Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳнинг «Холиқлик» ва «Бориълик» сифати | Ақийда дарслари (288-дарс)

19:00 / 29 июль 939 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«...Ва Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир» (Нисо сураси, 17-оят).

«...Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Нисо сураси, 96-оят).

«...Ва Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир» (Нисо сураси, 158-оят).

Ушбу оятлардаги ва шуларга ўхшаш бошқа оятлардаги «кана» сўзи бардавомликни ифода қилади.

«...Ва Унинг Ўзи ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир» (Таҳрим сураси, 2-оят).

«...Ва У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир» (Шуро сураси, 11-оят).

«...Ва У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Юнус сураси, 107-оят).

Ушбу оятлар ва шунга ўхшаш бошқа оятлардаги исмий жумлалар бардавомликка далолат қилади. Чунки уларни маълум бир вақтга боғловчи нарса йўқ.

«У Зотнинг сифатлари азалий бўлганидек, абадий қолажак ҳам», деган жумлада мўътазила ва жаҳмия мазҳабларига ва шийъаларнинг улар билан ҳамфикр бўлган айрим тоифаларига раддия бордир. Чунки улар: «Аллоҳ таоло ишга ва гапга қодир бўлмаганидан кейин, қодир бўлиб қолди. Иш ва гап (уларнинг фикрига кўра) олдин мумкин бўлмаганидан кейин, мумкин бўладиган бўлди», дейдилар. Бу даъвонинг ботиллиги очиқ-ойдин кўриниб турибди.

 لَيْسَ مُنْذُ خَلْقِ الْخَلْقِ اسْتَفَادَ اسْمَ الْخَالِقِ، وَلَا بِإِحْدَاثِهِ الْبَرِيَّةَ اسْتَفَادَ اسْمَ الْبَارِئِ.

У махлуқотларни яратганидан бошлаб Холиқ исмини олгани йўқ. Халойиқни пайдо қилганидан бошлаб Бориъ исмини олгани йўқ.

Шарҳ: Бу жумла ўтган маънога мисол тариқасида келтирилди. Чунки агар азалдан Аллоҳнинг «Холиқлик» ва «Бориълик» сифати бўлмаганида, бу икки сифат махлуқотларни вужудга келтирганидан кейин пайдо бўлиши лозим бўларди. Уларни вужудга келтиришдан олдин Аллоҳ бу икки сифатнинг зидди билан сифатланган бўлиши керак бўлар эди. Бу эса нуқсон бўлиб, Аллоҳни ундан поклаш лозим.

Аллоҳ таоло ушбу икки сифат ила махлуқотларни яратганидан кейин сифатланаётгани каби у иккиси ила махлуқотларни яратишдан олдин ҳам сифатланган эди. Бу ерда фарқ фақат тааллуқнинг бор ёки йўқлигидадир. Борлиқни вужудга келтириш ва халойиқни яратишдан олдин, бу икки васф ҳеч бир нарсага тааллуқли эмас эди. Вужудга келтириш ва пайдо қилишдан кейин эса у иккиси («Холиқлик» ва «Бориълик» сифати) Аллоҳга тааллуқли бўлди.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Ва албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам У Зотнинг мустафо бандаси, мужтабо набийси ва муртазо расулидир. Шарҳ Билингки, мустафо танлаб олинган, давоми...

673 19:00 / 17 сентябрь
Мавзуга киришБисмиллоҳир раҳмонир раҳийм.Бизларга ислом динини мукаммал ва саодатга элтувчи дин қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Шаръийақидавий давоми...

8189 21:14 / 01.12.2016
Илм бирор нарсани ҳужжат ва аниқ далил билан боғламагунча, уни ҳақиқат деб тан омайди. Қуръон ҳам мусулмонларга далилсиз нарсани қабул қилмасликни буюради давоми...

3466 12:00 / 10.10.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Аҳзоб сурасида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб .Бас, азиймат соҳиби бўлган расуллар сабр давоми...

3696 19:00 / 31.01.2022