Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (204-дарс) Жиннинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқми? (учинчи мақола)

00:00 / 23.11.2022 2485 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

7. Жинлар ҳам қиёмат куни маҳшаргоҳга тўпланадилар, амаллари ҳисоб-китоб қилинади ва савоб ёки азоб берилади.

Аллоҳ таоло Анъом сурасида:

ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ



«Уларнинг ҳаммасини тўплайдиган Кунда: «Эй жинлар жамоаси! Инсдан (адаштирганларингизни) кўпайтириб юбордингиз?!» (дейди). Уларнинг инсдан бўлган дўстлари: «Роббимиз, биз бир-биримиздан баҳраландик ва бизга белгилаган муддатингга етиб келдик», дерлар. У Зот: «Турар жойингиз оловдир, унда мангу қолувчидирсиз. Аллоҳ хоҳласа, мустасно», дер. Албатта, Роббинг ўта ҳикматлидир, ўта билувчидир», деган (128-оят).

Ушбу ояти каримада таъриф этилаётган саҳна қиёмат куни саҳнасидир. У кун оятда «уларнинг ҳаммасини тўплайдиган Кун» деб таърифланяпти. Яъни Аллоҳ инсу жинларнинг ҳаммасини жамлайдиган кун. Демак, қиёмат куни Аллоҳ таоло инсларни – одамларни жамлаганидек, жинларни ҳам жамлайди. Шунда Аллоҳ кофир жинларга:

«Эй жинлар жамоаси! Инсдан (адаштирганларингизни) кўпайтириб юбордингиз?!» дейди.

Бу гап жинларга қилган ишлари ҳақида хабар бериш эмас, балки қилган амалларини танқид қилиш, қоралаш учун айтилади. Чунки ўзларининг васвасаси ва иғволарига учган одам болалари кўп эканини жинлар яхши биладилар. Аллоҳ таоло бу гапни жинларга айтган бўлса ҳам, жавобини ўша жинларга эргашган, уларга валий-дўст бўлган одамлар беради:

«Уларнинг инсдан бўлган дўстлари: «Роббимиз, биз бир-биримиздан баҳраландик ва бизга белгилаган муддатингга етиб келдик».

Демак, жинлар одамларни йўлдан уриб, иғво қилиб, ёмон йўлга юргизиб, ҳузур-ҳаловат олган ва роҳатланганлар.

Жинлар фитнасига учиб, кофир ва гуноҳкор бўлган одамлар эса улар зийнатлаб кўрсатган, ҳавойи нафсни қондирувчи ишларни бажариб, ҳузур қилганлар. Булар иродаси заиф, ғофил, ҳавойи нафсга берилган, шаҳватпараст одамлар бўлганлар. Шайтон уларнинг ушбу заиф жойларидан тутиб, иғвосига учирган ва ўзига малай қилиб олиб, ҳар кўйга солган, бу дунёда мақсадларига эришиш йўлида улардан фойдаланиб, ҳузур қилган.

Шайтонга малай бўлган инсонлар у зийнатлаб кўрсатган мафкураларни ўзиники қилиб, беш кунлик ҳаётларида ҳавойи нафсини қондириш йўлида ошкора ва махфий гуноҳларни ишлаб, ўзларича, ҳузур қиляпмиз, деб юраверганлар. Улар ҳаётларини шундай қилиб ўтказганлар. Энди эса ҳамма нарсани тушуниб етиб, «...бизга белгилаган ажалингга етиб келдик», деб турибдилар.

Етиб келишгани аниқ. Ана энди улардан ҳар бири – ҳам инсони, ҳам жини ўз қилмишига яраша адолатли жазосини топади.

«У Зот: «Турар жойингиз оловдир, унда мангу қолувчидирсиз. Аллоҳ хоҳласа, мустасно» дер».
Бу ҳол оқибати сизга у дунёда ҳам айтилган эди. Аммо қулоқ солмадингиз. Мана энди ўша айтилган жазо муқаррар бўлди. Сизнинг маконингиз оловли дўзах бўлади. Фақат иродаси чексиз Аллоҳ бошқа нарсани хоҳласагина, абадий бўлмаслиги мумкин.

«Албатта, Роббинг ўта ҳикматлидир, ўта билувчидир».
Унинг ҳар бир иши ҳикматдан холи эмас. У ҳамма ишини билим ила қилади.

Аллоҳ таоло Ҳуд сурасида:

ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ

 

«Роббингнинг «Жаҳаннамни жинлар ва одамлар билан тамомила тўлдирурман» деган сўзи батамом бўлди», деган (119-оят).

8. Жинларга катта куч, маҳорат ва имконият берилган.

Аллоҳ таоло Сод сурасида қуйидагиларни айтади:

ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ

 

«Бас, унга шамолни беминнат хизматкор қилиб қўйдик, унинг амри билан у ирода қилган томонга майин эсаверади. Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни ҳам. Ва бошқаларини ҳам кишанланган ҳолда тўплаб» (36-38-оятлар).

