Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (52-дарс). Рене Дикартнинг шак назарияси

13:52 / 23.09.2019 6013 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Ғаззолий ва бошқа мусулмонлар инсонга ўзидаги ақл ва заковатни ўзининг имкони даражасида, ўзига фойда берадиган тарзда ишлатишни таклиф қиладилар.

Инсоннинг ақл доирасидан ташқаридаги, минг тортишса ҳам фойда бермайдиган ғайбий олам – метафизикага оид маълумотларни эса тайёр ишончли манбадан, яъни Аллоҳ таолонинг Ўзи динлар орқали берган хабарлардан олишни таклиф қиладилар. Диний ақийдаларга оид маълумотлар айнан ғайбиёт олами – метафизикага оиддир.

Ҳозиргача кўпчилик мусулмонлар, имом Ғаззолий фалсафани бутунлай куфрга чиқарган, деган хаёлда юрадилар. Аммо, аввал ўрганиб ўтганимиздек, аслида ундай эмас. Имом Ғаззолий фалсафанинг олтидан бирини, илоҳиётга тегишли ерини, яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, илоҳиётга тегишли йигирмата масаладан учтасини инкор қилиб, уларнинг куфр эканини баён қилганлар, холос.

Аммо у кишининг ўзлари кучли файласуф бўлганлари аниқ. Балки кучли файласуф бўлибгина қолмай, фалсафада тубдан бурилиш ясаган ва уни тўғри йўналишга йўллаган аллома сифатида танилганлар.

Имом Ғаззолийнинг жаҳон фалсафасида тутган ўрнини тушуниб олиш учун дунёда донғи кетган мусулмонмас бирорта файласуф билан солиштириб кўриш лозим бўлади.

Келинг, ўша файласуф уларнинг энг каттаси, «янги фалсафа отаси» унвонини олган франциялик машҳур файласуф Рене Дикарт бўлсин.

Дикартни машҳур қилган асосий нарса унинг шак назариясидир. У ҳақиқий маърифатга эришишдан олдин шак зарурлигини таъкидлайди. Унинг бу назарияси имом Ғаззолийнинг шакларига жуда ҳам ўхшайди.

Ғарбда имом Ғаззолийни билмаганлари учун, шак назарияси фақат Дикартга тегишли, деган эътиқод ила уни кўкларга кўтариб мақтайдилар.

Шарқда имом Ғаззолийни билганлари учун, буюк файласуф Дикартнинг назариясига ўхшаш гапни айтган шахс ҳам борлигини эслаб қўядилар.

Баъзи бирлари журъат қилиб, Дикарт ва имом Ғаззолийнинг шакларини солиштириб ҳам қўядилар.

Аммо бу борадаги ҳақиқатни ҳеч ким билмайди. Ушбу ҳақиқатни бу сатрларнинг котиби устоз Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутийнинг «Шахсиётун иставқафатни» номли китобларидан билди. У киши мазкур китобнинг 99, 100-бетларида қуйидагиларни ёзадилар:

«Сўнгра бу масалада барча иккиланиш ва ноаниқликка чек қўядиган васийқа – ҳужжат юзага чиқди. Уни устоз Маҳмуд Бийжу доктор Зақзуқдан нақл қилди. Унда айтилишича, тунислик тадқиқотчи Усмон ал-Каок раҳматуллоҳи алайҳи Дикартнинг кутубхонасида «Ал-Мунқиз миназ-Золал» китобининг таржимасини топган. Унда имом Ғаззолийнинг «Шак яқийн – ишончли илмнинг биринчи поғонасидир» деган машҳур ибораси Дикартнинг эътиборини жалб қилганининг белгиси бор эди. Дикарт ўша иборанинг тагига қизил қалам билан чизиб қўйган ва унинг тўғрисига – ҳошияга «Бу бизнинг назариямизга кўчирилади», деб ёзиб қўйган экан.

Энциклопедиячи тарихий тадқиқотчи устоз Усмон ал-Каок раҳматуллоҳи алайҳи милодий 1975 санада Жазоирнинг Аннаба шаҳрида бўлиб ўтган Ислом фикрининг ўнинчи учрашувида маъруза қилди. Унда қандай қилиб Дикарт имом Ғаззолийнинг назариясини ўзиники қилиб олгани ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Дикартнинг ўз қўли билан ҳошияга ёзган нарсасини ўқиганини ҳам гапириб ўтди. Мен ўша учрашувда иштирок қилган ва унинг мазкур маърузасини эшитган юзлаб одамлардан бири эдим».

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ақоид илмида .кавниёт, деганда борлиқдаги мавжудотлар кўзда тутилади. Мусулмон киши ўша нарсаларга нисбатан ҳам ўзига хос ақийдага эга бўлиши керак. Ўша давоми...

4644 19:00 / 25.07.2022
. .Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди.Илонларнинг ҳаммасини, худди кумуш таёққа ўхшаш оқ илондан бошқасини ўлдиринглар,.Абу Довуд ва Термизий ривоят давоми...

4272 19:00 / 12.12.2022
Аллоҳ таолони бу дунёда кўришни эшитилган далиллар тасдиқлайдими Бу саволнинг жавобида Аҳли сунна ва жамоа икки хил фикрни айтганлар. Биринчи жавоб Оиша онамиз давоми...

5152 19:00 / 27.12.2021
Бисмиллаҳир рохманир рохиймҲеч ким гуноҳ қилишдан тўлиқ муҳофазаланган эмас ndash бу инсониятнинг табиатидир. Хамда, ҳадисда айтилишига биноан, жаннатийлар давоми...

13036 14:18 / 24.05.2018
Аудиолар

213254 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132476 14:35 / 11.08.2021