1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Уларга ачинишнинг ҳожати йўқ

19:00 / 07.01.2025 1813 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ

«Эй аҳли китоблар! Тавротга, Инжилга ва сизга Роббингиздан нозил қилинган нарсага тўлиқ амал қилмагунингизча ҳеч нарсада эмассиз», – деб айт. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса, албатта, улардан кўпларининг туғён ва куфрини зиёда қилажак. Бас, кофир қавмларга ачинма» (Моида сураси, 68-оят).

Ушбу ояти карималар нозил бўлган пайтда яҳудий ва насоролар: «Биз аҳли китобмиз», «Бизга Аллоҳ Тавротни нозил қилган», «Бизга Аллоҳ Инжилни нозил қилган», «Биз мўминлармиз», «Биз умиз», «Биз бумиз», деб фахрланиб, мақтаниб юрар эдилар. Ушбу оятда уларнинг бу қилмишларига баҳо берилиб, бунақа қуруқ мақтанишнинг ўрнига, бошқа тўғри ишни қилишлари лозим экани айтилмоқда. Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб этиб:

«Эй аҳли китоблар! Тавротга, Инжилга ва сизга Роббингиздан нозил қилинган нарсага тўлиқ амал қилмагунингизча ҳеч нарсада эмассиз», – деб айт», – демоқда.

«Мен мўминман, мен аҳли китобман, мен аҳли Тавротман, мен яҳудий динидаман», – деб оғзи билан айтса-ю, Тавротга амал қилмаса, у одам ҳеч нарсага арзимайди. У мўмин ҳам эмас, аҳли китоб ҳам эмас ва яҳудий динидан ҳам эмас.

Яна бири: «Мен мўминман, мен аҳли китобман, мен аҳли Инжилман, мен насоро динидаман», – деб тилида айтса-ю, Инжилга амал қилмаса, у одам ҳам ҳеч нарсага арзимайди.

Агар биров «Мен мўминман, мен аҳли китобман, мен Роббимдан нозил қилинган нарсага ишонувчи диндорман», – деса-ю, ўзи ўша Роббидан нозил қилинган нарсага амал қилмаса, ҳеч нарсага арзимайди.

Ушбу қоидадан келиб чиқилса, биров: «Мен мусулмонман, мен аҳли Қуръонман, мен Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга умматман», деса-ю, ўзи Қуръонга амал қилиб яшамаса, бундай одам ҳеч нарсага арзимайди. Ундай кишиларнинг «Мен мўминман, мен мусулмонман», деб даъво қилишга ҳақлари йўқ.

Аҳли китоблар ушбу ҳақиқатлар ила фош этилгани учун ҳам:

«Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса, албатта, улардан кўпларининг туғён ва куфрини зиё­да қилажак».

Аввал айтилганидек, уларнинг қалблари ҳиқду ҳасадга тўладир. Қолаверса, Қуръони Каримнинг очиқ-ойдин оятлари уларнинг юз йиллардан буён қилиб келаётган ёлғон даъволарини фош қилмоқда. Бу уларнинг аламларини қўзғайди, аччиқларини чиқаради. Натижада туғён ва куфрлари янада зиёда бўлади. Баттар бўлсинлар!

«Бас, кофир қавмларга ачинма».

Уларнинг ўзлари куфр-зулмат йўлини танладилар. Ҳидоят ва даъватга эътибор бермадилар. Энди ўзларидан кўрсинлар. Бу гаплар айниқса, аҳли китобларга алоҳида тегишлидир. Аллоҳ таоло уларга пайғамбар юбориб, самовий китоб нозил қилиб, тўғри йўлга солиб, улуғ неъмат ато қилган эди. Агар улар Таврот ва Инжилга амал қилганларида, Муҳаммад алайҳиссаломга ва Қуръони Каримга ҳаммадан аввал иймон келтирар эдилар. Чунки у зотга иймон келтириш Тавротда ҳам, Инжилда ҳам амр қилинган ва у кишининг васфлари келган. Аммо улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш ўрнига, у кишига душманлик қилдилар. Қуръони Каримга иймон келтириш ўрнига, уни эшитганда туғён ва куфрлари зиёда бўлмоқда. Шунинг учун ҳам уларга ачинишнинг ҳожати йўқ.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло мўминмусулмонларни ҳар қандай ҳолатда кучли, дадил ва собитқадам бўлишга чақиради. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган.Бўшашманглар давоми...

3423 17:00 / 28.12.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Албатта, одамларнинг Иброҳимга ҳақлироғи унга эргашганлар, мана бу Набий ва иймон давоми...

2994 16:18 / 04.10.2021
70..Батаҳқиқ, Бану Исроилнинг аҳду паймонини олдик ва уларга расуллар юбордик. Ҳар қачон бирор расул уларнинг нафслари истамайдиган нарса келтирса, бир давоми...

1563 19:00 / 21.01.2025
Олдинги оятларда яҳудий ва насронийларнинг қилмишлари ва ниятлари маълум бўлган эди, келаси оятда улар билан қандай муносабатда бўлиш лозимлиги кўрсатилади давоми...

1273 19:00 / 22.10.2024
Аудиолар

230187 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148765 14:35 / 11.08.2021