Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (74-дарс). Набий алайҳиссаломнинг намозларини эслаган саҳобалар

13:30 / 28.02.2020 5508 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

333. Аббос ибн Саҳлдан ривоят қилинади:

«Абу Ҳумайд, Абу Усайд, Саҳл ибн Саъд ва Муҳаммад ибн Маслама тўпланишиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини эслашди. Шунда Абу Ҳумайд айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини энг яхши билувчингизман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ қилсалар, икки тиззаларини икки қўллари билан яхшилаб ушлар эдилар. Икки қўлларини камонга ўхшатиб эгар ва икки биқинларидан қочирар эдилар».

Термизий ривоят қилган.

334. Абу Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга йиқилиб сажда қилсалар, билакларини биқинларидан узоқ қилар ва оёқ панжаларини очар эдилар».

Насоий ривоят қилган.

335. Абу Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилганларида бурун ва пешоналарини ерга теккизар эдилар. Қўлларини биқинларидан узоқлаштирар эдилар. Кафтларини елкаларига тўғрилар эдилар».

Термизий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳобалар пайғамбаримизни қандай севишардиОламларга раҳмат қилиб юборилган, анбиёю мурсалинлар хотами, башариятнинг энг улуғ вакили саййидимиз Муҳаммад давоми...

5830 20:12 / 28.04.2017
460. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Саҳарлик қилинглар, саҳарликда албатта барака бордир,, дедилар,.Бухорий ва давоми...

5560 14:00 / 08.01.2021
151. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан масжидда ўтирган эдик. Бир аъробий кириб келди. У масжидга сия давоми...

6843 16:10 / 01.03.2019
Умматларига шафқатларидан йиғлашлариПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат қудсий сабаблар билан йиғлаганлар1. Аллоҳ қўрқувидан.2. Қуръони каримни давоми...

6138 10:10 / 15.11.2018