Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 9 жумадул аввал | 2024 йил 11 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳнинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон | Ақийда дарслари (294-дарс)

19:00 / 17 сентябрь 541 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَإِنَّ مُحَمَّدًا صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَبْدُهُ الْمُصْطَفَى، وَنَبِيُّهُ الْمُجْتَبَى، وَرَسُولُهُ الْمُرْتَضَى.

Ва албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам У Зотнинг мустафо бандаси, мужтабо набийси ва муртазо расулидир.

Шарҳ: Билингки, мустафо (танлаб олинган), мужтабо (саралаб олинган) ва муртазо (рози бўлинган) сўзларининг маъноси бир-бирига жуда ҳам яқин.

Бу сўзлар қуйидаги оятларда ҳам худди ана шу маъноларда ишлатилгандир.

ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ

«Албатта, Аллоҳ Одамни, Нуҳни, Оли Иброҳимни ва Оли Имронни оламлар узра танлаб олди» (Оли Имрон сураси, 33-оят).

ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ

«Бас, уни Робби саралаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди» (Қалам сураис, 50-оят).

ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ

«Ўзи рози бўлган Расул мустасно. Албатта, Аллоҳ унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатиб юрувчи йўллаб қўядир» (Жин сураси, 27-оят).

Бу сўзларнинг учови ҳам анбиё алайҳиссаломлар шаънида ишлатилгандир. Аллоҳ таоло бошқа анбиёлар ҳақида алоҳида-алоҳида келган нарсани Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларида жамлаб зикр қилди.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасида .Одамлар сендан Соат ҳақида сўрарлар. .Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир,, деб айт. Недан билурсан, эҳтимол, Соат давоми...

3049 19:00 / 20.02.2023
Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасининг 9оятида .Агар мўминлардан икки тоифа урушиб кетсалар, бас, ўрталарини ислоҳ қилинг,, деб туриб, кейинги оятда .Албатта, давоми...

1456 20:23 / 11.12.2023
Қиёматдаги ҳисобкитоб ўта аниқлик билан амалга оширилди. Аввало, бу дунёда қилган ишлари ўта аниқлик билан ёзиб юрилган номаи аъмол китоблари олиб келинди. Аниқ давоми...

1979 19:00 / 05.06.2023
Ақийдада ҳаддан ошиб ғулувга кетган тоифалар мусулмонларга ким осий ndash гуноҳкор бўлса, кофирдир, деган қарорга келганлар. Уларнинг тушунчаси бўйича, осийлик ва давоми...

8515 00:25 / 03.12.2016
Аудиолар

134096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54439 14:35 / 11.08.2021