Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 19 жумадис сони | 2024 йил 21 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

«Роҳийм бўлган Роббдан «Салом» сўзи бордир» | Ақийда дарслари (303-дарс)

19:00 / 18 ноябрь 576 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَهُوَ مُتَعَالٍ عَنِ الْأَضْدَادِ وَالْأَنْدَادِ.

«Роббингнинг сўзлари содиқлик ва адолат ила батамом бўлди» (Анъом сураси, 115-оят).

ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ

«Сен: «Агар инсу жинлар ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтириш учун тўплансалар... унга ўхшашини келтира олмаслар», деб айт» (Исро сураси, 88-оят).

ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ

«Сен: «... унга ўхшаш бир сура келтиринг...» деб айт» (Юнус сураси, 38-оят).

Демак, Аллоҳ таоло лафз, назм ва маъно жиҳатидан Қуръонга ўхшаш нарса борлигини рад қилмоқда.

Аллоҳ таолонинг каломига қуйидаги оятлар далилдир:

ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ

«Ва Аллоҳ Мусо ила ўзига хос гаплашди» (Нисо сураси, 164-оят).

ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ

«Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида...»  (Аъроф сураси, 143-оят).

ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ

«Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган» (Бақара сураси, 253-оят).

ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ

«Роҳийм бўлган Роббдан «Салом» сўзи бордир» (Ёсин сураси, 58-оят).

وقوله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: بَيْنَمَا أَهْلُ الْجَنَّةِ فِي نَعِيمِهِمْ إِذْ سَطَعَ لَهُمْ نُورٌ، فَرَفَعُوا أَبْصَارَهُمْ، فَإِذَا الرَّبُّ جَلَّ جَلَالُهُ قَدْ أَشْرَفَ عَلَيْهِمْ مِنْ فَوْقِهِمْ، فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيْكُمْ يَا أَهْلَ الْجَنَّةِ. هُوَ قَوْلُ اللهِ: « ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ». فَلَا يَلْتَفِتُونَ إِلَى شَيْءٍ مِمَّا هُمْ فِيهِ مِنَ النَّعِيمِ مَا دَامُوا يَنْظُرُونَ إِلَيْهِ حَتَّى يَحْتَجِبَ عَنْهُمْ، وَتَبْقَى بَرَكَتُهُ وَنُورُهُ». (رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَغَيْرُهُ عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا).

Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аҳли жаннат ўз неъматлари ичида турганларида бирдан уларга нур чиқди. Улар нигоҳларини юқорига кўтариб, қарасалар, Робб жалла жалолуҳу уларнинг устидан қараб турибди. Бас, У Зот: «Ассалому алайкум, эй аҳли жаннат», деди. Аллоҳнинг «Роҳийм бўлган Роббдан «Салом» сўзи бордир», дегани шу.

Модомики, У Зотга қараб турар эканлар, улардан ҳижобланиб олмагунича, ўзлари ичида турган неъматлардан ҳеч нарсага бурилмайдилар, (аммо) Унинг баракаси ва нури (диёрларида) қолади», деган сўзлари.

(Ибн Можа ва бошқа имомлар Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан  ривоят қилишган).

ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ

«Аллоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини озгина баҳога сотадиганлар, албатта, ана ўшаларга охиратда яхши насиба йўқдир, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмас, назар солмас», (Оли Имрон сураси, 77-оят).

Ушбу оятда Аллоҳ гапирмаслик ила уларни хорламоқда. Яъни шарафлантирувчи гап билан гапирмайди.

Агар Аллоҳ мўмин бандаларига ҳам гапирмайдиган бўлганида, улар билан кофирлар бир хил бўлиб қолар эдилар. У ҳолда кофирларга гапирмаслигидан фойда бўлмай қоларди.

Имом Бухорий ўзларининг «Саҳиҳ»ларида «Робб таборака ва таолонинг аҳли жаннатга каломи ҳақидаги боби» деган боб очиб, бир неча ҳадисларни келтирганлар. Аҳли жаннатлар учун энг афзал неъмат Аллоҳ таборака ва таолонинг жамолини кўриш ва каломини эшитишдир. Каломни инкор қилиш эса жаннат роҳатини ва унинг энг олий ва энг афзал неъматини инкор қилишдир. Аслида бусиз жаннат ўз аҳлига татимайди ҳам.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Ва Роббил оламиннинг ҳабибидирлар. Шарҳ Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўради. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

588 19:00 / 14 октябрь
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабира аҳллари, агар муваҳҳид ndash тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар, гарчи тавба қилувчи давоми...

6309 13:30 / 20.05.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот билан қасамки, ушбу умматдан бирортаси давоми...

3301 19:06 / 20.06.2022
Қадар, сўзи ўлчов маъносини англатади. Ислом ақийдасида эса Аллоҳ таоло азалда Ўз илми ва иродаси ила ҳар бир нарсани ўлчовли қилиб қўйганига эътиқод қилишни давоми...

3832 16:00 / 03.05.2021