Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 10 рабиъус сони | 2024 йил 13 октябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (139-дарс). Жаннат ва дўзах аҳли билинганми?

17:00 / 21.06.2021 4261 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «كَتَبَ اللهُ مَقَادِيرَ الْخَلَائِقِ قَبْلَ أَنْ يَخْلُقَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ بِخَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ». رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил олдин ёзди», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдири қандай бўлишини азалдан, улар вужудга келишидан олдин билишини баён қилмоқдалар.

Ҳадиси шарифда баён қилинган ёзиш «Лавҳул Маҳфуз»га бўлган. Эллик минг йил қанча эканини Аллоҳнинг Ўзи билади. Чунки бизнинг тасаввуримиздаги йил ўлчови осмонлару ер яратилганидан кейин, ернинг ҳаракатига асосланиб пайдо бўлгандир. Бу эллик минг йил эса осмонлару ер яратилишидан олдин бўлганлиги ҳадисда очиқ-ойдин айтиб турилибди.

Аллоҳ илмининг чегараси йўқ бўлганидан кейин, ҳамма нарсани билишига шубҳа йўқ. Агар У Зот маълум вақтгача билиб, ундан нарисини билмайдиган бўлганида, Унинг камолот сифатларига нуқсон етар эди. Бу эса Аллоҳ таолонинг олий зотига асло тўғри келмайди.

Бу ҳадисдан оладиган фойдамиз:

Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил аввал ёзганлиги. Шунга иймон келтирамиз, шуни тасдиқлаймиз!

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَعُلِمَ أَهْلُ الْجَنَّةِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ؟ قَالَ: «نَعَمْ». قِيلَ: فَفِيمَ يَعْمَلُ الْعَامِلُونَ؟ قَالَ: «كُلٌّ مُيَسَّرٌ لِمَا خُلِقَ لَهُ». رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтдиларки:

«Эй Аллоҳнинг Расули, аҳли жаннат ва аҳли дўзахлар билинганми?» дейилди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар.

«Унда амал қилувчилар нима учун амал қиладилар?» дейилди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Барчага ўзи учун халқ қилинган амал муяссардир», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисда саҳобаи киромлар Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан қадар тўғрисида дастлабки маълумотларни эшитган одамда пайдо бўладиган саволларни сўрамоқдалар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан дастлаб қадар тўғрисидаги гапларни эшитганларидан сўнг, уларда ҳам бу савол туғилган бўлиши мумкин.

Саҳобаи киромлар томонидан:

«Эй Аллоҳнинг Расули, аҳли жаннат ва аҳли дўзахлар билинганми?» дейилди».

Яъни ким аҳли жаннат, ким аҳли дўзах бўлиши олдиндан билинганми, дейишди. Билувчи маълум ва машҳур бўлганидан «билинганми?» лафзи қазои қадар масаласи Аллоҳнинг илмидан эканлигига яна бир далилдир.

«Белгиланганми», «тайин қилинганми», «ҳукм қилинганми» каби сўзлар ишлатилмаган, балки «билинганми?» дейилган.

Бу саволга Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Яъни «Ҳа, Аҳли жаннат ва Аҳли дўзахлар билинган», дедилар.

«Унда амал қилувчилар нима учун амал қиладилар?» дейилди».

Яъни аҳли жаннат кимлиги ҳам, аҳли дўзахнинг кимлиги ҳам билинган бўлса, унда овора бўлиб амал қилишнинг нима кераги бор? Бу саволга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Барчага ўзи учун халқ қилинган амал муяссардир», деб жавоб бердилар.

Бу жумлага уламоларимиз: «Ҳар бир инсон ўзи учун халқ қилинган амалга муяссар бўлади: саодатманд инсон аҳли саодатнинг амалига, бадбахт инсон эса аҳли шақоватнинг амалига муяссар бўлади. Шунинг учун Аллоҳ амр қилган амалларни қилиш ҳар бир инсондан матлубдир», деб маъно берганлар.

Ҳа, Аллоҳ таоло барча бандаларини амал қилишга амр этган. Шариатнинг ҳаммаси ҳам, Қуръони Карим ҳам, суннат ҳам Аллоҳнинг бандаларига қилган амрларидан иборатдир. Бандадан ушбу амрларга амал қилиш талаб этилган. Ўша амрларга амал қилган бандага саодат ваъда қилинган.

Шунингдек, бандаларга қазои қадарга иймон келтириш амр қилинган. Қазои қадарга иймон келтирган бандага саодат, иймон келтирмаган бандага бадбахтлик ваъда қилинган. Аммо бандаларга қазои қадар тўғрисида тортишиш, чуқур кетиш буюрилмаган. Аллоҳнинг бу ҳақдаги илмини билиш ҳам, қазои қадарни баҳона қилиб, амални тарк этиш ҳам амр қилинмаган.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Қуръоннинг ҳаммаси тавҳид, унинг аҳлининг ҳуқуқлари, мадҳлари ва ширкнинг мазаммати, унинг аҳлининг жазоси ва оқибатлари ҳақидадир. .Алҳамду лиллаҳи Роббил давоми...

1222 19:00 / 08 апрель
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлМутакаббир.Мутакаббир, исмининг маъноси кибриёси ва улуғлиги беҳад деганидир. У Зотнинг олдида бошқалар қул бўлиб туради. У Зот ҳар бир давоми...

12134 08:22 / 20.04.2017
.АрРофеъ, исми .кўтарувчи, маъносини англатади. Мисол учун, У Зот мўмин ва тақводорларни азизу мукаррам қилиб, уларнинг мартабасини кўтаради. Бирор жисмни давоми...

9843 14:50 / 13.03.2018
Инсон ўзини бахтсаодатга элтадиган илммаърифатга эга бўлиш учун аввало, ўзидаги илммаърифат ҳосил қилиш воситалари ҳақида тўғри тушунчага эга бўлиши керак. давоми...

2632 14:46 / 15.10.2018
Аудиолар

131685 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

52153 14:35 / 11.08.2021