1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ислом – далил ва ҳужжат дини

12:00 / 10.10.2018 3466 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илм бирор нарсани ҳужжат ва аниқ далил билан боғламагунча, уни ҳақиқат деб тан омайди. Қуръон ҳам мусулмонларга далилсиз нарсани қабул қилмасликни буюради:

ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ

«Ва улар: «Жаннатга яҳудий ва насоро бўлганлардан бошқа ҳеч ким зинҳор кирмас», дедилар. Бу уларнинг хомхаёлларидир. Сен: «Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни келтиринг», деб айт» (Бақара сураси, 111-оят).

Далил ва ҳужжати йўқ нарсага ишониб бўлмайди. Бошқаларга тақлид қилиб, ширк эътиқодида бўлганларни Аллоҳ таоло сўроқ қилади:

ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ

«Ким Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилса, бу хусусда ҳеч бир далили йўқдир. Бас, унинг ҳисоби фақат Роббининг ҳузуридадир. Албатта, кофирлар зафар топмаслар» (Мўминун сураси, 117-оят).

Бошқа бир оятда Аллоҳ мушриклардан бут ва санамларга ибодат қилмасликлари учун далил ва ҳужжат талаб қилади.

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ

«Ёки махлуқотни аввал бошдан яратадиган, сўнгра уни яна қайта яратадиган ва сизларни осмонлару ердан ризқлантирадиган Зот(яхши)ми? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! «Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни келтиринг», дегин» (Намл сураси, 64-оят).

Мана шу оятлардан равшан кўриниб турибдики, ҳар бир киши ўзи айтган гапга далил келтирсин. Кимки унинг гапини эшитса, далил сўрасин. Далил бўлмаса, қабул қилмасин.

Ислом аниқлик дини, гумон дини эмас. 

Илм доимо мавҳум нарсани аниқ деб айтишдан қайтаради. Гумонни рост дейиш тўғри эмас. Бир масала тўғри ёки нотўғри эканлигини билиш учун унинг ҳужжатининг кучига қаралади, агар ҳужжати кучли бўлса, масала ҳақиқат, ҳужжат кучли бўлмаса, масала гумон. Мана шу илмий фарқлаш Қуръон таълимотларига ҳам тўғри келади. Қуръон гумон ва хаёлий нарсалардан эҳтиёт бўлишга чақиради. Чунки улар одамларни адаштириб, эътиқодини бузади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ

«Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирурлар. Гумонга эргашурлар ва улар алжирайдилар, холос»  (Анъом сураси, 116-оят).

Шу маънода бошқа бир оятда шундай дейилган:

ﮙ ﮑ ﮐ ﮏ ﮎ ﮍ ﮌ ﮊﮋ ﮉ ﮈ ﮇ ﮆ

«Уларнинг кўплари гумонга эргашадилар, холос. Албатта, гумон ҳақ ўрнида ҳеч нарса бўла олмас» (Юнус сураси, 36-оят).

Қуръон ҳақиқий илмий нарсаларга суянишга, гумон ва хаёллардан узоқда бўлишга буюради ва гумонга эргашганларнинг ҳоли ёмон бўлишини айтиб ўтади:

ﮦﮥ ﮤ ﮣ ﮢ ﮡ ﮠ

«Йўқ!!! Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос» (Рум сураси, 29-оят).

Қуръон даҳрийларни ҳам «гумонга суяниб иш тутадилар» деб танқид қилади:

ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ

«Улар: «Дунёдаги ҳаётимиздан бошқа ҳаёт йўқЎламиз, тириламиз, бизни фақат замон ҳалок қилади», дерлар. Уларнинг бу ҳақда илмлари йўқ. Улар фақат гумон қиладилар, холос» (Жосия сураси, 24-оят).

Аллоҳ мусулмонларга илмий асосда иш олиб боришни кўрсатиб, шундай марҳамат қилади:

ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ

«Ўзинг билмаган нарсага эргашмаАлбатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир» (Исро сураси, 36-оят).

Оятнинг маъноси шуки, ўзинг аниқ билмасанг, сенга айтиладиган турли-туман нарсаларга эргашма. Чунки инсон қиёмат кунида қулоғи эшитган, кўзи кўрган, қалби жо қилган барча нарсалар ҳақидаги сўроқларга жавоб бериши керак.

