Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (149-дарс). Аҳли сунна мавқифи (тўртинчи мақола)

18:00 / 30.08.2021 4350 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳеч бир ақлли инсон «Мен бу ёки у ишни Аллоҳ таоло мажбур қилгани учун қилганман, ўз қилмишимга жавобгар эмасман», дея олмайди.

Аллоҳ таоло бандага Ўз иродаси доирасида ихтиёрни берган. Банданинг ихтиёри Аллоҳ таолонинг ихтиёрига тобедир. Аллоҳ таолонинг китобида бандаларнинг амал қилишдаги ҳурриятларини баён қилувчи оятлар бир қанча.

Аллоҳ таоло Каҳф сурасида айтади:

وَقُلِ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ فَمَن شَاء فَلْيُؤْمِن وَمَن شَاء فَلْيَكْفُرْ إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلظَّالِمِينَ نَارًا أَحَاطَ بِهِمْ سُرَادِقُهَا وَإِن يَسْتَغِيثُوا يُغَاثُوا بِمَاء كَالْمُهْلِ يَشْوِي الْوُجُوهَ بِئْسَ الشَّرَابُ وَسَاءتْ مُرْتَفَقًا
 

«Ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин» (29-оят).

Яъни «Эй одамлар, сизга келган ҳақ нарса – Қуръон, Ислом Роббингиз томонидандир. Ким хоҳласа, Унга иймон келтирсин, хоҳламаса, ўзи билади. Ихтиёр ўзларида», деб айтгин уларга, эй Пайғамбари охири замон».

Аллоҳ таоло Юнус сурасида айтади:

قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءكُمُ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ فَمَنِ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا وَمَا أَنَاْ عَلَيْكُم بِوَكِيلٍ
 

«Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топадир. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», деб айт» (108-оят).

Ҳамма нарса очиқ-ойдин бўлди. Энди ҳар ким ўзини билиб иш кўрсин.

«Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди».

Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ Пайғамбар – Муҳаммад алайҳиссалом келди.

Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ китоб – Қуръони Карим келди.

Эй одамлар, сизга Роббингиздан Ҳақ дин – Ислом келди.

Эй одамлар, сиз ўзингизга Роббингиздан келган ҳақ Пайғамбар – Муҳаммад алайҳиссаломга эргашинг, ҳақ китоб – Қуръони Каримга амал қилинг ва ҳақ дин – Исломни ҳаётингизга татбиқ қилинг, икки дунё саодатига эришасиз.

«Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топадир».

Аллоҳнинг ҳидоятига юрганлар ўзлари учун фойдага эришадилар. Бошқа бировга хизмат қилган бўлмайдилар.

Шунингдек,

«Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топадир».

Ким Аллоҳнинг ҳидоятида юрмаса, залолатга кетган бўлади. Залолат эса кони зарардир. Бинобарин, залолатга кетган ҳар бир шахс ўзига ўзи зарар қилган бўлади.

«Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман»,  деб айт».

Ҳа, Пайғамбар алайҳиссалом ҳам, ул зотдан бошқа бирор киши ҳам ҳеч кимнинг устидан қўриқчи қилиб қўйилган эмаслар. Уларнинг вазифаси Аллоҳнинг динини кишиларга етказиш, холос. Ҳар ким нима қилса, ўзи учун қилади.

Шунинг учун ҳамма Аллоҳ таолонинг айтганини қилиши лозим. Аллоҳ таоло эса бандага «Амал қил», дейди.

Аллоҳ таоло Каҳф сурасида:

قُلْ إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ مِّثْلُكُمْ يُوحَى إِلَيَّ أَنَّمَا إِلَهُكُمْ إِلَهٌ وَاحِدٌ فَمَن كَانَ يَرْجُو لِقَاء رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا


«Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига ҳеч кимни шерик қилмасин», деган (110-оят).

Аллоҳ таоло Наҳл сурасида:

الَّذِينَ تَتَوَفَّاهُمُ الْمَلآئِكَةُ طَيِّبِينَ يَقُولُونَ سَلامٌ عَلَيْكُمُ ادْخُلُواْ الْجَنَّةَ بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ


«Қилиб юрган амалларингиз туфайли жаннатга киринг», деган (32-оят).

Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Беш вақт намозингизни ўқинг, ойингиз рўзасини тутинг, молларингиз закотини беринг, Роббингиз жаннатига кирасиз», деганлар.

(Тамом)

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қиёмат қоим бўлиши ва ундаги одамларнинг ҳолати ҳақида турли сураларда турли васфлар келган. Биз Зумар сурасидаги васфни тўлиқ олишга қарор қилдик давоми...

5010 19:00 / 30.05.2023
Аллоҳ таоло ҳидоят қилган кишисининг қалбини тўғри йўлга очиб қўяди. Бундай киши ҳеч қачон бу йўлдан тойиб, залолатга тушмайди. Ҳақ субҳанаҳу ва таоло бу борада давоми...

4610 22:44 / 02.12.2016
Аллоҳ таоло Нисо сурасида шундай марҳамат қилган .Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўтоловни ейдилар, холос. Ва шубҳасиз, давоми...

8980 19:00 / 19.12.2023
Таховий акидасидан...сўфилар ва файласуфлар, руҳ қадимийдир, деганлар. Аммо барча пайғамбарлар, руҳ кейин пайдо бўлган, халқ қилинган, ясалган, тарбияланган нарса давоми...

11390 19:05 / 02.12.2016
Аудиолар

232347 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150812 14:35 / 11.08.2021