Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (14-дарс). Қуръон ва суннат уламолари наздида тавҳиднинг қисмлари

14:40 / 31.12.2018 6279 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тавҳид уч қисмдан иборатдир:

1. Сифатлар тавҳиди.

2. Робблик тавҳиди.

3. Илоҳийлик (ибодатга сазоворлик) тавҳиди.

Сўнгра илоҳийлик тавҳидининг ўзи яна иккига бўлинади:

Исбот ва маърифатдаги тавҳид ҳамда талаб ва қасддаги тавҳид.

Мутакаллимлар оммаси наздида тавҳиднинг турлари

Тавҳид бу борада ҳам бир неча қисмга тақсимланган:

1. Мавжудликнинг вожиблигини фақат Аллоҳга боғлаш.

2. Холиқлик – яратувчиликни ёлғиз Аллоҳга боғлаш.

3. Маъбудият – ибодат қилиниш ҳаққини ёлғиз Аллоҳга боғлаш.

Тафтазоний наздида тавҳиднинг таърифи

Тавҳид ҳақиқати – улуҳиятда (ибодатга сазоворликда) ва унинг хусусиятларида Аллоҳга шерик йўқ, деб эътиқод қилишдир.

Аҳли Ислом наздида ҳеч бир хилофсиз, оламнинг тадбирини қилиш, жисм ва руҳларни яратиш, ибодатга ҳақдорлик ва қадимдан ўз-ўзидан қоим бўлиш (Ўзича мавжуд бўлиш) Аллоҳнинг хос хусусиятларидандир. («Шарҳул Мақосид», 2-64.)

Шубҳасиз, бу эътироф тавҳиднинг хос турига қилинган таъриф бўлиб, у – Улуҳият тавҳидидир. Бу таъриф Аллоҳ таолонинг сифатларидан тўрттаси У Зотнинг улуҳияти ва маъбудияти (ибодатга сазоворлиги) хусусиятларидан эканини таъкидламоқда.

1. Оламнинг тадбири.

Аллоҳ таоло осмонлару ердаги ҳамма ишнинг тадбирини қилади.

2. Жисмлар ва руҳларни халқ қилиш (яратиш).

Аллоҳ таоло ҳар бир нарсанинг холиқидир (яратувчисидир). У Зот ҳар бир нарсага вакилдир.

3. Ибодатга ҳақдорлик.

«Чунки Аллоҳнинг Ўзигина ҳақдир, Ундан бошқа топинаётганлари эса ботилдир. Албатта, Аллоҳ юксак ва буюкдир» (Ҳаж сураси, 62-оят).

«Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ» (Муҳаммад сураси, 19-оят).

4. Аллоҳ таолонинг ўз-ўзидан мавжудлиги.

«Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир…» (Бақара сураси, 255-оят)

«У туғмаган ва туғилмаган» (Ихлос сураси, 3-оят)

«У аввал ва охирдир» (Ҳадид сураси, 3-оят).

Қуръони Каримда ушбу сифатлар билан далил келтириш хос хусусиятлар ва белгилар билан далил келтириш қабилидандир. Чунки Қуръони Каримда Робблик тавҳиди улуҳият тавҳидига ҳужжат қилингандир.

Мисол учун, «Осмонлару ерни яратган Зотга...»дан «Сен: «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатларингизни келтиринг!» деб айт»гача (Намл сураси, 60-64-оятлар).

Ушбу оятларнинг беш жойида Робблик тавҳиди улуҳият тавҳидига далил қилинган. Аллоҳ таоло ҳар бир оятнинг охирида: «Аллоҳ билан бирга илоҳ борми? Аллоҳ билан бирга илоҳ борми?» дея такрорлаган (Аъроф сураси, 59-оят).

Бас, асос – улуҳият тавҳидидир. Бошқа сифатларнинг тавҳиди эса Улуҳият тавҳидига далил сифатида келтирилган. Чунки келган ҳар бир Расул ва Набий: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир», деган.

Сўнгра эса қолган сифатлар тавҳиди ила Улуҳият тавҳидига далил келтирганлар.

