Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи Зот | Ақийда дарслари (286-дарс)

19:00 / 15 июль 924 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ

«Алиф лам мим. Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир» (Оли Имрон сураси, 1-2-оятлар).

ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ

«Барча юзлар Ҳаййга, Қойюмга бош эгмишлар» (Тоҳо сураси, 111-оят).

ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ

«Ва барҳаёт, ўлмайдиган Зотга таваккул қил» (Фурқон сураси, 58-оят).

ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ

«У Зот тирикдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ» (Ғофир сураси, 65-оят).

وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ لَا يَنَامُ، وَلَا يَنْبَغِي لَهُ أَنْ يَنَامَ». (رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَابْنُ مَاجَهْ عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ).

Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг

«Албатта, Аллоҳ ухламас ва У Зот ухлаши мумкин ҳам эмас», деган ҳадислари.

Муслим ва Ибн Можа Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.

خَالِقٌ بِلَا حَاجَةٍ، رَازِقٌ بِلَا مُؤْنَةٍ.

У Зот эҳтиёжсиз Ҳолиқдир, таъминотсиз Розиқдир.

Шарҳ: Яъни, Аллоҳ таоло махлуқотларидан бирортасига, худди сўри ясовчининг ўзи ясаган сўрида ўтиришга, унда дам олишга мухтож бўлганидек, муҳтож бўлмайди, балки Унинг Ўзи уларнинг яратувчиси ва йўқдан бор қилувчисидир. Шунингдек, Аллоҳ махлуқотларига ҳеч бир оғирликсиз ва қийинчиликсиз ёки эваз талаб қилмасдан ризқ берувчидир.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ

«Ҳамд осмонлару ерни яратган, зулматлару нурни таратган Аллоҳгадир» (Анъом сураси, 1-оят).

ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ

«У ер юзидаги барча нарсани сизлар учун яратган, сўнгра осмонга юзланиб, уларни етти осмон қилиб тўғрилаган Зотдир» (Бақара сураси, 29-оят).

ﮐ ﮑ ﮒﮓ

«Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратувчисидир» (Зумар сураси, 62-оят).

ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ

«Улардан ризқ ирода қилмасман ва Мени таомлантиришларини ҳам ирода қилмасман. Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир» (Зориёт сураси, 57-58-оятлар).

ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ

«Эй одамлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир» (Фотир сураси, 15-оят).

ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ

«Ва, ҳолбуки, Аллоҳ беҳожат, сизлар муҳтожсизлар» (Муҳаммад сураси, 38-оят).

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан 

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тилшунос уламоларИсмсанаИловаАбу Ҳасан Журжонийҳ.392м.1002Абдулқоҳир Журжонийҳ.471м.1078Балоғат фани асосчиси.Хатиб Қазвинийҳ.739м.1338.АлИйдоҳ фи ъулумилбалоғоҳ, давоми...

2052 14:00 / 02.09.2021
Ақоид илмини ўрганмоқчи бўлган ҳар бир толиби илм билиши зарур бўлган тоифалар ndash ўзини илми каломга урган фирқалар қуйидагиларХаворижМусулмонларнинг давоми...

8693 10:46 / 15.10.2018
.Бир банда бошқа банданинг ҳаққига дуо қилса ёки ўзи қилган хайрли ишнинг савобини бағишласа бўладими,, деган саволга бериладиган жавоб қадимдан кўпгина давоми...

3809 19:00 / 22.11.2021
Мусулмон киши борлиқдаги мавжудотларга нисбатан ўзига хос ақийдага эга бўлиши керак. Улардан энг муҳимлари тўрт нарсадан иборатдир1. Инсон.2. Фаришта.3. Жин.4. давоми...

23883 17:06 / 27.10.2018