Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 27 шаввол | 2025 йил 25 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Иффат | Тазкия дарслари (317-дарс)

19:00 / 15 февраль 633 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Иффат» сўзи луғатда «қабиҳ нарсадан тийилиш» маъносини англатади. Ибн Манзур: «Иффат аслида қолдиқнинг ўрнига ўтадиган нарсани тановул қилиш ила кифояланишдир. Иффат (истилоҳда) ҳалол ва гўзал бўлмаган нарсадан ўзини тийишдир. Иффат ўта покликдир», деган.

Уламолар иффат ҳақида бир-бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтганлар:

Роғиб: «Иффат нафсда бир ҳолатнинг ҳосил бўлиши бўлиб, у ила шаҳватнинг ғалабасидан четланилади.

Иффат нафсни ҳайвоний лаззатлардан тийиб туришдир. У ҳаддан ошган нафси бузуқлик билан нуқсон ҳисобланган шаҳватсизлик орасидаги ўртача ҳолатдир», деган.

Жоҳиз: «Иффат нафсни шаҳватлардан жиловлаш, уни жасадини тик туришга ва соғлиғини муҳофаза қилишга етадигани билан кифоялашдир. Барча лаззатли нарсаларда исрофдан четда бўлиб, мўътадиллик йўлини тутишдир. Мустаҳаб равишда қондиришга иттифоқ қилинган маълум шаҳватлар ҳам ҳожат тушган вақтдагина бўлиши керак. Шунда ҳам ундан кўпга ҳожат тушмайдиган миқдорда бўлиши лозим», деган.

Журжоний: «Иффат шаҳвоний қувватга оид ҳайъат бўлиб, у мазкур қувватнинг ҳаддан ошган ҳолатидаги фужур ва нуқсонга учраган ҳолатидаги турғунлик орасидаги ўртача ҳолатдир. Иффатли киши ишларни шариат ва мурувват асосида олиб борадиган одамдир», деган.

Иффатнинг турлари:

Имом Мовардий иффат ва унинг турлари ҳақида жумладан, қуйидагиларни ёзади:

«Иффат, поклик ва сақланиш мурувватнинг шартларидандир. Иффат икки турли бўлади:

Биринчиси – ўзини ҳаром нарсалардан иффатда тутиш.

Иккинчиси – гуноҳлардан иффатда бўлиш.

Ҳаромлардан сақланиш ила бўладиган иффат ҳам иккига тақсимланади:

Биринчиси – фаржни ҳаромдан тийиш.

Иккинчиси – тилни кишиларнинг обрўсини тўкадиган сўзлардан тийиш.

Фаржни ҳаромдан тиймаслик шариат ман қилган ва ақл зажр қилган амал бўлиши билан бирга, шармандалик ва ор-номусга қолдиради.

Тилни кишиларнинг обрўсини тўкадиган сўзлардан тиймаслик эсипастларнинг иши, ғавғо аҳлининг интиқомидир. Бундан тийилиш осон. Ким нафсига қаҳр кўрсатиб, уни кучли қайтарувчи ила жиловламаса ва шиддат-ла зажр қилмаса, унинг уятига қолади ва зарарларига учрайди.

Гуноҳлардан иффатда бўлиш ҳам иккига тақсимланади:

Биринчиси – ошкора зулм қилишдан ўзини асраш.

Иккинчиси – нафсни махфий хиёнат қилишдан қайтариш.

Ошкора зулм ҳалокатга элтувчи саркашлик ва нобуд қилувчи туғёндир. Агар у давом этаверса, ғолибо ўз эгасини ямлаб ютадиган фитнага бориб тақалади. Ниҳоят, унинг ағдарилиши билан тугайди.

Махфий хиёнат пасткашликдан бошқа нарса эмас. Чунки уни қилган одам хиёнати ила хор бўлади. Одамлар унга ишонмай қўяди. Ким хиёнат қилса, хор бўлади, дейилган гап бор» («Адабуд-дунё вад-дийн», 384 бет).

Имом Ибн Жавзий «Сойдул Хотир»да ёзади:

«Камол азиздир. Комил оздир. Камолнинг аввалги сабаби бадан аъзоларининг мутаносиблиги ва ботин суратининг гўзаллигидир.

Бадан сурати «халқ» деб номланади. Ботин сурати «хулқ» деб номланади.

Бадан сурати хушбичимлик ва адабли бўлишдир.

Ботин сурати эса феъл-атворнинг гўзаллиги ва чиройли ахлоқдир.

Феъл-атворнинг гўзаллиги иффат ва покликни одат қилиш, жоҳилликдан ўзини тортиш ва нафси бузуқликдан узоқда бўлишдир.

Чиройли ахлоқ – карамли бўлиш, бошқаларни ўзидан ортиқ кўриш, маъруф иш қилиш ва ҳилмли бўлишдир.

Ким ушбу нарсалар ила ризқлантирилган бўлса, улар уни камолга эриштиради. Ундан шарафли хислатлар зоҳир бўлади. Агар булардан бирор хислат камайиб қолса, нуқсонга сабаб бўлади» (284-бет).

«Аз-Зарийъа ила макоримиш-шарийъа» китобида иффат ҳақида жумладан, қуйидагилар ёзилган:

«Билки, иффатли бўлиш ҳаракатидаги одам бир неча шартлар билангина иффатли бўлиши мумкин:

– Бир нарсадан иффатли бўлиши ундан кўпини кўзлаб қилинаётган ҳаракат бўлмаслиги шарт.

– Ёки унга тўғри келмагани учун бўлмаслиги шарт.

– Ёки шаҳвати қўзимайдиган бўлгани учун бўлмаслиги шарт.

– Ёки оқибати завол бўлишини сезганлигидан бўлмаслиги шарт.

– Ёки уни тановул қилиш ман қилинган бўлмаслиги шарт.

– Ёки камчилиги туфайли уни танимаган бўлмаслиги шарт.

Чунки мазкур нарсаларнинг барчаси иффатдан эмас. Балки улар ўз навбатида фурсатни овлаш, яхшини ахтариш, хасталик, бўш жой, ожизлик ёки жоҳилликдан иборатдир.

Нафсни шаҳватдан тиймаслик уни ғазабдан тиймасликдан кўра ёмондир.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Тақво, ва .вараъ, парҳезкорлик сўзларини биргаликда зикр қилиш одатга айланиб қолган. Иккиси бирбирининг ўрнига ишлатиладиган ҳолатлар ҳам бор. Баъзида давоми...

1959 19:00 / 15.10.2023
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрадиларndash Завқ ва ўйинкулги орзуларини совутиб қўювчи нарса ўлимни кўп хотирлангҲадиснинг шарҳи бундайЎлимни кўп давоми...

4118 10:02 / 26.11.2018
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган давоми...

4509 14:00 / 21.03.2020
Одам боласи шуҳрат ва риёсат кетидан қувадиган бўлса, хатолари кўпайиши ва ношаръий ишларни қилиш эҳтимоли кучаяди. Шуҳратпарастлик ва мансабпарастлик ўз давоми...

4122 17:00 / 01.01.2022