Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 27 шаввол | 2025 йил 25 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (29-дарс)

13:30 / 20.04.2019 4671 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

169. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бадр воқеасидан сал олдинроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фадакий чопонни солиб, эшакка миндилар. Орқаларига Усома ибн Зайдни мингаштириб, Бану Ҳорис ибн Хазраж(қавми)га Саъд ибн Убодани кўргани бордилар. У зот Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ўтирган мажлисдан ўтдилар. Бу, Абдуллоҳ ибн Убай Исломга киришидан олдин бўлган эди. Мажлис мусулмонлар, мушриклар, бутпарастлар, яҳудийлардан иборат – аралаш эди. Ўша мажлисда Абдуллоҳ ибн Равоҳа ҳам бор эди. Ҳайвон тўзитган чанг мажлисга етиб борганда Абдуллоҳ ибн Убай бурнини ридоси билан тўсди ва: «Чангитмасанглар-чи!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга салом бердилар. Тўхтаб, тушдилар ва уларни Аллоҳга чақириб, Қуръон ўқиб бердилар. Шунда Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул: «Ҳой одам! Агар айтаётганинг ҳақ бўлганда ҳам, яхшилиги йўқ. Мажлисимизда бизга озор берма. Юкинг олдига қайт. Ким олдингга борса, ўшанга қиссангни айт», деди. Абдуллоҳ ибн Равоҳа эса: «Эй Аллоҳнинг Расули, мажлисларимизга  (ваъз билан) келиб туринг, биз буни яхши кўрамиз», деди.

Шунда мусулмонлар, мушриклар ва яҳудийлар сўкишиб кетишди. Уришиб кетишларига оз қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳай-ҳайлаб юриб, зўрға тинчитдилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уловларини миниб юриб кетдилар. У зот бориб, Саъд ибн Убоданинг олдига кирдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эй Саъд! Абу Ҳабобнинг (Абдуллоҳ ибн Убайнинг) нима деганини эшитдингми? Бундай-бундай деди», дедилар. Саъд ибн Убода: «Эй Аллоҳнинг Расули, уни афв этинг ва кечиринг. Сизга Китобни туширган Зот ила қасамки, Аллоҳ сизга нозил қилган ҳақни келтирганда ушбу ернинг аҳли унга тож кийдиришга ва салла ўратишга келишган эди. Аллоҳ сизга берган ҳақ билан буни истамагандан кейин у бунга ҳасад қилди. Шунинг учун, сиз кўрган нарсани қилган», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни афв қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари мушриклар ва аҳли китобларни Аллоҳ уларга амр қилганидек афв этар ва озорларига сабр қилар эдилар. Аллоҳ азза ва жалла айтган: «Албатта, сиздан олдин китоб берилганлардан ва ширк келтирганлардан кўплаб озор эшитасиз». Ва Аллоҳ: «Аҳли китоблардан кўплари уларга ҳақ равшан бўлганидан кейин ўзларича ҳасад қилиб, сизларни иймонли бўлганингиздан кейин кофирликка қайтармоқчи бўладилар», деган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ у зотга амр қилганидек афв қилар эдилар. Аллоҳ Бадрда у зот ёрдамида Қурайшнинг кофир катталарини қатл этганда Ибн Убай ибн Салул ва у билан бирга бўлган мушриклар ва бутпарастлар: «Бу иш бўй кўрсатиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Ислом байъати қилинглар», деб мусулмон бўлишди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолодан қўрқиш Ва аммо ким Роббининг ҳузурида туришдан қўрққан ва нафсни ҳавойи хоҳишдан қайтарган бўлса... Бас, албатта, жаннат унга жой давоми...

5104 11:11 / 28.06.2017
Термизий келтирган ривоятда.Тезак ва суяк билан истинжо қилманглар. У жин биродарларингизнинг зоди таомидир,, деганлар.Шарҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

3070 17:07 / 08.09.2019
555. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Киши ўз биродари совчилиги устига совчилик қилмайди ва ўз давоми...

1076 19:00 / 27.12.2024
301. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига олган сувни чиқариб ташласин, ким тош давоми...

6540 15:40 / 06.12.2019