Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 19 жумадул аввал | 2024 йил 21 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (84-дарс). Саккиз ишнинг ҳар бирига тафсилий далиллар

14:00 / 04.05.2020 4382 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Баъс – қайта тирилишга далиллар:

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Кофирлар ҳеч қайта тирилмасликларини даъво қилдилар. Сен: «Ундай эмас, Роббим билан қасамки, албатта қайта тирилтирилурсизлар, сўнгра қилган ишларингиздан хабардор қилинурсизлар. Бу иш Аллоҳ учун осондир», деб айт» (Тағобун сураси, 7-оят).

«Ва албатта, У ўликларни тирилтирур» (Ҳаж сураси, 6-оят).

«Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилурсизлар» (Муъминун сураси, 16-оят).

«Воҳ, шўримиз қурисин! Бизни ётган жойимиздан ким қўзғатди?! Бу Роҳман ваъда қилган ва юборилган Расуллар тасдиқлаган нарса-ку?!» (Ёсин сураси, 52-оят).

2. Амалларнинг мукофот ёки жазоси берилишига далиллар:

«Жазо (қиёмат) кунининг Моликидир» (Фотиҳа сураси, 4-оят);

«Ўша Кунда Аллоҳ уларнинг ҳақ жазоларини тўла берадир. Ва Улар, албатта, Аллоҳ очиқ-ойдин ҳақ эканини билурлар» (Нур сураси, 25-оят);

«Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўлур. Ва уларга зулм қилинмас» (Анъом сураси, 160-оят);

«Эй куфр келтирганлар, бугунги кунда узр айтманглар. Сизларга фақат қилиб ўтган амалларингизнинг жазоси берилур, холос» (Таҳрим сураси, 7-оят);

«Фақат қилиб ўтган амалларингиз жазосини олурсизлар, холос» (Намл сураси, 90-оят);

«Ёмонлик қилганларни амал қилган нарсаларига яраша жазолаш учун ва яхшилик қилганларни гўзал (мукофот) ила (мукофотлаш учун)» (Нажм сураси, 31-оят).

3. Арзга (кўрсатишга) далиллар:

«Ва Улар Роббингга саф ҳолларида арз қилиндилар» (Каҳф сураси, 48-оят);

«Куфр келтирганлар оловга кўндаланг қилинган Кунда: «Бу ҳақ эмасми?!» (дейилур). Улар: «Роббимизга қасамки, худди шундай», дерлар» (Аҳқоф сураси, 34-оят);

«Куфр келтирганлар дўзахга арз қилинадиган кунда: «Ҳаёти дунёингизда пок нарсаларингизни кетказдингиз ва улар-ла мазза қилдингиз!» дейилади» (Аҳқоф сураси, 20-оят).

4. Ҳисоб-китобга далиллар:

«Бас, албатта, унинг ҳисоби Робби ҳузуридадир» (Муъминун сураси, 117-оят);

«Бас, аммо кимга китоби ўнг томонидан берилса, тезда енгил ҳисоб қилинади ва ўз аҳлига хурсанд ҳолида қайтади» (Иншиқоқ сураси, 7-9-оятлар);

«Ва аммо кимга китоби чап томонидан берилса: «Вой шўрим, менга китобим берилмаса эди, ҳисобим нима эканини билмасам эдим!» дейди» (Ал-Ҳааққо сураси, 25-26-оятлар);

«Албатта, улар ҳисобни орзу қилмас эдилар ва Бизнинг оятларимизни роса ёлғонга чиқарган эдилар» (Набаъ сураси, 27-28-оятлар);

«Албатта, Аллоҳ ҳисоби тез Зотдир» (Ғофир сураси, 17-оят).

5. Номаи аъмолнинг ўқилишига далиллар:

«Ва қиёмат куни унга бир китоб чиқарамизки, у унга очилган ҳолда рўбарў бўлур. «Китобингни ўқи, бугунги кунда ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан» (дейилур)» (Исро сураси, 13-14-оятлар);

«Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: «Вой, шўримиз қурисин! Бу қандай китобки, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай, ҳисоб қилибди-я!» – дерлар. Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар» (Каҳф сураси, 49-оят);

«Ва ҳар бир кичигу катта (ишлар) сатрлангандир» (Қамар сураси, 53-оят).

