Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1442 йил 23 зулҳижжа | 2021 йил 02 август, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (98-дарс). Хотима

14:01 / 10.08.2020 1123 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар доираси ниҳоятда кенг. Чунки мусулмон киши билиши ва амал қилиши лозим бўлган ақийдавий, эътиқодий масалаларнинг асоси Ақоид илмида ўрганилади. Шунинг учун ҳам диний илмлар орасида Ақоид илми энг мураккаб, энг оғир илм саналади. Бу борада баҳс юритувчи уламолардан диннинг асосини, жавҳарини – Қуръони Каримни ва суннати мутоҳҳарани тўлиқ ўзлаштирган, ўта тақводор ва ниҳоятда холис бўлишлари талаб этилади. Чунки озгина бепарволик ёки фикрга ортиқча шўнғиб кетиш, дин билан фалсафани қориштириб юбориш оқибатида куфрга кетиб қолиш ҳеч гап эмас. Дарсимизнинг «Ақийдавий фирқаланиш», «Фалсафа ва файласуфлар» ва шулар каби берилган маълумотлар ўқувчиларимизни ақийда масалаларига нисбатан ниҳоятда ҳушёр, сергак бўлишга ундашини умид қиламиз.

Шу билан бирга, бу илмни маълум даражада ўрганиш ҳар бир мўмин-мусулмонга лозиму лобуд эканини ҳам таъкидлаб ўтмоқчимиз. Чунки бу илм бизга Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари ҳақида маълумот беради. «Тавҳид» тушунчаси ва Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти айнан мана шу илмда ўрганилади.

«Иймон келтириш вожиб нарсалар баёни», «Ислом арконлари», «Исломда эътиқод қилинадиган нарсалар» ҳар бир мўмин-мусулмон учун дастуруламал бўлган ақийдавий масалаларга бағишланган. Буларни яхши билмасдан, ўрганмасдан туриб, комил мусулмон бўлиш қийин.

Бу илмни ўрганиш мўмин-мусулмонлар учун икки жиҳатдан фойдалидир. Булардан биринчиси ва энг зарурийси – эътиқодда адашмаслик, иймоннинг тўғри бўлишига эришиш бўлса, иккинчиси ва аҳамияти жиҳатидан биринчисидан қолишмайдигани – адашган тоифаларга илмий раддия бера олишдир.

Аллоҳ таолонинг Ўзидан тавфиқ ва ёрдам сўраган ҳолда бу ишга қўл урган эдик. Алҳамдулиллаҳ, Ўзининг инояти ила бу дарсимиз биз кутганимиздан ҳам зиёдароқ натижалар ила ниҳоясига етди.

Ушбу дарсимиздан бир манфаат топсангиз, буни Аллоҳ таолонинг марҳаматидан деб билишингизни, нуқсон ва камчиликлари бўлса, маъзур тутишингизни ўтиниб сўрайман.

Зеро, мукаммаллик фақат Аллоҳ таолога хосдир!

Аллоҳим, ё Роббал оламин, барча бандаларингга рушди ҳидоятни насиб этгин! Ушбу дарсимиз ҳам иймон-эътиқод борасида мўмин-мусулмонларга яхши бир ёрдамчи бўлишини муваффақ айлагин! Барча мўмин-мусулмонларни ақийда борасидаги хатолардан Ўз паноҳингда асрагин! Омин!

Islom.uz портали таҳририяти

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
islom.uz middot 013 Оғзаки маълумотни текшириш2Тарих китобларида ва илмий ривоятларда муҳаддисларнинг ёд олиш қобилиятлари ҳақида нодир маълумотлар жуда ҳам кўп. Халифа давоми...

821 13:02 / 26.10.2020
Савол Нега Аллоҳни кўриб бўлмайдиЖавоб 1. Маълумки дунё ҳаёти имтиҳондир. Аллоҳ ва расули берган хабарларга ишониш ва амал қилиш билан инсон имтиҳондан давоми...

2811 13:06 / 04.11.2018
Аршни кўтариб турганлар ва унинг атрофидагилар Роббларига ҳамд ила тасбеҳ айтурлар, Унга иймон келтирурлар ва иймон келтирганларга мағфират сўрарлар .Роббимиз, давоми...

4290 19:14 / 21.02.2018
Аллоҳнинг борлигига ишонган одам У Зотни яхши таниши ҳам керак. Ақоид илми истилоҳи билан айтганда, маърифат ҳосил қилиши лозим. Бу маърифат эса Аллоҳ таолонинг давоми...

3774 14:00 / 21.01.2019
Топ рейтинг www.uz Openstat