1446 йил 26 шаввол | 2025 йил 24 апрель, пайшанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

«Ва ўзларингизда ҳам бор. Кўрмаяпсизларми?!»

11:00 / 24.07.2020 2803 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар биримизнинг танамиз, унинг тузилиши, ишлаши Аллоҳ азза ва жалланинг азаматига, қудратига далолат қиладиган оят, белгилардандир. Ҳар бир инсоннинг танаси ўзи учун яқинида турган нарса.

Бошимизда 300 мингта соч толаси, ҳар бир соч толасининг илдизи, томирлари, мускуллари, асаб толаси, ёғ ва ранг бези мавжуд.

Кўзимизнинг тўр пардасида ўнта табақа бор бўлиб, унда ёруғликни қабул қилувчи 130 миллион атрофида ҳужайралар мавжуд. Кўздан то миягача кўз асаб тизими ўтган бўлиб, 500 мингта асаб толасини ўз ичига олади. Инсон кўзи саккиз миллион атрофидаги рангни ажрата олади.

Қулоқда ҳам кўз тўр пардасига ўхшаш парда бор. Унда 30 мингта эшитишга алоқадор ҳужарайралар мавжуд бўлиб, паст овозларни ҳам етказиш учун хизмат қилади. Мияда товушни қулоқларга етиб бориши учун кетадиган вақтнинг фарқини ўлчайдиган ҳижоз бор. У вақтни сониянинг бир минг олти юздан камроқ улушигача қисқартириб, кишига овоз келаётган тарафни очиб, аниқлаб беради.

Тилнинг юзасида 9 мингта таъм билиш рецепторлари мавжуд бўлиб, улар ширин, аччиқ, нордон, шўр каби таъмларни билишга хизмат қилади. Тил ҳар бир ҳарфни талаффуз қилиши учун 17 та мускул хизмат қилади.

Инсоннинг юраги ўртача умри давомида дунёдаги энг баланд осмонўпар бино катталигидаги идишни тўлдирадиган миқдордаги қонни ўтказади.  

Инсон миясида 14 миллиард устки ҳужайралар ва 100 миллиард истинодий ҳужайралар борки, уларнинг вазифаси ҳали аниқланмаган. Инсон мияси ундаги энг мураккаб аъзолардан бўлиб, ҳали мия ўзини ўзи тўла ўрганиб улгурмаган.

Ошқозон деворида миллиард дона ҳужайра бўлиб, улар кунига бир неча литрдан ошиқ гидрохлорид моддаси ишлаб чиқаради. Бу модда ҳазм учун хизмат қилади. Олимлар «Нима учун ошқозон ўзини ўзи ҳазм қилмайди?» деган савол устида кўп бош қотирадилар. Ошқозон ичидаги баъзи моддалар уни ҳазм бўлиб кетишдан сақланишига хизмат қилади.

Ичакларнинг ҳар бир сантиметр квадрат жойида 3600 та рецепторлар мавжуд бўлиб, улар озуқани сўриб олиш учун хизмат қилади. Ушбу рецепторлар ҳар 48 соатда бутунлай янгиланиб туради.

Тери остида 16 миллионта кондиционер жойлашган бўлиб, улар тана ҳароратини бир маромда туриши учун хизматкордир. Булар тер ишлаб чиқарувчи безлардир.

Жигарда 300 миллиард ҳужайра бор. Улар тўрт ой давомида тўлалигича янгиланиб туради. Жигарнинг вазифалари жуда кўп бўлиб, ушбу аъзонинг ишлаши одамни ҳайратга солади. Жигар шу даражада муҳим аъзоки, инсон усиз уч соатдан ортиқ яшолмайди.

Буйракларда 2 миллионга яқин фильтрлар мажмуаси бор бўлиб, улар буйракнинг асосий фаол қисми ҳисобланади. Ушбу мажмуанинг умумий узунлиги юз километрни ташкил этади. Улардан қон кунига кўп марта ўтади. Буйраклар кунига тахминан 150-200 литр атрофидаги қонни тозалайди.

Бу бизнинг танамиз ҳақидаги баъзи маълумотлар эди. Ушбу танамиз бизга яқин нарсалардандир.

Аллоҳ таоло танамизга ана шундай имкониятлар, жиҳозларни ато қилган.

Сўзимиз охирида ушбу оятларга эътибор берайлик:

وَفِي الْأَرْضِ آيَاتٌ لِّلْمُوقِنِينَ وَفِي أَنفُسِكُمْ ۚ أَفَلَا تُبْصِرُونَ

«Ва ерда аниқ ишонувчилар учун оят(белги)лар бор. Ва ўзларингизда ҳам бор. Кўрмаяпсизларми?!» (Зориёт сураси, 20-21-оятлар).

Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг мақолалари 

ва интернет маълумотлари асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошбақа узоқ умр кўрадиган, бардошли жонзот бўлиб, Аллоҳ таоло уни инсонни яратишидан 200 миллион йил олдин яратган ва Ўзининг қудратига далолат қиладиган кўплаб давоми...

6010 17:00 / 03.12.2020
Энг яхши дезинфекциялаш воситалари тупроқда топилган. Бу олимлар томонидан тасдиқланган ва Қуръон ва Суннатда эслатиб ўтилган илмий ҳақиқатдир. Олимлар давоми...

1605 11:15 / 09.10.2024
Бир кўрсатувда забардаст мусулмон олимлардан, асли геолог бўлган Зағлул Нажжор билан суҳбат бўлаётган эди. Бошловчи олимга Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Соат давоми...

11183 15:05 / 04.07.2020
Аллоҳ таоло оловни Ўзига маъллум бўлган ҳикматга кўра яратган. Роббимиз оловни биз бандаларининг баъзи эҳтиёжлари учун ҳам ато қилган. Оловда таом пиширамиз, сув давоми...

5689 16:30 / 19.05.2021