1447 йил 18 жумадис сони | 2025 йил 09 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Бут ва санамларга ибодат

00:10 / 03.12.2016 5411 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳга ширк келтириш турларидан яна бири бут ва санамларга сиғинишдир. Санам ўзига сиғинувчилар назарида юқори қувватга эга бўлиб, табиатдан устун туради. Санамлар ҳақида турли афсоналар ва ривоятлар тўқилган. Санамларнинг баъзилари уруш худоси, баъзилари ҳосилдорлик худоси деб келинган. Шунингдек, яхшилик, ёмонлик худоси ва ҳоказо бор. Тарихчиларнинг таъкидлашича, Исломдан аввал Арабистон ярим оролида ҳам бут ва санамларга ибодат қилиш авж олган. Мисол тариқасида шуни айтиш мумкинки, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Макка шаҳрини фатҳ (очган, озод) қилганларида Каъба ва унинг атрофида 360 санамни кўриб, уларнинг барчасини парчалаб ташлашни буюрганлар. Бут ва санамларга ибодат қилиш инсониятга ор келтирувчи иш бўлиб, узоқ вақт давом этган ва яҳудий, масиҳий (христиан) ва Ислом динларининг пайғамбарлари орқали йўқ қилинган.

Ислом янги тарқала бошлаган пайтда араблар турли нарсаларга, жумладан, ўзлари қўллари билан ясаб олган нарсаларга сиғинар эдилар.

Араб мушрикларида ҳар бир уйнинг, ҳар бир шахснинг ўз худоси бор эди. Ҳаттоки, туяни қумга соғиб, лой қилиб, бут ясаб сиғинган пайтлари ҳам бўлган.

Ҳазрати Умардек закий, оқил инсон ҳам мушриклик пайтида ақл бовар қилмайдиган ишни қилгани ривоятларда келган. У киши сафарда кетаётиб, ибодат қилгиси келиб қолибди. «Худо»си эсидан чиқиб, уйида қолган экан. Ўйлаб туриб халтасидаги хурмоларни олибдида, бир-бирига ёпиштириб, бут ясаб, унга ибодат қилибди. Сўнг йўл юриб, чарчаб, оч қолиб, халтадан ҳалиги «худо»сини олиб, еб қўйибди. Қорни тўйгандан сўнг, ақли жойига келиб, ўзи еб қўйиши мумкин бўлган нарсага сиғинганидан ўзининг кулгиси келиб, ахмоқлигини англаб, кула-кула йиқилиб қолган экан.

Арабларнинг турли тош ва металларга, гарчи фойда ва зарар етказмаса-да, ибодат қилишларининг сабаби нима? Бу сабабни мушрикларнинг ўзлари айтишган. Қуръони Каримда уларнинг тилидан шундай дейилади: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз» («Зумар» сураси, 3-оят).

Худди шу фикрни ҳозирги кунимиздаги бутга сиғинувчилар ҳам айтилади. Уларнинг фикрича, ибодат қилувчининг олдида бут ёки санам турса, у фикрни жамлаш ва Аллоҳга яқин бўлиш, янада чуқурроқ фикр юритишга ёрдам берар эмиш. Лекин, бизнингча, санамга сиғиниш, унга ибодат қилиш, у Аллоҳнинг рамзи деб ишониш, фақат шу нарса Аллоҳга яқинлаштиради, деб эътиқод қилиш мантиқан тўғри эмас. Чунки ибодат қилувчининг қаршисида турган санам Аллоҳни фикрлашдан чалғитади. Аллоҳга яқинлашиш эса бир сурат ёки оддий жисм орқали эмас, балки бевосита Аллоҳнинг Ўзига сиғиниш орқали бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир халифа давоми...

4909 19:00 / 25.04.2023
Ўзимиз яшаб турган жамият тарихининт яқин 6070 йиллик даврига назар солсак йўл қўйилган катта иллатлардан бири шахсга сиғинишнинг хилмахил давоми...

5214 00:10 / 03.12.2016
Албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам У Зотнинг мустафо бандаси, мужтабо Набийси ва муртазо Расулидир. Билингки, .мустафо,, .мужтабо, ва .муртазо, давоми...

5897 21:07 / 23.12.2019
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади .Эсла, фаришталарга .Одамга сажда қилинглар, дедик, бас, сажда қилдилар, фақат иблисгина бош тортди, давоми...

5310 19:00 / 01.08.2022
Видеолар

252 14:42 / 08 декабрь
Аудиолар

211869 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131113 14:35 / 11.08.2021