Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Солиҳ улфат ва ёмон улфатнинг мисоли | Сийрат дарслари (353-дарс)

19:00 / 14.11.2025 728 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

785. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ўтирган жойидан турсаю, сўнг унга қайтса, у ўша жойига ҳақлироқ бўлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

786. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсак, ҳар биримиз қаер тўғри келса, ўша ерга ўтирар эди».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

787. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч ким икки кишининг орасига уларнинг изнисиз ўтирмасин», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

788. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Солиҳ улфат ва ёмон улфатнинг мисоли мушк сотиб юрувчи ва босқончига ўхшайди. Мушк сотувчи ё сенга беради, ё сен ундан сотиб оласан, ёхуд ундан хушбўй ҳидни туясан. Босқончи бўлса, ё кийимингни куйдиради, ё сен ундан қўланса ҳидни туясан», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

789. Рибъий ибн Ҳирошдан ривоят қилинади:

«Бизга Бану Омирдан бир киши қуйидагиларни айтиб берди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйдаликларида киришга изн сўраб: «Кираверайми?» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ходимга: «Чиқиб анави кишига изн сўрашни ўргат. «Ассалому алайкум, кираверайми?» дегин, деб айт», дедилар. Ҳалиги одам бу гапларни эшитди ва: «Ассалому алайкум, кираверайми?» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга изн бердилар ва у кирди».

Абу Довуд ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло.Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. давоми...

8522 15:13 / 02.01.2018
Икки азондан мурод азон ва иқоматдир. . .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Азон ва иқомат орасидаги дуо рад давоми...

3417 11:09 / 30.08.2020
330. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинда .ВалЛайли иза яғша,ни қироат қилар эдилар. Асрда ҳам шунга ўхшаш давоми...

5787 13:40 / 21.02.2020
789. Рибъий ибн Ҳирошдан ривоят қилинади.Бизга Бану Омирдан бир киши қуйидагиларни айтиб берди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйдаликларида киришга изн давоми...

3437 00:00 / 19.11.2022