Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (151-дарс). Мукофот ёки жазо амалга қараб бўлади (иккинчи мақола)

16:58 / 27.09.2021 4572 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «قَالَ اللهُ تَعَالَىإِنِّي فَرَضْتُ عَلَى أُمَّتِكَ خَمْسَ صَلَوَاتٍ، وَعَهِدْتُ عِنْدِي عَهْدًا أَنَّهُ مَنْ جَاءَ يُحَافِظُ عَلَيْهِنَّ لِوَقْتِهِنَّ أَدْخَلْتُهُ الْجَنَّةَ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهِنَّ فَلاَ عَهْدَ لَهُ عِنْدِي». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

 

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Русулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен Ўзимга Ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир», деди», деб айтдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ:أَنَّ رَجُلًا أَتَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَدُلَّنِي عَلَى عَمَلٍ إِذَا عَمِلْتُهُ دَخَلْتُ الْجَنَّةَقَالَ: «تَعْبُدُ اللهَ لَا تُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا، وَتُقِيمُ الصَّلَاةَ الْمَكْتُوبَةَ، وَتُؤَدِّي الزَّكَاةَ الْمَفْرُوضَةَ، وَتَصُومُ رَمَضَانَ». قَالَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَا أَزِيدُ عَلَى هَذَافَلَمَّا وَلَّى قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَنْظُرَ إِلَى رَجُلٍ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ فَلْيَنْظُرْ إِلَى هَذَا». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Мени бир амалга далолат қилингки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди.

«Аллоҳга ибодат қиласан ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Фарз намозни қоим қиласан. Фарз қилинган закотни адо этасан. Рамазон(рўзаси)ни тутасан», дедилар.

«Жоним Унинг қўлида бўлган Зот билан қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди.

У қайтгач, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг аҳли жаннатдан бир одамга бир назар солгиси келса, бунга назар солсин», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «أَرْبَعُونَ خَصْلَةً أَعْلَاهُنَّ مَنِيحَةُ الْعَنْزِ، مَا يَعْمَلُ رَجُلٌ بِخَصْلَةٍ مِنْهَا رَجَاءَ ثَوَابِهَا وَتَصْدِيقَ مَوْعُودِهَا إِلَّا أَدْخَلَهُ اللهُ بِهَا الْجَنَّةَ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қирқта хислат бор, энг олийси (соғиб ичиш учун) эчки бериб туриш. Қай бир одам ўшалардан бир хислатга савоб умидида ва қилган ваъдасининг тасдиғи учун амал қилса, Аллоҳ албатта уни ўша туфайли жаннатга киритур», дедилар».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Бир куни юриб бораётганимизда у зотга яқинлашиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», дедим.

«Батаҳқиқ, буюк нарсани сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Ҳамда намозни қоим қиласан. Закотни адо қиласан. Рамазон(рўзаси)ни тутасан. Байтни ҳаж қиласан», дедилар. Сўнгра:

«Сени яхшилик эшикларига далолат қилиб қўяйми? Рўза сақловчидир. Садақа худди сув оловни ўчиргандек, хатоларни ўчиради. Кишининг тунда ўқиган намози солиҳларнинг шиоридир», дедилар ва «Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур» оятини тиловат қилдилар.

Сўнгра эса: «Сенга ишнинг боши, умуртқа поғонаси ва ўркачининг чўққиси ҳақида хабар берайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.

«Ишнинг боши Исломдир. Унинг умуртқа поғонаси намоздир. Унинг ўркачининг чўққиси эса жиҳоддир», дедилар. Сўнгра эса: «Сенга ўшаларнинг ҳаммасига молик бўлган нарсанинг хабарини берайми?» дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Набийси», дедим. Бас, у зот тилларини тутдилар ва:

«Мана буни тийгин!» дедилар.

Эй Аллоҳнинг Набийси, биз гапирган нарсамиз учун албатта, (иқобга) олинамизми?» дедим.

«Онанг азангни тутсин, эй Муъоз. Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан (ёки тумшуқлари ила) туширмаса, нима туширар эди!» дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларининг тушунчалари ҳам бундан ўзга бўлган эмас.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан: «Лаа илааҳа иллаллоҳу» билан амал зарар қиладими ёки у билан наф ҳам берадими?» деб сўраган одамга у киши: «Солиҳ амал қил, ғурурга кетма», деб жавоб берганлар.

(Давоми бор)

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу масалани мўътадил равишда ечган мазҳаб Аҳли сунна ва жамоа мазҳабидир. Аммо Аҳли сунна ва жамоанинг икки бош йўналиши ndash ашъарийлар ва мотуридийлар орасида давоми...

4137 17:00 / 09.08.2021
Асмоул ҳусна ndash гўзал исмлар тўғрисидаги оят ва ҳадислар мусулмонларнинг катта эҳтимомларига сазовор бўлган.Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатларини уларнинг давоми...

8359 05:00 / 07.03.2017
Камолот сифатларга соҳиб бўлган Зот борлиқни беҳикмат яратмаганига ишонмасликнинг ўзи мумкин эмас. Барча оламларни яратиб, уларнинг тадбирини қилиб турган Зот давоми...

8522 17:00 / 03.01.2022
Батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик.Ушбу оятда инсон яратилишининг бошланғич босқичи ҳақида сўз кетмоқда. .Сулола, сўзи бир нарсадан астасекин мулойимлик давоми...

11640 21:53 / 08.05.2018
Аудиолар

213180 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132400 14:35 / 11.08.2021