Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (24-дарс). Қуръони карим Аллоҳнинг каломи, маънан азалийдир (давоми)

13:59 / 11.03.2019 6533 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло:

ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ

«Бас, Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилган шайтондан (унинг шарридан) паноҳ сўрагин», деган (Наҳл сураси, 98-оят).

Яна бошқа бир оятда:

ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞﯟ ﯠ ﯡ

«Қуръон қироат қилинганда, уни тингланглар ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз», деган (Аъроф сураси, 204-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу Қуръон етти ҳарфда нозил қилингандир», деганлар.

Муаллифнинг «кайфиятсиз» дегани – уни сўз қилиб гапиргани қайси кайфиятда бўлганини билиб бўлмайди, деганидир. Яъни каломнинг Аллоҳ таолодан содир бўлгани маълум, аммо қайси кайфиятда содир бўлгани маълум эмас:

«У Зот уни Ўз Расулига ваҳий сифатида нозил қилди», яъни:

Аллоҳ таоло Қуръонни Ўз Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга фаришта тили орқали нозил қилди.

Қуръонни Жиброил алайҳиссалом Аллоҳ таолодан эшитди ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам фаришта Жибрил алайҳиссаломдан эшитдилар. Сўнгра одамларга ўқиб бердилар.

Аллоҳ таоло Қуръонда:

ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡﭢﭣ ﭤ ﭥ

«Ва Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлиб қўйдик ва бўлак-бўлак қилиб нозил қилдик», деган (Исро сураси, 106-оят).

Бошқа бир оятда эса:

ﮘﮙﮚﮛﮜﮝﮞﮟﮠﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ

 

«Уни Руҳул Амийн олиб тушди… сенинг қалбингга, огоҳлантирувчилардан бўлишинг учун. Очиқ-ойдин араб тилида», дейди (Шуаро сураси, 193–195-оятлар).

Муаллифнинг «Мўминлар уни ана шу ҳолда «ҳақ» деб тасдиқ қилдилар», деганидаги «мўминлар»дан мурод саҳобалар ва тобеъинлардир.

«Ана шу ҳолда» дегани эса Қуръоннинг каломлиги ва нозил қилинишига боғлиқ ҳолдир.

«Бас, ким уни эшитса-ю, башарнинг каломи, деб даъво қилса, батаҳқиқ, кофир бўлар».

Ким Қуръоннинг Аллоҳнинг каломи эканини инкор қилса, уни Муҳаммаднинг ёки ундан бошқа фаришта ёки башарнинг каломи, деса, кофир бўлишида ҳеч шак-шубҳа йўқ.

Шунингдек, ким Қуръон Аллоҳнинг каломи эканига иқрор бўлса-ю, аммо уни салафи солиҳ иттифоқ қилганидан бошқача қилиб таъвил қилса ёки ўзича бузса ҳам, кофир бўлишида ҳеч шак-шубҳа йўқ.

«Башарнинг сўзига ўхшамас», яъни Аллоҳнинг каломи башарнинг каломига ўхшашдан шарафли, фасоҳатли ва олийдир. Аллоҳ Ўз каломи васфида қуйидагиларни келтиради.

ﭟﭠ ﭡﭢﭣ ﭤ

1. «Ким Аллоҳдан кўра ростгўйроқ?!» (Нисо сураси, 87-оят).

2. «Роббинг сўзлари содиқлик ва адолат ила батамом бўлди» (Анъом сураси, 115-оят).

 

ﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥﭦﭧ ﭨ ﭩ

3. «Агар инсу жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, унга ўхшашни келтира олмаслар» (Исро сураси, 88-оят).

4. «Сен: Унга ўхшаш бир сура келтиринг!» деб айт» (Юнус сураси, 38-оят).

Демак, Қуръоннинг лафзига ўхшаш лафз, назмига ўхшаш назм ва маъносига ўхшаш маъно йўқдир.

Аллоҳ таолонинг каломи банда учун буюк шарафдир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

ﭹﭺﭻﭼ ﭽ

«Ва Аллоҳ Мусо ила ўзига хос гаплашди» (Нисо сураси, 164-оят)

 

ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ

«Қачонки Мусо мийқотимизга келиб,  Робби унга гапирганида» (Аъроф сураси, 143-оят).

Бошқа бир оятда набийлар ҳақида шундай деган:

ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ

«Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган» (Бақара сураси, 253-оят).

Бошқа бир оятда шундай деган:

ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ

«Роҳийм бўлган Роббдан «Салом» сўзи бор» (Ёсин сураси, 58-оят).

Имом Ибн Можа ва бошқа имомлар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтганлар:

«Аҳли жаннат ўз неъматлари ичида турганларида, бирдан уларга нур чиқди. Улар юқорига қарадилар. Қарасалар, Робб жалла жалолуҳу уларнинг устидан қараб турибди. Шунда У Зот: «Ассалому алайкум, эй аҳли жаннат», деди.

Аллоҳнинг «Роҳийм бўлган Роббдан «Салом» сўзи бор», дегани  мана шу» (Ёсин сураси, 58-оят).

Модомики У Зотга назар солар эканлар, улардан ҳижобланиб олмагунича ва Унинг баракаси ва нури қолмагунча, ўзлари ичида турган неъматлардан ҳеч нарсага илтифот ҳам қилмайдилар.

Аллоҳ таолонинг:

ﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴﯵﯶﯷﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ

«Аллоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини арзон баҳога сотадиганлар, албатта, ана ўшаларга охиратда насиба йўқдир, (қиёмат куни) Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, назар ҳам солмайди», деган оятида гапирмаслик ила уларни иқоб қилмоқда (Оли Имрон сураси, 77-оят). Агар Аллоҳ таоло мўмин бандаларига ҳам гапирмайдиган бўлганида, улар билан кофирлар бир хил бўлиб қолар эдилар. Ундай бўлса, кофирларга гапирмаслигидан фойда бўлмай қолар эди.

Имом Бухорий ўзларининг «Саҳиҳ»ларида «Робб таборака ва таолонинг аҳли жаннатга каломи боби» деган боб очиб, бир неча ҳадисларни келтирганлар. Аҳли жаннатлар учун энг афзал неъмат Аллоҳ таборака ва таолонинг жамолини кўриш ва каломини эшитишдир. Каломни инкор қилиш эса жаннат руҳини ва унинг энг олий ва энг афзал неъматини инкор қилишдир. Аслида бусиз жаннат ўз аҳлига татимайди ҳам.

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳақда юқорида эслатилган китобда шундай дейиладиБиз жамоатни .ҳақ ва тўғри, деб, тафриқани .тойилиш ва азоб, деб биламиз.Шарҳ Яъни .Саҳобалар жамоасига, давоми...

4010 05:00 / 07.03.2017
.,. . .,. . ,. . ,. Абу Ҳурайра ёки Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Табук давоми...

4015 19:00 / 17.05.2022
Ана шундай оғир бир пайтда соф Ислом ақийдасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламолар етишиб чиқдилар. Улар Қуръони карим ва Суннат таълимотлари асосида, давоми...

7128 11:14 / 26.10.2018
islom.uz middot 009 Имом Абу Мансур алМотуридий Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд алМотуридий Самарқандда туғилиб, ўсиб, таълим олиб, ижод қилиб, шу давоми...

4294 15:01 / 14.09.2020