Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳни севадиган қавм | Ақийда дарслари (298-дарс)

19:00 / 14 октябрь 578 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَحَبِيبُ رَبِّ الْعَالَمِينَ.

Ва Роббил оламиннинг ҳабибидирлар.

Шарҳ: Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўради. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам оламларнинг Роббини яхши кўради. Аллоҳ таоло:

ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ

«Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур», деган (Моида сураси, 54-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатнинг энг олий мартабаси – халиллик берилди.

Бунга далил қуйидаги ҳадиси шарифлардир: 

قَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ اتَّخَذَنِي خَلِيلًا كَمَا اتَّخَذَ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلًا». (رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو عَوَانَةَ عَنْ جُنْدُبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ).

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ Ўзига худди Иброҳимни халил қилганидек, мени ҳам халил қилиб олди», деган сўзлари.

Муслим ва Абу Авона Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.

وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ كُنْتُ مُتَّخِذًا مِنْ أَهْلِ الْأَرْضِ خَلِيلًا لَاتَّخَذْتُ أَبَا بَكْرٍ خَلِيلًا، وَلَكِنْ صَاحِبُكُمْ خَلِيلُ الرَّحْمَنِ». (رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ).

Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар ер аҳлидан ўзимга халил қилганимда, албатта, Абу Бакрни халил қилиб олардим. Лекин сизнинг соҳибингиз Раҳмоннинг халилидир», деган сўзлари.

Муслим ва Термизий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.

Ушбу икки ҳадисдан «Халиллик Иброҳим учун, ҳабиблик Муҳаммад учун, Иброҳим Аллоҳнинг халилидир, Муҳаммад Аллоҳнинг ҳабибидир», деганларнинг гапи ботил экани зоҳир бўлди. Балки икковлари ҳам Аллоҳнинг халилларидир. Халиллик бирларига Қуръон йўли билан, бошқаларига суннат йўли билан собит бўлгандир.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Aшъарий тобеларининг 3табақасидан ҳисобланган буюк муҳаддис Ҳофиз Aбу Бакр Байҳақий ваф. 458 ҳ. раҳматуллоҳи алайҳ айтади.Шайхимиз имом Aбу Ҳасан Aшъарий давоми...

2379 15:00 / 19.08.2021
Ийсо алайҳиссаломнинг ер юзига қайта тушишлари қиёмат қоим бўлишидан олдин содир бўладиган энг улкан аломатлардан биридир. Бу ҳақда Қуръони Карим оятларида ҳам, давоми...

2665 19:00 / 10.04.2023
Ақоид илмида .кавниёт, деганда борлиқдаги мавжудотлар кўзда тутилади. Мусулмон киши ўша нарсаларга нисбатан ҳам ўзига хос ақийдага эга бўлиши керак. Ўша давоми...

2855 19:00 / 25.07.2022
Жаъданинг мавлоси Абу Яҳёдан ривоят қилинадиМен Абу Ҳурайрадан қуйидаги ҳадисни эшитганман Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссаломга Эй Расулаллоҳ, фалончи аёл давоми...

6312 18:20 / 18.05.2018