6. Савоб ва иқобнинг далиллари:

«Қилган касби унинг фойдасига ва қилган касби унинг зарарига» (Бақара сураси, 286-оят);

«Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз, ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учун» (Исро сураси, 7-оят);

«Ҳар бир одам ўзи касб қилган нарсанинг гаровидир» (Тур сураси, 21-оят);

«Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўлур. Ва уларга зулм қилинмас» (Анъом сураси, 160-оят);

«Ким охират савобини ирода қилса, унга ўшандан берурмиз» (Оли Имрон сураси, 145-оят);

«Бас, Аллоҳ уларга бу дунё савобини ва охиратнинг гўзал савобини берди» (Оли Имрон сураси, 147-оят).

«Ва Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир» (Оли Имрон сураси, 11-оят).

7. Сиротга далиллар:

«Сизлардан унга (жаҳаннамга) тушувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ. Бу Роббинг зиммасида албатта қазо қилингандир» (Марям сураси,71-оят);

«Сўнгра тақво қилганларга нажот берурмиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолда қолдирамиз» (Марям сураси, 72-оят);

«Оиша онамиздан қилинган ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ер бошқа ерга алмаштирилганда, осмонлар ўнг қўли ила ўралганда, одамлар қаерда бўладилар?» деб сўралганда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар кўприк ёнида, зулматда бўладилар», деганлар» (Муслим ривоят қилган).

Яъни мавқифдан ўша зулмат томон келадилар. Сўнгра сиротдан ўтадилар. У жаҳаннам устидаги кўприкдир. Шу жойда мўмин эр ва аёлларнинг нурлари олд ва ўнг тарафларида юради. Мунофиқ эр ва аёллар эса уларга қараб:

«Бизга имкон беринг, нурингиздан бироз олайлик», дейишади. Ва уларга: «Ортингизга қайтиб, нур излайверинг», дейилур» (Ҳадид сураси, 13-оят).

Суннатда «Сирот»нинг кўплаб сифатлари келган. Уларнинг ҳаммаси инкор қилиб бўлмайдиган даражада кўпдир. Гапни чўзиб ўтирмаймиз.

8. Мезонга (тарозига) далиллар:

«Қиёмат куни учун адолат мезонларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирамиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз» (Анбиё сураси, 47-оят);

«Бас, кимларнинг тарозилари оғир келса, ана ўшалар, ҳа, ўшалар зафар топувчилардир» (Аъроф сураси, 8-оят);

«Аммо кимнинг тарозиси оғир келса, ана ўша розилик ҳаётидадир» (Қориъа сураси, 6-7-оятлар).

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
29ndashАлбатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам У зотнинг мустафо бандаси, мужтабо набийси ва муртазо расулидир. Шарҳ Билингки, мустафо, мужтабо ва муртазо давоми...

6453 22:55 / 02.12.2016
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлМусаввирМусаввир ndash маҳлуқотларнинг сувратини, шаклшамойилини шакллантирувчи, ҳар бир нарсага ўзига хос суврат берувчи демакдир.Ушбу давоми...

19738 08:25 / 20.04.2017
иккинчи мақола Одамни Аллоҳ таоло тупроқдан яратганлиги ва сўнгра унга Ўз руҳидан жон пуфлаганлиги ҳақидаги ҳақиқатни ақлнинг мушоҳадаси йўли билан ҳам давоми...

4299 13:00 / 30.11.2020
Бу масаланинг номи бир нечта. Баъзилар маишат, истак масаласи деса, бошқалар бандаларнинг амали масаласи ҳам дейди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, инсон ўз давоми...

3525 18:00 / 26.07.2021
Аудиолар

135045 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55320 14:35 / 11.08.2021