Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 15 шаъбон | 2025 йил 14 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Файласуф ва мутакаллимлар тавҳидининг ҳақиқати | Ақийда дарслари (275-дарс)

19:00 / 29.04.2024 1605 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билингки, агар вожибул вужуднинг (яъни Аллоҳнинг) тавҳидига инкор қилиб бўлмайдиган ақлий далиллар қоим бўлган бўлса ҳам, шаръан вожиб бўлган, динда мўътабар бўлган ақийдани тўғрилашда бу далилларнинг фойдаси оздир. Чунки мазкур далилларнинг ёлғиз ўзлари, уларга нақлий далиллар қўшилмай туриб, файласуф ва мутакаллимлар наздидаги куллий бўлган вожибул вужуднинг ваҳдатига далолат қилади. Унда ақл эътиборидан муайянлик йўқ. Шунинг учун ҳам ақл уларнинг наздида Унинг (вожибул вужуднинг) кўп бўлишини жоиз қилади. Лекин у Аллоҳ юборган барча шариатлар даъват қилаётган Сонеъ, яъни Яратувчи бўла олмайди. Пайғамбарлар ва шариатлар даъват қилаётган Вожибул вужуд муайян шахс бўлиб, ақл ҳам, нақл ҳам Унинг кўп бўлишини ҳеч қандай йўл билан жоиз қилмайди. У Зот – Ундан ўзга илоҳ йўқ – Аллоҳ таолодир. («Хулосатул Маржоний ила шарҳил Ақоидил Жалолий», 2-жилд, 123-бет).

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Бу илмнинг мақсади ndash динга бўлган ишончни, диний ақийдаларни қатъий далиллар ила кучлантириш ва улар тўғрисидаги шубҳаларни рад қилишдир. 2. Ақийдада тақлидчи давоми...

1514 19:00 / 05.02.2024
Аллоҳнинг иродаси, бу гапнинг маъносига эътиқод қилиш ва унинг тақозосига кўра ҳаёт кечириш мусулмончиликнинг заруриятларидан ҳисобланади. Шунга кўра дунё ва давоми...

4305 23:10 / 02.12.2016
Одамларга аёллардан, фарзандлардан, тўптўп тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан, экинтикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати чиройли кўрсатилди. давоми...

13207 20:06 / 13.11.2017
.,. . .,. . ,. . ,. Абу Ҳурайра ёки Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Табук давоми...

4107 19:00 / 17.05.2022