Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 шаъбон | 2024 йил 21 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (167-дарс). Пайғамбар алайҳиссаломларнинг ҳар бирлари инсоният учун ўрнакдирлар

17:13 / 24.01.2022 2458 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбарлик ўқиб-ўрганиб ёки касб қилиб топиладиган нарса эмас. У Аллоҳ таоло томонидан бериладиган илоҳий неъматдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Ҳаж сурасида айтади:

اللَّهُ يَصْطَفِي مِنَ الْمَلَائِكَةِ رُسُلًا وَمِنَ النَّاسِ إِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ بَصِيرٌ

 

«Аллоҳ фаришталардан ва одамлардан расуллар танлаб олур. Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир» (75-оят).

Аллоҳ таоло пайғамбарлар юбориш билан бирга бандаларни ўша зотларга иймон келтиришга ва уларга эргашишга амр қилган.

Бизларга Аллоҳ таоло Ўз Китобида номларини зикр қилган пайғамбарларга иймон келтириш вожибдир. Аллоҳ таоло исмларини ва ададларини  фақат Ўзи биладиган набий ва расулларни юборганига ҳам иймон келтирмоғимиз вожибдир.

Аллоҳнинг пайғамбарларига иймон келтириш ғоятда пурҳикмат ишдир. Аллоҳ таоло инсонлар ичидан Ўзига пайғамбар танлаб олишининг ўзи инсоният учун улкан шарафдир. Одам Атодан бошлаб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган пайғамбарлар силсиласи эса инсониятнинг шараф силсиласидир. Пайғамбар алайҳиссаломлар инсоният учун шону шараф, фахр бўлган шахслардир. Улар Роббул оламийннинг кўрсатмаларини одамларга етказиб берган шахслардир. Уларнинг ҳаммалари бир Аллоҳнинг бандалари, бир Аллоҳнинг пайғамбарларидир. Улар бир-бирлари билан биродардирлар. Улар бир-бирларини тўлдириб, бир-бирларини тасдиқлаб келганлар. Улар орқали инсониятнинг асли бир экани, бир Аллоҳга сиғингани, бир динга амал қилгани тушунилади. Шунинг учун ҳам Исломда уларнинг орасини фарқламай, ҳаммаларига бирдек иймон келтириш фарздир. Пайғамбар алайҳиссаломлардан бирорталарини инкор қилган кимса гўёки ҳамма пайғамбарларни инкор қилган каби кофир бўлади.

Пайғамбар алайҳиссаломларнинг ҳар бирлари яхшилик, фазилат бобида инсоният учун ўрнак ва намунадирлар. Уларнинг ҳар бири – ҳидоят маёғидир. Уларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматгача ҳаммага ўрнакдирлар. Инсоният бугунги кунда пайғамбарлардан ўрнак олишга ўта муҳтож бир ҳолга келгандир. Бунинг учун уларнинг эҳтиромини ўрнига қўйиш, уларга Ислом кўрсатгандек иймон келтириш лозим. Чунки Исломдан бошқа дин ва мафкураларда бу нарса йўқ.

Аллоҳ таоло юборган биринчи набий Одам алайҳиссаломдир. Анбиёларнинг энг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда йигирма беш пайғамбарни зикр қилган. Ана ўшаларнинг пайғамбарлигига батафсил эътиқод қилмоғимиз вожибдир. Яъни мусулмон кишидан мазкур набийларнинг бирорталари ҳақида сўралиб қолса, у зотни танимаслиги ёки пайғамбарлигини билмаслиги жоиз эмас.

Шунингдек, бизларга Пайғамбар алайҳиссаломлар барчалари Аллоҳнинг пайғамбарларига юкланган вазифаларни халойиққа етказганлари, бу ишда камчиликка йўл қўймаганларига иймон келтириш вожибдир.

Аллоҳнинг пайғамбарларига иймон келтириш ҳам Аллоҳнинг Ўзига бўлган иймондан келиб чиқадиган иймондир. Пайғамбарларга иймон келтиришга Аллоҳнинг Ўзи буюрган. Аллоҳга ишонган одам Унинг пайғамбарларига ҳам ишониши керак.

Қуръони Каримда қуйидаги пайғамбарларнинг исмлари зикр қилинган:

1. Одам алайҳиссалом.

2. Идрис алайҳиссалом.

3. Нуҳ алайҳиссалом.

