Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (146-дарс). Аҳли сунна мавқифи (биринчи мақола)

17:00 / 09.08.2021 4320 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу масалани мўътадил равишда ечган мазҳаб Аҳли сунна ва жамоа мазҳабидир. Аммо Аҳли сунна ва жамоанинг икки бош йўналиши – ашъарийлар ва мотуридийлар орасида ҳам бир оз турличалик мавжуд.

Ашъарийларнинг фикрига кўра, инсоннинг барча ишларини Аллоҳ таолонинг Ўзи вужудга келтиради. Инсоннинг бунга дахли йўқ. Инсон ўз амалини касб қилади, холос. Касб эса янги қувват билан амалнинг оддий яқинлашишидир. Инсон ўша касбига қараб савоб ёки гуноҳ олади. Аммо бу гап кўпчилик Аҳли сунна ва жамоа уламолари томонидан танқид қилинган.

Энг мақбул гапни мотуридийлар айтганлар. Уларнинг фикрича, инсонда ўзи қилмоқчи бўлган ишни бажаришга иститоъат бор. Худди шу нарса савоб ва гуноҳга сабаб бўлади.

Бу маънони «Шархи «Ақийдатут Таҳовийя» китобидан олинган иқтибосдан ўрганамиз:

Иститоъат ва унинг турлари

«Махлуқнинг васф қилиб бўлмайдиган, у билан амал вожиб бўладиган иститоъати муваффақ қилиниш қабилидан бўлиб, амал билан бўлади.

Аммо сиҳат-саломатлик, кенгчилик, имконият ва асбоб ҳамда воситаларнинг етарли бўлишига боғлиқ иститоъат амалдан олдин бўлади.

Хитоб (шариат буйруқлари) ана ўша иститоъатга қаратилгандир. Аллоҳ таоло: «Аллоҳ жонни фақат имкони бор нарсага таклиф қилади», деган.

(Иститоъат – куч, қудрат, иқтидор, имконият)

Шарҳ: Билингки, «иститоъат», «тоқат», «қудрат» ва имконият «бир-бирига маъноси» жуда ҳам яқин лафзлардир. Уларнинг ҳар бири иккинчисининг ўрнида истеъмол қилинаверади. Бу лафзларнинг барчаси Қуръони Каримда келган:

أَيَّامًا مَّعْدُودَاتٍ فَمَن كَانَ مِنكُم مَّرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِّنْ أَيَّامٍ أُخَرَ وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَن تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَّهُ وَأَن تَصُومُواْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
 

1. «Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида фидя – бир мискин таоми бордир» (Бақара сураси, 184-оят).

لاَ يُكَلِّفُ اللّهُ نَفْسًا إِلاَّ وُسْعَهَا لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْ رَبَّنَا لاَ تُؤَاخِذْنَا إِن نَّسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا رَبَّنَا وَلاَ تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْرًا كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِنَا رَبَّنَا وَلاَ تُحَمِّلْنَا مَا لاَ طَاقَةَ لَنَا بِهِ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَآ أَنتَ مَوْلاَنَا فَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ
 

2. «Аллоҳ ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарса юкламас» (Бақара сураси, 286-оят).

فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَأَنفِقُوا خَيْرًا لِّأَنفُسِكُمْ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
 

3. «Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг» (Тағобун сураси, 16-оят).

بَلَى قَادِرِينَ عَلَى أَن نُّسَوِّيَ بَنَانَهُ 

4. «Аксинча, унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз» (Қиёмат сураси, 4-оят).

Иститоъат икки хил бўлади:

Биринчиси: бир ишни қилишдан олдинги иститоъат.

Бу – сиҳат-саломатлик, имконият, кенгчилик ва асбоб ҳамда воситаларнинг етарли бўлишидан иборатдир.

Ушбу иститоъат шаръий ҳукмлар, амр ва наҳйилар ҳамда тарк қилса, жазо беришга боғлангандир. Яъни ушбу иститоъат бўлса, инсонга шариат ҳукмларини бажариш мажбурий бўлади.

(Давоми бор)

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Лавҳ ва қаламга, унга чизилган жамийки нарсага иймон келтирамиз. Шарҳ Лавҳдан мурод, Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдирларини ёзган нарсадир. Қаламдан мурод, Аллоҳ давоми...

10368 23:32 / 02.12.2016
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қирққа яқин киши бир қуббанинг ичида эдик. Шунда у зот.Аҳли жаннатнинг чораги давоми...

5022 21:45 / 01.12.2016
Қиёматнинг энг катта аломатларидан бири бўлган .добба, ndash жонивор ҳақида Намл сурасида бир оят бор. Аллоҳ таоло .Уларнинг бошига сўз ланган азоб давоми...

5082 19:00 / 06.03.2023
Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳадиси шарифда ҳам баён қилинган ва бу баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади. . . . . . Абу давоми...

2114 19:00 / 26.06.2023