1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Аптека ёхуд арабча «абу текка»

13:31 / 04.06.2021 3672 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Албатта, тиб бор ерда доришунослик ҳам бор. Тибнинг ривожига қараб доришунослик ҳам ривожланади. Чунки бу икки нарса бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Мусулмонлар ўз динларини маҳкам тутиб, унинг кўрсатмаларига амал қилиб яшаб илмнинг ҳеч ким чиқа олмаган чўққиларига чиққан пайтларида, тиб илмида оламшумул кашфиётлар қилган вақтларида доришунослик бўйича ҳам шу каби муваффақиятларга эришдилар.

Бу соҳа бўйича ҳамма халқлар мусулмонларга шогирд бўлдилар. Уларнинг кашфиётларидан фойдаландилар. Ҳатто баъзи истилоҳларини ҳам ўз тилларига қабул қилдилар.

Доришуносликнинг бош истилоҳларидан бири «дорихона» ажнабий тилларда «аптека» дейилади. Биз бу сўзни ажнабийча деб ўйлаб ишлатишдан тортинамиз. Аммо ажнабийлардан ушбу сўз нима маънони англатишини сўралса, уларнинг биладиганлари бу сўз аслида арабча эканини айтадилар. Ҳа, «аптека» сўзи арабча «абу текка» — «ҳар хил нарса сотадиган дўкон» сўзининг бир оз бузилган кўриниши экан.

Авваллари дори-дармонлар аттор дўконларига ўхшаш ҳар хил майда-чуйда нарсалар сотиладиган дўконларда сотилган экан.

Кейинчалик, мусулмонлар ҳаракати ила доришунослик ривожланиб аптекалар алоҳида бўлган экан.

Айнан ажнабий ғарбликлар мусулмонлар биринчи бўлиб доришунослик илми ва касбига асос солганларини эътироф қилган эканлар.

Мусулмонлар турли нарсаларни аралаштириб улардан кимёвий усул ила дори тайёрлашни биринчи бўлиб йўлга қўйдилар.

Дорини ичишни осонлаштириш учун уни ширинлик қўшилган ва суюқ ҳолда тайёрлаш ҳам биринчи бўлиб мусулмонларнинг ақлларига келган, улар ундоқ дориларни шароб деганлар. Ғарбликлар ўша номни бир оз ўзгартиб «сироп» дейишади.

Доришуносликни — Фармакологияни биринчи бўлиб ташкил этган олим Собир ибн Саҳл бўлиб, у киши ҳижрий 560 санада вафот этган.

Доришунослик бўйича биринчи ўқув юртини ташкил қилганлар ҳам мусулмонлар.

Дорихоналарни биринчи очганлар ҳам мусулмонлар. Ер юзидаги биринчи тўлиқ маънодаги дорихона Бағдод шаҳрида очилган. Солиштириш учун айтадиган бўлсак, Овруподаги биринчи дорихона ундан беш юз йил кейин очилган.

Мусулмонлар доришунослик бўйича дунёдаги энг машҳур китобларни таълиф қилганлар. Мазкур китоблар ичида энг машҳурларидан бири буюк ватандошимиз Абу Райҳон Берунийнинг «Сайдана» китобидир. Шунингдек, бу соҳадаги дунёга машҳур китоблар қаторида Розийнинг «ал-Ҳовий», Ибн ал-Байторнинг «ал-Жомеъ ли муфрадотил адвия вал ағзия», Довуд ал-Антокийнинг «Тазкира», Берунийнинг «Китобул Ақоқийр» ва бошқаларни зикр қилишимиз мумкин.

Мусулмонлар доришуносликни алоҳида касбга айлантиришда ҳам дунёда биринчи бўлганлар. Ҳар бир шаҳарда доришуносларнинг жамияти ва у жамиятнинг раиси бўлган.

Мусулмонлар дори олиш учун беморга тиббий қоғоз ёзиб беришни ҳам биринчи бўлиб таомулга киритганлар. Табиблар хасталик ташхисини ва унга зарур бўлган дориларни ўша тиббий қоғозга ёзиб берар эдилар. Доришунослар унга қараб дори берар ёки тайёри бўлмаса, тайёрлаб берар эдилар.

Мусулмонлар дунёда биринчи бўлиб доришуносларни имтиҳондан ўтказиб қўлларига ҳужжат беришни ва исмларини умумий рўйхатга ёзиб қўйишни йўлга қўйдилар. Шунингдек, улар доришуносни табибнинг ишига аралашишини ман қилдилар ва табибга хусусий дорихона очишни ман қилдилар.

Шунингдек, мусулмонлар дунёда биринчи бўлиб дориларни давомли равишда текшириб туриш низомини ишлаб чиқдилар. Дориларнинг баҳосини тайин қилдилар. Дорихоначиларга заҳар сотишни ман қилдилар. Ҳар жойнинг муҳтасиби дорихоналарни давомли равишда, ҳар ҳафтада тафтиш қилиб турар эди. Хасталарнинг алдаш ва ҳақини уриб қолишни олдини олиш учун кўпинча муҳтасиб ўзи билан миршабни ҳам олиб юрар эди.

Мусулмон доришунослар дори тайёрлаш услубларини яхшиладилар. Уларга ширинлик қўшишни жорий қилдилар.

Бу нарсаларни зикр қилишдан мақсад, буюк тарихимизни ўрганиш, улуғ аждодларимиздан ўрнак олиш ва, энг муҳими, ўзимиз улар каби жаҳон халқларининг олдинги сафига ўтишга ҳаракат қилишимиз зарурлигини англаб етиб, унга чора кўришдир.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қизил империя қулаб, Ўрта Осиёдаги собиқ иттифоқдош республикалар рўпара бўлган энг катта хатарлардан бири халқаро миссионерлик ташкилотларининг бу юртshyларга давоми...

6059 19:45 / 19.01.2019
У чиндан ҳам ўз ишининг устаси эди. Аммо оиласи катталашиб, эҳтиёжи ортиб боргани касбини ўзгартириши кераклигини ўйлаб қолди. Ишлаб турган жойидан бўшаса, қўлига давоми...

3180 11:00 / 03.02.2021
Доктор Рим Туркманий Лондон империал коллежи Ислом тамаддуни фақат қадимги юнон фалсафасинигина сақлаб қолгани йўқ. Мусулмонлар инсоният асрлар давомида давоми...

2568 10:30 / 17.01.2020
Мовароуннаҳр диёридан чиққан Мусо Муҳаммад алХоразмий, Аҳмад алФарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби олимларнинг номлари Ислом давоми...

2485 16:39 / 19.01.2023
Аудиолар

210872 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130137 14:35 / 11.08.2021