1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Намоз вақтлари

17:10 / 26.04.2020 5560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: نَزَلَ جِبْرِيلُ فَأَمَّنِي فَصَلَّيْتُ مَعَهُ ثُمَّ صَلَّيْتُ مَعَهُ ثُمَّ صَلَّيْتُ مَعَهُ ثُمَّ صَلَّيْتُ مَعَهُ ثُمَّ صَلَّيْتُ مَعَهُ، يَحْسُبُ بِأَصَابِعِهِ خَمْسَ صَلَوَاتٍ. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: ثُمَّ قَالَ بِهَذَا أُمِرْتُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаброил тушиб, менга имом бўлди. Бас, у билан намоз ўқидим, сўнгра у билан (яна) намоз ўқидим, сўнгра у билан (яна) намоз ўқидим, сўнгра у билан (яна) намоз ўқидим, сўнгра у билан (яна) намоз ўқидим, деб бармоқлари билан бешта намозни санадилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Сўнгра мана шунга амр қилиндим», дедилар» деган зиёда бор.

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ҳадиснинг ровийcи Абу Масъуд розияллоҳу анҳу билан олдин танишганмиз.

Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг фарз қилган намозлари бешта эканлигини, ҳаммасининг алоҳида-алоҳида ўз вақти бор эканлигини таъкидламоқдалар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга имом бўлиб, намоз ўқиш тартибини ўргатганлликари.

2. Янги намоз ўқувчига биладиган одам бирга ўқиб, кўрсатиши афзаллиги.

3. Ҳар бир намоз ўз вақтида алоҳида ўқилиши.

4. Намозни ўз вақтида ўқиш Аллоҳнинг амри эканлиги.

Бу ҳадисда ҳар бир намознинг вақти алоҳида эканлиги умумий равишда айтиб ўтилмоқда. Бундан бошқа вақтда бир неча намозни ёки бир намознинг вақтида бошқасини ўқиб бўлмаслиги ҳам келиб чиқади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эркак киши эркак кишининг авратига қарамайди. Аёл киши давоми...

4966 13:30 / 29.12.2019
. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Намознинг нимаси афзал, деб сўралди. У зот.Қунутқиёмнинг давоми...

3127 13:00 / 22.11.2020
187. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набийюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага Абу Бакрни мингаштирган ҳолларида кириб келдилар. Набий давоми...

5221 13:30 / 25.05.2019
Шунда Аллоҳ таоло у зотнинг ҳузурларига тоғ фариштасини юборди. У келиб, икки тоғни бирбирига қўшиб юбориш ила аҳли Тоифни ҳалок қилишга изн сўради. Лекин Аллоҳ давоми...

5245 16:39 / 30.12.2017