Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 9 ражаб | 2025 йил 09 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Одамларнинг Аллоҳ ҳузурида ғазабга энг кўп дучор бўладигани | Ақийда дарслари (308-дарс)

19:00 / 06 январь 414 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

فَمَنْ رَامَ عِلْمَ مَا حُظِرَ عَنْهُ عِلْمُهُ، وَلَمْ يَقْنَعْ بِالتَّسْلِيمِ فَهْمُهُ، حَجَبَهُ مَرَامُهُ عَنْ خَالِصِ التَّوْحِيدِ، وَصَافِي الْمَعْرِفَةِ، وَصَحِيحِ الْإِيْمَانِ.

Кимки билиш ўзи учун ман қилинган нарсани билишни хоҳласа, фаҳми таслим бўлиш ила қониқмаса, бу матлаби уни холис тавҳиддан, соф маърифатдан ва саҳиҳ иймондан тўсибдир.

Шарҳ: Бу аввалги гапни таъкидлаш бўлиб, шунингдек, дин асослари ва ундан бошқа масалаларда бирор нарсани илмсиз гапиришдан огоҳлантиришдир.

Яъни кимки Аллоҳ таоло ва Унинг Расули ман қилган, муташобиҳ оятлар, Аллоҳнинг зоти ва сифатининг ҳақиқати ҳамда шунга ўхшаш нарсаларни билишга уринса, фаҳми ва илми Аллоҳ ва Расул айтган нарсаларга таслим бўлиш ила қониқмаса, унинг кўзлаган нарсаси ботилдир. Бу нарса уни холис тавҳиддан, соф маърифатдан ва саҳиҳ иймондан тўсади.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:

ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ

«Аммо қалбларида оғиш бор кимсалар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига осилиб оладир. Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас» (Оли Имрон сураси, 7-оят).

ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ

«Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир» (Исро сураси, 36-оят).

ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ

«Одамлардан Аллоҳ ҳақида билмасдан тортишганлари ва ҳар бир бебош шайтонга эргашганлари ҳам бор» (Ҳаж сураси, 3-оят).

ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ

«Одамлардан Аллоҳ ҳақида илмсиз, на ҳидоят ва на нурли китобсиз ҳолда тортишадиганлари бор. Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун бўйнини булқаб (тортишар). Унга дунёда шармандалик бор. Ва қиёмат куни унга ёниш азобини тоттирамиз» (Ҳаж сураси 8-9-оятлар).

ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ

«Аллоҳдан бўлган ҳидоятсиз, ўз ҳавойи нафсига эргашгандан кўра ҳам адашганроқ кимса борми?!» (Қасос сураси, 50-оят).

ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ

«У(мушрик)лар Роббларидан ҳидоят келганига қарамай, гумон ва ҳавойи нафс хоҳишига эргашарлар, холос» (Нажм сураси, 23-оят).

وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِيمَا رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ عَنْ أَبِي أُمَامَةَ الْبَاهِلِيِّ t قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا ضَلَّ قَوْمٌ بَعْدَ هُدًى كَانُوا عَلَيْهِ إِلَّا أُوتُوا الْجَدَلَ».

Ва имом Термизий Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидир. Унда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жадал (тортишув) берилганлардан бошқа ҳеч бир қавм ҳидоятда бўлганидан кейин адашмаган», деганлар.

وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ أَبْغَضَ الرِّجَالِ إِلَى اللهِ الْأَلَدُّ الْخَصِمُ». (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا).

Ва яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Одамларнинг Аллоҳ ҳузурида ғазабга энг кўп дучор бўладигани ашаддий хусуматчисидир», деган сўзлари.

(Бухорий ва Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишган.)

«Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу сарлавҳадан беш кунлик ўткинчи дунёни охиратдан устун қўйиш маъноси англанади. Албатта, бу энг ёмон маънавий хасталиклардан бири ҳисобланади. Албатта, бу давоми...

5038 23:52 / 02.12.2016
Имом Ғаззолий кейинроқ ҳақиқат қидириб, фалсафани пухта ўрганишга киришдилар. Файласуфлар .Фақат фалсафа билангина ҳақиқатни топиш, яқин ва саодатга эришиш давоми...

6570 14:50 / 02.09.2019
Бу масаланинг номи бир нечта. Баъзилар .машиъат масаласи, деса, бошқалар .бандаларнинг амали масаласи, ҳам дейишади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, инсон ўз давоми...

5350 13:10 / 25.03.2019
Аллоҳга ширк келтириш турларидан яна бири бут ва санамларга сиғинишдир. Санам ўзига сиғинувчилар назарида юқори қувватга эга бўлиб, табиатдан устун туради. давоми...

4395 00:10 / 03.12.2016