Имом валиюллоҳ Деҳлавий наздида тавҳид даражалари

Билингки, тавҳиднинг даражаси тўртдир:

Биринчиси: Мавжудликнинг вожиблигини фақат Аллоҳ таолога боғлашдир. Бас, Ундан ўзганинг вужуди вожиб бўлмас. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи далолат қилур:

«Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир» (Бақара сураси, 255-оят).

Иккинчиси: Аршни, осмонлару ерни ва бошқа барча мавжудотларни халқ қилишни (яратишни) фақат Аллоҳ таолога боғлашдир. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи далолат қилади:

«Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратувчисидир ва У ҳар бир нарсага вакилдир» (Зумар сураси, 62-оят).

Ушбу икки даража ҳақида илоҳий китоблар ҳам, араб мушриклари ҳам баҳс юритмаган. Яҳудий ва насоролар ҳам бу икки сифатга хилоф қилишмаган. Балки Қуръон бу нарсалар улар наздида ҳам эътироф қилинган нарсалардан эканлигини очиқ айтган.

Учинчиси: Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг тадбирини фақат Аллоҳ таолога боғлаш. Яъни оламнинг ҳаммасининг тадбирини фақат Аллоҳ таоло қилади, деб эътиқод қилиш. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи далолат қилади:

«Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш унинг Ўзига хосдир» (Аъроф сураси, 54-оят). Яъни Аллоҳ таоло борлиқдаги ҳамма нарсани яратганидек, Унинг Ўзи уларга амр қилади, қайтаради ва ишларини тузиш жиҳатидан ҳам, шариатга киритиш жиҳатидан ҳам тадбирини қилади.

Яна Аллоҳ:

«У осмондан ергача барча ишнинг тадбирини қилур», дейди (Сажда сураси, 5-оят).

Борлиқнинг барча иши Аллоҳ таолонинг қўлидадир. У Зот оламдаги ҳеч бир нарсанинг тадбирини Ўз халқидан бирортасига топширмаган: анбиёларга ҳам, расулларга ҳам, авлиёларга ҳам, қутбларга, абдол ва ғавсларга ҳам, имомлару фаришта ва жинларга ҳам.

Тўртинчиси: Ундан ўзга ҳеч ким ибодатга сазовор эмас. Бунга қуйидаги оятлар далолат қилади:

«Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ» (Муҳаммад сураси, 19-оят).

«Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман, Роҳим бўлмиш Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир» (Бақара сураси, 163-оят).

«Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир» (Бақара сураси, 255-оят).

Бунга ўхшаш оятлар кўп. Ушбу икки даража бир-бири билан табиий равишда боғлиқдир. Чунки оламнинг ҳаммасининг тадбирини фақат Аллоҳ таолога боғлаш У Зотнинг ибодатга ҳақдор эканига, бошқанинг ҳақдор эмаслигига далилдир. Уларнинг орасидаги алоқа далил ва ҳукм алоқасидир.

Мушрик фирқаларнинг ихтилофи ушбу икки даражада бўлгани учун ҳам Қуръони Карим ўша икки даражани исбот қилишга, ораларидаги табиий боғланишни алоҳида кўрсатишга катта аҳамият берган. Шунингдек, уларнинг шубҳаларига қониқарли раддиялар қилган. («Ҳужжатуллоҳул Болиға», 1-123).

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу сарлавҳадан беш кунлик ўткинчи дунёни охиратдан устун қўйиш маъноси англанади. Албатта, бу энг ёмон маънавий хасталиклардан бири ҳисобланади. Албатта, бу давоми...

5012 23:52 / 02.12.2016
биринчи мақолаАҳли жаннат учун Аллоҳни кўриш ҳақдир. У кўриш иҳотасиз ва кайфиятсиздир. Худди Роббимиз Китоби нутқ қилганидекдир .У Кунда яшнар юзлар бор ndash давоми...

8153 13:10 / 25.05.2020
Убайдуллоҳ ибн алҚибтийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.алҲорис ибн Абу Робийъа ва Абдуллоҳ ибн Софван розияллоҳу анҳумолар Умму Салама розияллоҳу анҳонинг давоми...

7217 00:05 / 02.12.2016
Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғонга чиқарганлар, шубҳасиз, зиёнга учрадилар. Ниҳоят, тўсатдан Соат келиб қолганда, устиshyларига гуноҳларини орқалаб олган ҳолларида давоми...

4726 15:51 / 05.03.2018