1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Нафс ва шайтон

16:02 / 29.07.2024 2804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафс ва шайтон инсоннинг энг катта душманидир. Бироқ буни кўпинча унутиб қўямиз.

Нафсга ютқазиш уни фақат яхшиликка буюради деб ўйлаш, унинг барча қутқу ва хоҳишларини фойдали деб билишдир.

Шайтоннинг энг катта ютуғи уни йўқ деб ўйлашингиздир. Душманнинг борлигини билмаслик, инкор қилиш унинг учун энг қулай ҳолат ва ғалаба асосидир.

Нафс яхшиликка ҳам, ёмонликка ҳам майл қилаверади ва уни поклаб, тарбия қилинса, яхшиликка ишлайди. Аммо қўйиб берса, ёмонлиги зиёда бўлиб, ваҳшийлашиб бораверади.

Нафс ўз истагини талаб қилганда қистаб туриб олади ва айтганини қилдирмагунча тинчимайди. Шайтон эса бир тарафдан йўл топа олмаса, бошқасидан келаверади.

Шайтон аслида жуда ҳам заиф, фақат нафс уни ўзига ғолиб қилиб олса, икки душман бир бўлиб инсонни ҳалокатга бошлайди. Нафсда майл бўлмаса, шайтон одамга йўл топа олмайди.

Ҳар қандай душманнинг ёмонлигидан сақланиш учун аввало ўша душманни яхшилаб таниб олиш керак.

Нафс ва шайтонни танимагунча, уларнинг қутқу ва ҳийлаларини билмагунча улардан омонда бўла олмайсиз.

Нафс ва шайтонни илоҳий таълимотларгина тўғри танита олади ва даволайди, инсон ақли бу борада аниқликка эриша олмайди, чунки у ҳар қанча ўткир бўлмасин, нафснинг исканжасидан ўзича тўлиқ халос бўла олмайди.

Ким нафсини покласа, нажот топади, ким уни нопок ҳолида қўйса, ноумид бўлиб, ҳалокатга йўлиқади.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Ҳилол» журнали 1 (58) сон

 

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йўқсиллик кўпинча ҳар қандай йўл билан бойлик тўплашга ундайди. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, камбағаллик ножўя ишларга сабаб бўладиган давоми...

7520 14:00 / 19.06.2022
1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким давоми...

2839 14:00 / 27.08.2022
Бақувват ва бўйи узун бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтиб кетди. У зот саҳобалар билан бирга ўтирган эдилар. Саҳобалар унинг куч ва давоми...

2478 10:20 / 30.12.2024
Қуръони Карим қироатининг ўзига яраша одоблари бор. Улардан баъзиларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан билиб оламиз. . ,. . давоми...

5006 14:00 / 03.05.2023