1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Заққум

23:38 / 19.02.2018 12592 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зиёфат ўлароқ, ана ўша яхшими ёки заққум дарахтими?

Қани айтинглар-чи? Зиёфат ўлароқ, наъим жаннати яхшими ёки заққум дарахтими?! Заққумнинг тафсилоти кейинги оятларда келади.

«Соффаат»  Албатта, Биз уни золимлар учун фитна қилдик.

Биз заққум дарахтини золимлар – кофир ва мушриклар учун фитна қилиб қўйдик. Улар ўша сабабли фитнага дучор бўлдилар. Мушриклар «Жаҳаннамда «заққум» деган дарахт бўлар экан» деган гапни эшитганларида, «Доимо олов ёниб турадиган дўзахда қандай қилиб дарахт ўсади, оловда куйиб кетмайдими?» деб масхара қилишди. Макка мушрикларининг бошлиқларидан бири Абу Жаҳл бўлса:

– Эй қурайш жамоаси! Муҳаммад сизни қўрқитаётган заққум нималигини биласизми? – деб сўради. Улар:

– Йўқ! – деб жавоб бердилар. Абу Жаҳл:

– Сариёғ аралаштирилган Ясриб хурмоси! Аллоҳга қасамки, агар имкон бўлса, бир маза қилиб заққум ейлик! – деди киноя қилиб.

Бу жоҳил кофир ва мушрикларнинг доимий ҳолатидан бир кўринишдир. Золим кофир ва мушриклар ҳар доим Ислом, Қуръон, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида жоҳилликлари ила шундай масхараомуз гап-сўзлар, аскиялар, ҳақорат ва киноялар тарқатиб келадилар.

Лекин уларнинг жаҳолати ва калтафаҳмликлари билан ҳақиқат ўзгариб қолмайди. Ҳамма нарса ўз ўрнини топади. Мана, заққум дарахти нима эканини ҳам Қуръони Каримнинг ўзи баён қилмоқда:

«Соффаат»  Дарҳақиқат, у бир дарахт бўлиб, дўзах қаъридан чиқур.

Ҳеч шак-шубҳа йўқки, заққум номли дарахт бор. У дўзахнинг қаъридан чиқади. Яъни ўт-оловнинг орасидан, жаҳаннамнинг энг тўридан чиқади. Шунинг учун ҳам у жаҳаннам оловида куймайди.

«Соффаат»  Унинг тугунчаси худди шайтонларнинг бошларига ўхшар.

Мевали дарахтнинг гулини ҳам, гул мева тукканда мевасини ҳам тутиб турадиган жойига араб тилида «толъун» дейилади. Бу оятда заққум дарахтининг «толъун»и худди шайтонларнинг бошларига ўхшатилмоқда. Шайтонларнинг бошлари ҳақида муайян суратли тасаввур бўлмаса ҳам, улар энг хунук, жирканч ва қўрқинч­ли экани маълум. Демак, заққум дарахтининг мева тугар жойи энг хунук, жирканч ва қўрқинчли бир жой экан.

«Соффаат»  Бас, албатта, улар ундан егувчилардир. Ундан қоринларни тўлдирувчилардир.

Дўзахий кофир, мушрик ва осийлар ўша хунук, жирканч ва қўрқинчли, шайтонларнинг бошларига ўхшаш мевалардан ейишлари турган гап. Албатта, ейдилар. Еганлари сари азоблари янада ошади. Ҳолбуки, дўзахийлар ундан қоринлари тўлгунча ейдилар. Бундан ҳосил бўладиган азобни тасаввур қилаверинг.

«Соффаат»  Сўнгра, бунинг устига, улар учун ўта қайноқ сувдан аралаштирма ҳам бор.

Дўзахийлар заққум дарахти мевасини еб, азобланиш билан қутулиб қолмайдилар. Қоринларини тўлдирганларидан кейин чанқайдилар, сув ичгилари келади. Улар жуда қайноқ сувни аралаштирма шаклида ичадилар. Бу эса азоб устига азобдир.

«Соффаат»  Сўнгра, албатта, уларнинг қайтар жойи дўзахга бўлур.

Улар заққум дарахтининг мевасидан еб, устидан ўта қайноқ сувни ичиш билан ҳам қутулиб кетмайдилар. Қайтар жойлари, албатта, жаҳаннам бўлади. У ерда абадий азобда қоладилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оламнинг Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Унинг Расули Муҳаммадга салот ва саломлар бўлсин. У зоти шариф Роббисининг ваҳийсини одамларга етказди, давоми...

41634 17:04 / 08.01.2017
Ибодатларни бошқанинг номидан ўташЗакот, садақа ва каффоротлар каби соф молиявий ибодатларни бошқанинг номидан ўташ жоиздир. Хоҳ зиммасига ўташ тушган киши давоми...

5220 18:48 / 24.05.2017
islom.uz middot 008 Имом Абулҳасан алАшъарий Абулҳасан Али ибн Исмоил алАшъарий раҳматуллоҳи алайҳининг насаблари улуғ саҳобий Абу Мусо алАшъарий розияллоҳу анҳуга давоми...

5670 13:03 / 07.09.2020
Ҳар бир жон ўлимни татувчидир. Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз.Бу дунёда ўлмайдиган жон йўқ. Шоҳ ҳам, гадо ҳам, давоми...

6938 20:01 / 14.03.2018
Аудиолар

230170 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148749 14:35 / 11.08.2021