1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Барча муқаддас китобларда келган ҳукм

19:00 / 01.10.2024 1503 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ

«Унда уларга: жонга жон, кўзга кўз, бурунга бурун, қулоққа қулоқ, тишга тиш ва жароҳатларда қасос фарз қилдик. Ким у(қасос)ни садақа қилиб юборса, бу унга каффоротдир. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар золимлардир» (Моида сураси, 45-оят).

Яъни, биз Тавротда яҳудийларга жиноятчилардан қасос олишни вожиб, деб ёздик. Жонга жон, яъни одам ўлдирганнинг ўзи ҳам ўлдирилади. Кўзга кўз, яъни бировнинг кўзини кўр қилгандан унинг ҳам кўзини кўр қилиш ила қасос олинади. Бурун, қулоқ, тиш ва бошқа аъзолар, шунингдек, етган жароҳатлар учун ҳам шунга ўхшатиб қасос олинади.

Ушбу ҳукм Ислом шариатида ҳам ўзгартирилмасдан, қабул қилинган.

«Ким у(қасос)ни садақа қилиб юборса, бу унга каффоротдир».

Яъни, гуноҳларининг кечирилишига сабабдир.

«Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар золимлардир».

Кейинги оятда эса Тавротдан кейин келган пайғамбар ва китоб ҳақида сўз кетади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ

«Изларидан Ийсо ибн Марямни ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи қилиб юбордик. Унга ичида ҳидоят ва нур бўлган Инжилни ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи ҳамда тақводорлар учун ҳидоят ва мавъиза қилиб бердик» (Моида сураси, 46-оят).

Яъни, «Яҳудийларнинг пайғамбарлари изидан Ийсо ибн Марямни пайғамбар қилиб юбордик», – дейди Аллоҳ таоло. Ийсо ибн Марям алайҳиссалом ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи бўлиб келганлар. Аллоҳ таоло у зотга Инжил китобини берган.

«...ичида ҳидоят ва нур бўлган…»

Инжилда ҳам кишиларга тўғри йўлни кўрсатувчи ҳидоят ва уларга икки дунё саодат йўлларини ёритувчи нур бор.

«...ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи...»

Яъни, Инжил Таврот орқали жорий бўлган шариатга баъзи ўзгаришлар киритган, холос. Шу билан бирга:

«...тақводорлар учун ҳидоят ва мавъиза қилиб бердик...»

Ҳа, илоҳий китоблардаги ҳидоятдан манфаат топиш учун тақволи бўлиш керак. Бу китоблардаги ҳидоят ва нурнинг фойдаси тақвоси борларга тегади. Тақводан холи, ғафлат босган қалбларга эса бу нур ва ҳидоят кириб бормайди. Аллоҳ нозил қилган китобда ҳидоят мавжудлиги аниқ, нур мавжудлиги аниқ, энди ўша ҳидоят ва нурдан манфаат топиш учун очиқ – ҳассос қалб керак, таъсирчан қалб керак. Моғор босиб, тошга, кесакка айланган қалб керак эмас.

ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ

«Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритсинлар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар фосиқлардир» (Моида сураси, 47-оят).

Демак, Инжилга эътиқод қилган насоролар ҳам унда Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар остида, ўша ҳукмларни жорий қилган ҳолда яшамоқлари керак бўлган. Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юритиш умумий ҳол бўлган. Таврот аҳли ундаги ҳукмлар остида, Инжил аҳли ҳам ундаги ҳукмлар остида яшамоқлари матлуб бўлган. Қуръон тушиб бўлганидан кейин эса ҳамма бараварига Қуръоннинг аҳкомлари остида яшаши вожибга айланган.

Аллоҳ таолонинг талаби шу:

«Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар фосиқлардир».

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Уларга Робблари оятларидан ҳеч бир оят келмабдики, юз ўгирувчи бўлмаган бўлсалар, Анъом сураси, 4оят. Қуръони Каримда давоми...

860 19:00 / 29.07.2025
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва .Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, давоми...

1895 19:00 / 21.02.2024
.Йўқ Ундай эмас. Олдин махфий тутган нарсалари ўзларига ошкор бўлди, холос. Агар бу дунёга қайтарилсалар ҳам, ўзлари ман қилинган нарсага қайтурлар ва давоми...

639 19:00 / 23.09.2025
Аллоҳ таоло мусулмонларга хитоб қилиб, уларни бўлинмасликка, ихтилофга тушмасликка, ўзларидан аввалги ўтган аҳли китобларга ўхшамасликка чақиради. Бу ҳақда Ўз давоми...

2610 19:00 / 30.11.2021