Биз эслаб ўтган оятларнинг барчаси ишнинг асоси аниқ, собит, илмий равишда бўлиши зарурлигини, гумон ва турли асоссиз фикрлардан узоқ бўлиш лозимлигини таъкидлайди.

Ислом тақлид душманидир. 

Илм бир нарсага ишонч ҳосил қилмай туриб, далилини билмай туриб тақлид қилишдан қайтаради. Қадимда, хусусан ўрта асрларда, европаликлар бирор нарсанинг тўғри ёки нотўғрилигига машҳур кишилардан баъзиларининг фикрига қараб баҳо берар эдилар. Мисол учун, Арастудан чиққан ҳар бир фикр тўғри бўлади, ундан хато фикр чиқиши мумкин эмас, деган фикрга ўхшаш.

Илм кўр-кўрона тақлиддан қайтаришда Қуръон билан мувофиқдир. Қуръони каримда «Бу ишни ота-бобомиз қилган», деб бир фикрга ёпишиб оладиган, ўзлари ақл ишлатмайдиганлар танқид қилинган:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ

«Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсагаРасулга келинглар», дейилса, «Бизга ота-боболаримизни ниманинг устида топган бўлсакўша етарли», дерларОта-боболари ҳеч нарсани билмаган ва ҳидоятга юрмаган бўлсалар ҳам-а?!» (Моида сураси, 104-оят).

Бошқа бир оятда шундай дейилган:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ

«Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар», дейилса, «ЙўқБалки биз ота-боболаримизни нимада топган бўлсак, ўшанга эргашамиз», дерлар. Ота-боболари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоятга юрмаган бўлсалар ҳам-а?! Куфр келтирганлар(ни даъват қилаётган киши) худди қичқириқ ва сасдан бошқа нарсани эшитмайдиганларга бақираётган кишига ўх-шайди. Кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл юритмаслар» (Бақара сураси, 170-171-оятлар).

Қуръони каримнинг мазкур оятларидан кўриниб турибдики, ақл ишлатмай, ўзи ишонч ҳосил қилмай, кўр-кўрона тақлид қилиш кофирларнинг иши экан. Ҳар бир инсон Исломни билиб, унга ишонч ҳосил қилмагунча, кўр-кўрона тақлид қилгани билан, мўмин бўла олмайди. Аллоҳ таоло халқларни бошлиқларга, йўлбошчиларга кўр-кўрона тақлид қилишдан эҳтиёт бўлишга чақиради. У Зот таъкидламоқдаки, йўлбошчилар ҳам ва унга эргашганлар ҳам нотўғри йўлда бўлсалар, қиёмат куни тенг азоб чекадилар. Бунинг маъноси шуки, бу дунёда йўлбошчилик қилганлар, қиёмат кунида ўзига эргашганлардан қочар экан. Икки гуруҳ ҳам азобга дучор бўлиб, ораларидаги алоқа узилар экан.

“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шофеъий мазҳаби уламолариўн бешинчи мақолаИбн Сурайжҳ.306м.918Ибн Ҳиббонҳ.354м.965Ибн Фуракҳ.406м.1015Ибн Асокирҳ.571м.1175Ибн Муқрийҳ.837м.1433Ибн Касирҳ.774м.1372Ибн Қози давоми...

2686 14:00 / 31.08.2021
Мотуридия мазҳабида .Ҳукмлар шариат ила собит бўлади. Фақатгина Аллоҳнинг маърифати, вожиблиги очиқойдин бўлгани учун ақл билан собит бўлади,, дейилган.Мотуридия давоми...

6851 11:00 / 17.12.2018
Хулоса қилиб айтганда, олам янги пайдо бўлувчи, яъни йўқ эдию, Аллоҳ уни яратган нарсадир. Бас, шундай экан, у ўзини пайдо қилувчи, йўқдан бор қилувчи, қадимлик давоми...

1676 19:00 / 18 март
Инсон зоти борки, бахтли бўлишни истайди. Ҳамма тарафдан яхшилик билан ўралган, ёмонликлардан қўрилган бўлишни истайди. Инсон борки, оиласи гўзал, бойлиги мўл давоми...

6273 21:10 / 12.10.2018