4. Ҳуд алайҳиссалом.

5. Солиҳ алайҳиссалом.

6. Иброҳим алайҳиссалом.

7. Лут алайҳиссалом.

8. Исмоил алайҳиссалом.

9. Исҳоқ алайҳиссалом.

10. Яъқуб алайҳиссалом.

11. Юсуф алайҳиссалом.

12. Айюб алайҳиссалом.

13. Шуайб алайҳиссалом.

14. Мусо алайҳиссалом.

15. Ҳорун алайҳиссалом.

16. Юнус алайҳиссалом.

17. Довуд алайҳиссалом.

18. Сулаймон алайҳиссалом.

19. Илёс алайҳиссалом.

20. Ал-Ясаъ алайҳиссалом.

21. Закариё алайҳиссалом.

22. Яҳё алайҳиссалом.

23. Зул-Кифл алайҳиссалом.

24. Ийсо алайҳиссалом.

25. Муҳаммад алайҳиссалом.

Қуръони Каримда зикрлари келган пайғамбар алайҳиссаломлардан бирортасини инкор қилган одамнинг мусулмонлиги қолмайди.

Шу билан бирга, номлари ва қиссалари Қуръони Каримда зикр қилинмаган анбиёлар ҳам борлиги Қуръони Каримнинг ўзида таъкидланади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:

وَرُسُلاً قَدْ قَصَصْنَاهُمْ عَلَيْكَ مِن قَبْلُ وَرُسُلاً لَّمْ نَقْصُصْهُمْ عَلَيْكَ وَكَلَّمَ اللّهُ مُوسَى تَكْلِيمًا

 

«Ва Биз сенга илгари қиссаларини айтиб берган расулларни ва Биз қиссаларини айтиб бермаган расулларни (юбордик)» (Нисо сураси, 164-оят).

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا رُسُلًا مِّن قَبْلِكَ مِنْهُم مَّن قَصَصْنَا عَلَيْكَ وَمِنْهُم مَّن لَّمْ نَقْصُصْ عَلَيْكَ وَمَا كَانَ لِرَسُولٍ أَنْ يَأْتِيَ بِآيَةٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ فَإِذَا جَاء أَمْرُ اللَّهِ قُضِيَ بِالْحَقِّ وَخَسِرَ هُنَالِكَ الْمُبْطِلُونَ

 

«Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам расуллар юборганмиз. Улардан кимнингдир қиссасини сенга айтдик ва улардан кимнингдир қиссасини сенга айтмадик» (Ғофир сураси, 78-оят).

Қуръони Каримда номлари зикр қилинмаган пайғамбарлар ҳақидаги энг ишончли маълумот Ибн Мурдавайҳи Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда келган. У киши айтадилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, пайғамбарлар қанча?» деб сўрадим. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир юз йигирма тўрт мингта», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, улардан қанчаси расуллар?» дедим.

«Уч юз ўн учтаси, кўпчилик», дедилар».

Аммо кўпчилик ақоид уламолари: «Ўтган анбиёларнинг сонини маълум адад билан чеклаш яхши эмас», дейдилар. Жумладан, машҳур ватандошимиз имом Насафий ҳам: «Адад зикр қилинганда уларнинг ичига улардан бўлмаганлар кириб қолиши ёки улардан бўлганлар чиқиб қолиши хавфи бор», деганлар.

Шунинг учун Қуръони Каримда келган маъно билан чегараланганимиз афзал, дейдилар муҳтарам уламоларимиз.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабира аҳллари, агар муваҳҳид ndash тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар, гарчи тавба қилувчи давоми...

5478 13:30 / 20.05.2019
Аллоҳ таоло Каҳф сурасида айтади .Сен .Ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин,, дегин, 29оят.Яъни .Эй одамлар, давоми...

3519 13:30 / 15.04.2019
islom.uz middot 013 Оғзаки маълумотни текшириш2 Тарих китобларида ва илмий ривоятларда муҳаддисларнинг ёд олиш қобилиятлари ҳақида нодир маълумотлар жуда ҳам кўп. давоми...

2556 13:02 / 26.10.2020
r . . Усмон розияллоҳу анҳунинг мавлоси Ҳониъдан ривоят қилинади .Усмон қачон қабр устига келса, йиғлар, ҳатто соқоллари ҳўл давоми...

1878 19:00 / 06.02.2023