Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

«Ақийдатут-таҳовия»нинг шарҳчиси | Ақийда дарслари (260-дарс)

19:00 / 15 январь 1716 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. У кишининг исми ва юрти.

У киши – Садруддин Али ибн Али ибн Муҳаммад ибн Абул Изз Ҳанафий Азроъий Димашқий.

2. У кишининг туғилишлари.

У киши 731 ҳижрий санада Димашқда туғилганлар.

3. У кишининг вазифалари.

У киши олдин Димашқда, кейин эса Миср диёрида қозиюл қуззот – қозилар раиси бўлганлар. У кишининг даврларида бу вазифа Султон томонидан тайин қилиниб, ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин тутган.

4. Ибн Абул Изз яшаган аср.

Ибн Абул Изз яшаган давр сиёсий жиҳатдан жуда ҳам ёмон ва ўта заифҳол бўлган. Чунки ўша вақтда Ислом юртлари кичик-кичик давлатлардан иборат бўлиб, уларда ажам ва мамлук ҳукмдорлар ҳукм юргизар эдилар. Сиёсат мазкур ажам ва мамлуклар томонидан юритилиб, улар кимни хоҳласа бўшатар, кимни хоҳласа тайин қилар эдилар. Ана шундай вақтда Ибн Абдул Изз одамлар орасида ҳақ ва адолат ила, ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмай ҳукм юритар эди. Шунинг учун ҳам илмий асарлар кам бўлди, зеҳнлар кирлашиб, одамлар аслий ва фаръий масалаларда таълиф қилишда, тартиблашда, дарс олиш ва дарс беришда ўзларидан олдин ўтганларга тақлид қила бошладилар.

Уламолар ўтганларнинг китобларига мурожаат қилиб, уларнинг услубида китоб таълиф қилишни бошладилар ва яхши йўлга тушиб олдилар. Ҳар бир илм бўйича қилинган баҳсларни жамлаб катта-катта китоблар ёзганлар ҳам ёки аксинча, катталарини кичиклаштириб мухтасарлар қилганлар ҳам бўлди. Ана ўша уламолар ичида улкан олим Али ибн Али ибн Муҳаммад ибн Абул Изз Ҳанафий ҳам бўлиб, у киши исломий ва арабий кутубхонага кўплаб китобларни тақдим этди. Аллоҳ таоло у кишига илм ва дин йўлида қилган хизматларига яраша мукофотларни берсин.

5. У кишининг вафотлари.

У киши ҳижрий 792 сана зулқаъда ойида вафот этдилар. Аллоҳ таоло у кишининг жойларини жаннатдан қилсин.

«Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Ва албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам У Зотнинг мустафо бандаси, мужтабо набийси ва муртазо расулидир. Шарҳ Билингки, мустафо танлаб олинган, давоми...

675 19:00 / 17 сентябрь
...Арабларда жинларнинг ҳукми ер юзида ўтади, деган хом хаёл бўлиб, агар улардан бирорталари маълум бир ерга бориб ётиб қолмоқчи бўлсалар, .Ушбу жойнинг хўжайин давоми...

17218 22:36 / 02.12.2016
Имом Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳи иймоннинг таърифида .Иймон ndash иқрор ва тасдиқдир,, дейдилар. Яъни иймон қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бўлиб, нутқ давоми...

4704 15:30 / 30.07.2019
иккинчи мақолаРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳеч бир бандага .Мен Юнус ибн Маттодан яхшиман,, дейиш тўғри келмайди,, деганлар. Яъни Юнус алайҳиссаломдан давоми...

4691 19:30 / 06.01.2020