Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 2 рабиъус сони | 2024 йил 05 октябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Набий ва Расул орасидаги фарқ | Ақийда дарслари (296-дарс)

19:00 / 30 сентябрь 216 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча фикрлар зикр қилинган:

1. Аллоҳ кимга осмондан хабар берса-ю, ўша хабарни бошқаларга етказишни амр қилса, ўша одам набий ва расулдир. Аммо бошқаларга етказишни амр қилмаса, набийдир, расул эмас. Бу (айтилган фарқларнинг) энг яхшиси.

Хулоса шуки, расул ўзига келган пайғамбарликни ўзгаларга етказишга амр қилингандир. Набий эса бунга амр қилинмаган. У пайғамбарликни бошқаларга етказадими, етказмайдими, барибир.

2. Расул умумий бўлиб, фаришталардан ҳам, башардан ҳам бўлаверади. Аллоҳ таолонинг

ﮝ ﮜ ﮛ ﮚ ﮙ

«Албатта, у (Қуръон) ҳурматли элчининг сўзидир» (Таквир сураси, 19-оят) деган сўзида Жаброил алайҳиссалом ирода қилинган.

Ва яна У Зотнинг

ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ

«Ниҳоят, бирортангизга ўлим келганда элчиларимиз камчиликка йўл қўймаган ҳолда уни вафот эттирадир», (Анъом сураси, 61-оят) деган сўзида ҳам фаришталар ирода қилинган.

3. Расул янги шариат билан келади. Набий янги шариат билан келмайди. Балки олдинги шариатга амал қилади ва уни ўзгаларга ҳам етказади. Бу машҳур фарқдир.

وَإِنَّهُ خَاتَمُ الْأَنْبِيَاءِ.

Ва албатта, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам анбиёларнинг сўнггисидирлар.

Шарҳ: Яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларидан кейин анбиёлар келиши поёнига етди, тўхтади. У киши соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик қасрининг охирги ғиштидирлар. Аллоҳ таоло у киши соллаллоҳу алайҳи васаллам билан пайғамбарлик қасрини камолга етказиб, эшигини ёпди.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти бунга далилдир:  

ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ

«Лекин Аллоҳнинг Расули ва набийларнинг сўнггисидир» (Аҳзоб сураси, 40-оят). 

وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَثَلِي وَمَثَلُ الْأَنْبِيَاءِ كَمَثَلِ قَصْرٍ أُحْسِنَ بُنْيَانُهُ وَتُرِكَ مِنْهُ مَوْضِعُ لَبِنَةٍ، فَطَافَ بِهِ النُّظَّارُ يَتَعَجَّبُونَ مِنْ حُسْنِ بُنْيَانِهِ إِلَّا مَوْضِعَ تِلْكَ اللَّبِنَةِ لَا يَعِيبُونَ غَيْرَهَا، فُكُنْتُ أَنَا سَدَدْتُ مَوْضِعَ تِلْكَ اللَّبِنَةِ، فَتَمَّ بِيَ الْبُنْيَانُ وَخُتِمَ بِيَ الرُّسُلُ» (رَوَاهُ ابْنُ عَسَاكِرَ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ).

Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мен ва мендан олдинги анбиёлар худди яхшилаб, чиройли қилиб қурилган ва бир ғиштининг ўрни қолдириб қўйилган бир қасрга ўхшаймиз. Қараганлар уни айланиб кўриб, биноларининг чиройига қойил қолишади. Мана бу ғиштнинг ўрни мустасно. Ундан бошқасидан айб топмайдилар. Мен ўша ғиштнинг ўрнини қоплайман. Мен билан бино тамомланади, мен билан расуллар ниҳоясига етади», деган сўзлари (Ибн Асокир Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ لِي أَسْمَاءً: أَنَا مُحَمَّدٌ، وَأَنَا أَحْمَدُ، وَأَنَا الْمَاحِي الَّذِي يَمْحُو اللهُ بِيَ الْكُفْرَ، وَأَنَا الْحَاشِرُ الَّذِي يُحْشَرُ النَّاسُ عَلَى قَدَمِي، وَأَنَا الْعَاقِبُ الَّذِي لَيْسَ بَعْدَهُ نَبِيٌّ». (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ عن جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ).

Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, менинг бир неча исмларим бор. Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳий – ўчирувчиман. Аллоҳ мен билан куфрни ўчиради. Мен Хошир – тўпловчиман. Одамлар қадамим остида тўпланадилар. Мен Оқиб – ортидан бирор набий келмайдиган зотман», деган сўзлари (Бухорий ва Муслим Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).

وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «... وَأَنَّهُ سَيُكُونُ فِي أُمَّتِي ثَلَاثُونَ كَذَّابُونَ، كُلُّهُمْ يَزْعُمُ أَنَّهُ نَبِيٌّ، وَأَنَا خَاتَمُ النَّبِيِّينَ، لَا نَبِيَّ بَعْدِي». (أَخْرَجَهُ التِّرْمِذِي وَالْحَاكِمُ عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ).

Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, келажакда менинг умматимда ўттизта каззоб бўлади. Ҳаммаси ўзини набий деб даъво қилади. Ҳолбуки, мен набийларнинг сўнггисиман. Мендан кейин набий йўқдир», деган сўзлари (Термизий ва Ҳоким Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).

وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «فُضِّلْتُ عَلَى الْأَنْبِيَاءِ بِسِتٍّ: أُعْطِيتُ جَوَامِعَ الْكَلِمِ، وَنُصِرْتُ بِالرُّعْبِ، وَأُحِلَّتْ لِيَ الْغَنَائِمُ، وَجُعِلَتْ لِيَ الْأَرْضُ مَسْجِدًا وَطَهُورًا، وَأُرْسِلْتُ إِلَى الْخَلْقِ كَافَّةً، وَخُتِمَ بِيَ النَّبِيُّونَ. (رَوَاهُ مسلم والترمذي عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ).

Ва яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Анбиёлардан олти нарса ила афзал қилиндим. Менга жамловчи калималар берилди. Менга қўрқинч ила нусрат берилди, ўлжалар ҳалол қилинди, ер масжид ва покловчи қилинди, барча халойиққа Пайғамбар этиб юборилдим ва мен ила набийлар хотималанди», деган сўзлари.

Муслим ва Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, маъсият билан бидъатнинг орасида фарқ бор. Осий маъсиятни гуноҳ эканини билиб, хижолат бўлган ҳолда амалга оширади. Савобдан маҳрумлигини ва жазога давоми...

3763 23:54 / 02.12.2016
Азиз ўқувчилар Аллоҳ таолонинг фазли ила ақийда дарслари туркумида .Сунний ақийдалар, китоби асосида тайёрланган мақолалар ўз ниҳоясига етди. Мазкур рукннинг давоми...

1498 19:00 / 09 январь
Аслида қадар ndash Аллоҳ таолонинг махлуқотлардаги сирридир. У нарсадан муқарраб фаришта ҳам, юборилган набий ҳам хабардор эмас. У нарсада чуқур кетиш, назар солиш давоми...

5015 14:05 / 24.02.2020
Осмону ерда Аллоҳнинг дини бирдир. УИслом динидир. Аллоҳ таоло .Албатта, Аллоҳнинг наздидаги динndashИсломдир,, деган. Оли Имрон сураси, 19 ва яна .Ва сизларга Исломни давоми...

5876 23:40 / 02.12.2016
Аудиолар

131066 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51590 14:35 / 11.08.2021