1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳинд ва ажам ғазоти

13:22 / 17.07.2024 2565 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: وَعَدَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ غَزْوَ الْهِنْدِ فَإِنْ أَدْرَكْتُهَا أُنْفِقُ فِيهَا نَفْسِي وَمَالِي فَإِنْ قُتِلْتُ كُنْتُ أَفْضَلَ الشُّهَدَاءِ وَإِنْ رَجَعْتُ فَأَنَا أَبُو هُرَيْرَةَ الْمُحَرَّرُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга Ҳинднинг ғазотини ваъда қилганлар. Агар ўшангача етиб борсам, молимни ҳам, жонимни ҳам сарфлайман. Агар ўлдирилсам, шаҳидларнинг афзали бўламан. Агар қайтиб келсам, озод қилинган Абу Ҳурайра бўламан».

وَفِي رِوَايَةٍ: «عِصَابَتَانِ مِنْ أُمَّتِي أَحْرَزَهُمَا اللهُ مِنَ النَّارِ: عِصَابَةٌ تَغْزُو الْهِنْدَ وَعِصَابَةٌ تَكُونُ مَعَ عِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ». رَوَاهُمَا النَّسَائِيُّ فِي الجِهَادِ.

Бошқа бир ривоятда:

«Аллоҳ менинг умматимдан икки гуруҳни дўзахдан сақлаган: бири – Ҳиндга ғазот қиладиган гуруҳ, бири – Ийсо ибн Марям алайҳиссалом билан бирга бўладиган гуруҳ», дейилган.

Иккисини Насоий ривоят қилган.

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تُقَاتِلُوا خُوزًا وَكَرْمَانَ مِنَ الْأَعَاجِمِ حُمْرَ الْوُجُوهِ فُطْسَ الْأُنُوفِ صِغَارَ الْأَعْيُنِ وُجُوهَهُمُ الْمَجَانُّ الْمُطْرَقَةُ نِعَالُهُمُ الشَّعَرُ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ажамлардан Хуз ва Кирмон билан, юзи қизил, бурни пучуқ, кўзи қисиқ одамлар билан, юзи худди тери қопланган қалқонга ўхшайдиган қил кавушлилар билан қитол қилмагунингизча Қиёмат қойим бўлмайди».

Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Хуз – Аҳвоз ва Тистир деган жойлардир. Бу ривоятда номлари зикр қилинган маконлар ва сифатлари зикр қилинган ажамлар билан катта урушлар бўлган, сўнг бу халқлар Исломга кирганлар. Шу билан Пайғамбар алайҳиссаломнинг гаплари ўз тасдиғини топган.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг Қуръони каримда зикр этилган қаҳр ва қувват сифатлари ҳеч қачон зулм маъносини англатмайди. Шунингдек, Аллоҳнинг жаббор сифати жабр маъносини давоми...

3464 12:10 / 05.01.2019
Одамларнинг ҳожатини чиқариш.Ҳожатбарорлик чин мусулмоннинг олий инсоний фазилатларидан биридир. Ким бўлишидан қатъи назар, имкон қадар жонкуяр бўлиш катта давоми...

1070 13:25 / 04.10.2025
Қариндошчилик алоқалари билан бирбирига боғланган яқин ва узоқ қариндошларнинг ўзаро силаи раҳм бордикелди алоқаларини қилиш, эҳсон тарзида муомала қилишлари давоми...

1069 15:05 / 09.10.2025
Ҳужжатул Ислом имом Ғаззолий .Бидоятул ҳидоя, номли китобида қуйидагиларни айтадилар.Вақтинг ndash ҳаётинг, умрингдир. Умринг сармоянгдир. Ўша билан тижорат давоми...

3236 16:01 / 05.06.2021