Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 13 шаъбон | 2025 йил 12 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Имом Валийюллоҳ Деҳлавий наздида тавҳиднинг даражалари | Ақийда дарслари (276-дарс)

19:00 / 06.05.2024 1230 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билингки, тавҳиднинг даражаси тўртдир:

Биринчиси: Мавжудликнинг вожиблигини фақат Аллоҳ таолода чеклаш. Бас, Ундан ўзганинг вужуди вожиб бўлмас. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи далолат қилади:

ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ

«Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир» (Бақара сураси, 255-оят).

Иккинчиси: Аршни, осмонлару ерни ва бошқа барча мавжудотларни яратишни фақат Аллоҳ таолода чеклаш. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари далолат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ

«У осмонлару ерни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга истиво қилган Зотдир» (Ҳадид сураси, 4-оят).

ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ

«Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир» (Зумар сураси, 62-оят).

Илоҳий китоблар ушбу икки даража ҳақида баҳс юритмаган. Араб мушриклари ҳам, яҳудий ва насоролар ҳам бу икки сифатга хилоф қилмаганлар. Аксинча, бу фикр уларнинг наздида ҳеч ким инкор қилмайдиган нарса экани Қуръони Каримда очиқ айтилган.

Учинчиси: Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг тадбирини фақат Аллоҳда чеклаш. Яъни бутун оламнинг тадбирини фақат Аллоҳ қилади, деб эътиқод қилиш. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи далолат қилади:

ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ

«Огоҳ бўлинг, яратиш ва амру тадбир Унинг Ўзига хосдир» (Аъроф сураси, 54-оят).

Яъни Аллоҳ таоло борлиқдаги ҳамма нарсани Ўзи яратган, шундай экан, Ўз махлуқотларига буюради, уларни қайтаради, яратиш ва шариатга киритиш жиҳатидан ишларининг тадбирини қилади.

Яна Аллоҳ:

ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ

«У Зот осмондан ергача – барча ишнинг тадбирини қилур», дейди (Сажда сураси, 5-оят).

Борлиқнинг барча иши Аллоҳнинг қўлидадир. У Зот оламдаги ҳеч бир нарсанинг тадбирини Ўз махлуқотларидан бирортасига топширмаган: анбиёларга ҳам, расулларга ҳам, авлиёларга ҳам, қутбларга, абдол ва ғавсларга ҳам, имомлару фаришта ва жинларга ҳам.

Тўртинчиси: Албатта, Ундан ўзга ҳеч ким ибодатга сазовор эмас. Бунга қуйидаги оятлар далолат қилади:

ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ

«Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» (Муҳаммад сураси, 19-оят).

ﰇ ﰆ ﰅ ﰄ ﰃ ﰂ ﰁ

«Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ўта меҳрибондир, ўта раҳмлидир» (Бақара сураси, 163-бет) ва

ﮪ ﮩ ﮨﮧ ﮦ ﮥ ﮤ ﮣ

«Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир» (Бақара сураси, 255-оят).

Бунга ўхшаш оятлар кўп. Ушбу икки (учинчи ва тўртинчи) даража бир-бири билан табиий равишда боғлиқдир. Чунки бутун оламнинг тадбирини фақат Аллоҳда чеклаш У Зотнинг ибодатга ҳақдор эканига, бошқанинг ҳақдор эмаслигига далилдир. Уларнинг орасидаги алоқа далил ва ҳукм ёки иллат (сабаб) ва маълул (натижа) алоқасидир.

Мушрик фирқаларнинг ихтилофи ушбу икки даражада бўлгани учун ҳам Қуръони Карим ўша икки даражани исбот қилишга, ораларидаги табиий боғланишни алоҳида кўрсатишга катта аҳамият берган. Шунингдек, уларнинг шубҳаларига қониқарли раддиялар қилган. («Ҳужжатуллоҳул болиға» 1-жилд, 123-бет).

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Аллоҳга ҳамд Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир куни Набий давоми...

5496 10:01 / 18.06.2018
Осмону ерда Аллоҳнинг дини биттадир. У Ислом динидир. Аллоҳ таоло .Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир,, Оли Имрон сураси, 19оятдеган. Ва яна .Ва сизга давоми...

6444 17:05 / 01.12.2016
937. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам«Бирортангиз ўзига етган зарар туфайли ўлимни орзу қилмасин. Агар ўлим тилашдан давоми...

7173 17:45 / 13.07.2017
. ,. . Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки Аллоҳ бандага бирор ерда ўлмоқни қазо қилган бўлса, унинг давоми...

4242 17:30 / 19.07.2021