Ушбу уч оятда Аллоҳ таолонинг Сулаймон алайҳиссаломга хос қилиб берган нарсалари зикр этилмоқда.

«Бас, унга шамолни беминнат хизматкор қилиб қўйдик...»

Сулаймон алайҳиссалом нимани истаса, шамол шу истакка сўзсиз бўйсунадиган бўлди.

«...унинг амри билан у ирода қилган томонга майин эсаверади».

Бу иш Аллоҳ таолога жуда осондир. Чунки Сулаймон алайҳиссалом ҳам, шамол ҳам Аллоҳ яратган махлуқдир, Аллоҳнинг иродаси остидаги халқдир. Шулардан бирини иккинчисига бўйсундириб қўйиш Аллоҳ учун иш эмас.

«Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни ҳам» бўйсундириб қўйдик. Бинокор шайтон-жинлар у кишининг амрига бўйсуниб, оддий одамларнинг қудрати етмайдиган улкан қасрлар қуриб беришар эди. Ғаввос шайтонлар эса денгиздан дуру маржонлар териб беришарди.

«Ва бошқаларини ҳам кишанланган ҳолда тўплаб».

Яъни бошқа ўзбошимча шайтон-жинлар кишанланиб, иккита-иккита ёки кўпроқ ҳолда бир-бирларига жамланиб, Сулаймон алайҳиссаломга бўйсундирилган эди. Улар Сулаймон алайҳиссалом хоҳлаган ишларни бажо келтиришарди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларига «Бугун кечаси жинларни ушлаб, боғлаб қўйган эдим. Биродарим Сулаймоннинг «Эй Роббим, менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин», деган гапини эслаб, қўйиб юбордим, йўқса, сизлар ҳам уларни кўрар эдингиз», деганлар.

Аллоҳ таоло Намл сурасида:

ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ

 

«Жинлардан бўлган Ифрит: «Мен уни сенга ўрнингдан тургунингча келтирурман. Албатта, бунда қувватли ва ишончлиман», деди», деган (39-оят).

Араб тилида ёмонликда уччига чиққан, ўтакетган ёмон ва қувватли жин-шайтон «ифрит» дейилади. Бу сўз шайтонга ўхшаш одамга ҳам ишлатилади.

Аллоҳ таоло Сабаъ сурасида қуйидагиларни айтган:

ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ

 

«(Жинлар) унга меҳроблар, ҳайкаллар, ҳовузлар каби лаганлар ва собит қозонлардан хоҳлаганини қилиб беришар эди» (13-оят).
Аллоҳ таоло томонидан Сулаймон алайҳиссаломга бўйсундирилган жинлар у кишига меҳроблар, яъни улкан ибодатхоналар қуриб берар эдилар.

«...ҳайкаллар».

Турли нарсаларнинг ҳайкалларини ҳам ясаб берардилар.

«...ҳовузлар каби лаганлар...»

Таом ейдиган лаганлари ҳовуз каби катта бўлар эди. Ўша вақтда шунга эҳтиёж бўлса керак. Шунингдек, одамлар бажара олмайдиган ишларни қиладиган жинлар ҳақиқатан ҳам Сулаймон алайҳиссаломга мўъжиза сифатида кўрсатилган.

«...ва собит қозонлардан хоҳлаганини қилиб беришар эди».

Тоғ каби собит қозонларни Сулаймон алайҳиссаломга ясаб бериш ҳам жинларнинг вазифасига кирар эди. Улар Сулаймон алайҳиссалом хоҳлаган ишни бажарар эдилар.

Давоми бор


«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчидан Кофирлик динда билиш зарур бўлган нарсалардан бирини инкор қилиш билан бўлади. Бошқача қилиб айтганда, иймон келтириш вожиб бўлган ҳар бир нарсани давоми...

980 19:00 / 01 июль
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қиладиУ Зот ирода қилган нарсадан бошқа бўлмас.Шарҳ Яъни борлиқда Аллоҳ таолонинг иродасидан бошқа ҳеч нарса давоми...

4349 18:05 / 11.11.2019
Ўша даврда ботинийлар ҳам ўз фикр ва таълимотлари ила кўпчиликнинг эътиборини қозонган эди. Хусусан, ёшлар ва толиби илмлар ботиний таълимот ва гапларга кўп давоми...

5215 15:04 / 30.09.2019
Бу мавзу қазои қадар ва банданинг амали мавзусига узвий боғлиқдир. Қадария ва мўътазилаларга ўхшаб .Банда ўз амалини ўзи халқ қилади, Аллоҳ таолонинг бу ишга давоми...

4485 18:00 / 13.09.2021
Аудиолар

135061 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55339 14:35 / 11.08.2021