1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қалб нима?

16:42 / 04.03.2024 6211 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон бутун танага қон етказиб берадиган қалбдан ташқари руҳий қалбга ҳам эгадир. Бу руҳий қалб моддий қалбга олий даражада боғлиқ. Бу руҳий қалб воқеликда нафс билан руҳ ўртасидаги боғловчи кўприк вазифасини бажаради.

Қуръонда унинг тўрт даражаси бор. Уни юксалиш тартибига кўра тақсимланиши: юрак, қалб, дил ва онг. Онг деб гоҳида дил билан ақлнинг бирикмасини айтишади. Юрак нафсда кўринади, онг эса руҳда кўринади. Аллоҳ азза ва жалланинг назаргоҳи мана шу қалбдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади».

Муслим ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Мана шу қисмни инсонлар ислоҳ қилиши лозим! Бу қалбга Аллоҳ азза ва жаллани назар солишидан ташқари, инсонни ўзи руҳий ҳақиқатларга назар солади ва у орқали ислоҳ қилади.

Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда шундай марҳамат қилади:

ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ

«Ер юзида юрмайдиларми, шунда уларда ақл юритадиган қалблар ёки эшитадиган қулоқлар бўларди. Зеро, албатта, кўзлар кўр бўлмас, кўкслардаги қалблар кўр бўлур». (Ҳаж сураси, 46-оят).

Бу дилга тегишли мулоҳазаларнинг энг тўғриси шу. Чунки қалб тушунган пайтда, дил уни ҳақиқатда кўради.

Аллоҳ азза ва жалла Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида Қуръонда шундай дейди:

ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ

«Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади» (Нажм сураси, 11-оят).

Руҳий қалбни ҳақиқатини тарихлар давомида мусулмонларнинг кўплаб уламолари ва орифлари тадқиқ этишган. Мисол учун мутақадди муфассирлардан бири Саҳл Тустарий (283ҳ/896м) ўз қасидасида шундай дейди:

Кўзи бордир орифлар қалбининг,

Кўз билан кўрилмаган нарсани кўрар.

Тиллар кироман катибайн билмайдиган сирларни сўйлар.

Оламлар Робби малакутига патсиз учар қанотлари бор.

Келтирди қадимгилар илмидан озиқланган ғайб илмини.

Олмон файласуфи Иммануэл Кант 1781 йилда ўзининг «Соф ақл назарияси» китобини ёзганидан бери ғарб академияси ва файласуфлари бу турдаги метафизика олимлари бунга жиддий эътибор беришмаган. Лекин илҳом ва фаросат ёрдамидаги кашф бундан олдин ҳам маълум эди. Афлотуннинг «Давлат» китобида Суқрот мисолида шундай дейди:

«Ҳар бир инсоннинг қалб кўзи мавжуд бўлиб, бу кўз илм билан машғулликда покланиб, қайтадан жонланади, бошқа машғулотлар эса уни маҳв этиб, кўр қилади. Бироқ, уни асраб-авайлаш мингта кўзга эга бўлишдан афзалдир, чунки ҳақиқатни фақат ана шу қалб кўзи билангина кўриш мумкин».

Шунга ўхшаш Масиҳ алайҳиссалом шундай деган:

«Соғлом қалб эгалари муборакдир, чунки улар Худовандни кўрадилар» (Матто 5:7).

Қуръонда айтилганидан биламизки, Аллоҳни бу дунёда кўриб бўлмайди. Лекин руҳий воқедаги ва Аллоҳнинг ҳузуридаги ҳақиқатларни басират кўзи орқали кўриш мумкин. Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди:

ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ

«Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У ҳар бир нарсани дақиқ ва нозик жойларигача билувчидир, ўта хабардордир. Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан «кўз очувчи»лар келди. Кимки кўра билса, ўзига яхши. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зарар. Мен устингизда қўриқчи эмасман» (Анъом сураси, 103-104-оятлар).

«Фикр юритувчилар учун Ислом бўйича қўлланма» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 16 мартдаги 2000-рақамли ҳамда 30 сентябрдаги 4931-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ айтади.Ким Қуръонни дунё ва дунё эгалари учун ўқиса демак у Қуръоннинг ҳарфларини ёд олиб ҳукмларини зое қилибди. У Қуръонни давоми...

2223 17:20 / 18.02.2022
Бир киши бойнинг қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофеъийга шикоят қилди.Ҳазрат бойнинг олдига бориб давоми...

3453 20:35 / 02.01.2023
Инсоний табиат ажойибот ва сирасрорларга тўла. Инсон зоти борки, яхшилик билан зикр қилинишни, ўзгалар томонидан эсланишни яхши кўради. Нафақат яхши кўради, балки давоми...

3452 14:00 / 06.05.2023
Бизнинг динимизда фақат мусулмон кексаларни эъзозлаш билан чегараланиб қолинмаган. Бу иш кенг миқёсда бўлиб, мусулмонлар билан бир диёрда яшаб турган давоми...

4544 21:52 / 08.05.2018
Аудиолар

213194 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132414 14:35 / 11.08.2021