2024 йил 18 декабрь куни Малайзиянинг Тренгану вилояти UniSZA университетида Қуръон ва тажвид бўйича устозлар малакасини ошириш ҳафталиги ўтказилди. Ушбу анжуман доирасида Қуръони Каримдан ижоза олиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Маросимда замонамизнинг машҳур қориларидан мисрлик шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари, у кишининг шогирдлари ва бошқа ҳофизи Қуръонлар иштирок этишди. Биз учун энг қувонарлиси ушбу маросимда Андижон Қуръон мактаби ўқувчиси, Қуръони Карим ходими Абдураҳмон Аҳмадуллоҳ ҳам ижоза маросимида иштирок этиб, Имом Шотибий йўли орқали Асҳаб ат-тавассут қориларига боғланган санади билан ижоза олди.
Имом Шотибийнинг Асҳаб ат-тавассут қорилари қуйидагиларни ўз ичига олади:
– Имом Нофеъ маданийнинг Қолун ривояти;
– Имом Абу Амр Басрийнинг Дурий ривояти;
– Имом Ибн Омир Шомийнинг Ҳишом ва Ибн Заквон ривояти;
– Имом Осим Куфийнинг Шуъба ва Ҳафс ривояти;
– Имом Кисоий Куфийнинг Абул Ҳарис ва Дурий ривоятларидан ижоза олиб, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари ҳузурида хатм қилди.
Бу қироатларда мунфасил мадлар тўрт ҳаракат ила ўқилгани учун ушбу қироатлар «Асҳаб ат-тавассут» деб номланади.
Шайх, Маъсаровий ҳазратлари Абдураҳмон қори Аҳмадуллоҳга ижоза шаҳодатномасини топширди.
Эслатма ўрнида, мисрлик шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари ҳақида қуйидаги ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин.
https://islom.uz/maqola/22569
https://islom.uz/maqola/22570