиганларига қулоқ солганчалик ҳеч бир нарсага қулоқ солмаган», дедилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мен карамли ахлоқларни комил қилиш учун юборилганман», дедилар» (Имом Аҳмад, Бухорий ва Ҳоким ривоят қилишган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Расулаллоҳ, ким яхшилик қилишимга ҳақлироқ?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Отанг», дедилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Абу Дардодан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тарозида ҳусни хулқдан оғирроқ нарса йўқдир», деганлар» (Имом Бухорий ривояти).

Мўминлар онаси ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) икки ишдан бирини танлаш ихтиёрида бўлсалар, агар гуноҳ бўлмаса албатта енгилини-осонини танлар эдилар. Бирор гуноҳ иш бўлса ўша гуноҳ ишдан одамларнинг энг узоғи бўлар эдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўзлари учун қасос олмаганлар, фақат Аллоҳ таолонинг ҳурмати поймол этилса, Аллоҳ азза ва жалла учунгина қасос олганлар» (Имом Бухорий ривояти).

Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда раҳмдил киши эдилар. Олдиларига ким келса, ваъда берардилар, сўнг ҳузурларида ўша нарса бўлса уни бермасдан қўймас эдилар. Намозга иқома айтилди. Бир аъробий келиб, у кишининг кийимларидан ушлаб тўхтатди ва: «Менинг озгина ҳожатим бор, эсимдан чиқиб қолмай туриб эшитинг», деди. У зот ҳожатини айтиб бўлгунича бирга турдилар ва сўнг бориб намозни ўқидилар» (Имом Бухорий ривояти).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирортангиз бавл қилса, закарини ўнг қўли билан ушламасин, ўнг қўли билан истинжо давоми...

2905 16:12 / 16.08.2019
Нубувват аломатлари китоби188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. давоми...

4282 13:40 / 31.05.2019
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга муомалалари 133. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

5378 14:10 / 08.02.2019
368. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бомдод намозини ўқидилар ва .Фалончи борми, дедилар. .Йўқ,, давоми...

1761 19:00 / 10 февраль